Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилоятида 2017 йил январ-март ойлари давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий ислоҳотларнинг бориши тўғрисида маълумот

 2017-06-23 17:11:58    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йил 14 январда бўлиб ўтган мамлакатимиз Ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2017 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларини амалга оширилиши жорий йилнинг январ-март ойларида вилоят асосий макроиқтисодий кўрсаткичларининг ижобий ўсиш суръатларини сақлаш ҳамда иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларини изчил ривожлантиришда мустаҳкам асос бўлди.

 

I. Макроиқтисодий ўзгаришлар

 

1. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар. Ҳисобот даврида деярли барча соҳада юқори ўсиш суръатларига эришилди, жумладан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш чиқариш 105,1%га ҳудудий саноат (прогноз 115,0% - амалда 115,1%), ҳалқ истеъмоли моллари (прогноз 108,0% - амалда 112,2%), ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (прогноз 106,6% - амалда 106,7%), қурилиш ишлари (прогноз 111,2% - амалда 112,2%), жами хизматлар (прогноз 111,8% - амалда 112,6%) ҳажмлари сезиларли ўсди.

Шундан келиб чиқиб, вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми
3036,5 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 106,1 фоизни ташкил этмоқда.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ташқи савдо айланмаси
271,7 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, шундан 106,6 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиши кутилмоқда.

 

2. Молиявий ҳолат.

Бюджет-солиқ сиёсати. Вилоят маҳаллий бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичи 405,7 млрд. сўм бўлиб, ҳақиқатда 409,3 млрд. сўмга бажарилишига (100,8%) эришилди. 

Маҳаллий бюджетнинг аниқланган ҳаражатлар режаси эса
489,1 млрд. сўм белгиланиб, амалда 469,9 млрд. сўмга (95,0 %) бажарилди.

Солиқ ва тўловлар тушуми. Вилоятда солиқ ва тўловлар тушуми январ-март ойларида 409,3 млрд. сўмга (118,4 %) бажарилди ҳамда режага нисбатан 3,6 млрд. сўмдан кўпроқ маблағ бюджетга жалб этилди.

 

II. Инвестиция сиёсати ва реал сектор тармоқларини ривожланиши

 

1. Инвестиция сиёсати. 2017 йил январ-март ойида вилоятда барча манбаалар ҳисобидан 497,0 млрд. сўмлик маблағлар ўзлаштирилган. Жумладан, бюджет маблағлари ҳисобидан 29,7 млрд. сўм, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 11,0 млрд. сўм, корхоналар ўз маблағлари ҳисобидан 170,0 млрд. сўм, аҳоли маблағлари ҳисобидан (якка тартиб уй-жой қурилиши, ичимлик сув ва табиий газ тармоқларини қурилиши ва бошқалар) 185,6 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 58,9 млрд. сўм ҳамда чет эл инвестицияси ва кредитлари ҳисобидан 41,3  млрд.сўмни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
23 декабрдаги ПҚ-2697-сонли “Ўзбекистон Республикасининг
2017 йил Инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорга асосан вилоят бўйича 14 та йирик корхоналарга жами 150,8 млрд. сўм, шундан корхона ўз маблағлари ҳисобидан 37,4 млрд.сўм, тижорат банк кредитлари ҳисобидан 70,3 млрд.сўм ва 43,0 млн.доллар тўғридан тўғри ҳорижий инвестициялар ўзлаштириш кўзда тутилган.

Лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида 310 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Шундан, жорий йилнинг 1 апрел кунига қадар 36,1 млрд.сўм (шундан 6,6 млрд.сўм жиҳозларни сотиб олишга, 29,5 млрд.сўм қурилиш монтаж ишларига) миқдорида инвестициялар ўзлаштирилган. Шундан Марғилон шахридаги "Автомобилиcт" ХКда мевани қайта ишлашни ташкил этиш лойихаси фойдаланишга топширилиб 20 та иш ўринлари яратилди.

Ҳудудий инвестиция дастурига асосан 2017 йилга ҳудудий инвестиция дастури тўғрисида”ги қарорга асосан вилоят бўйича 138 та лойиҳалар киритилган бўлиб жами 357,3 млрд. сўм миқдорида (шундан 134,7 млрд. сўм ўз маблағи, 207,4 млрд. сўм банк кредити ва 15,2 млрд. сўм хорижий) инвестициялар ўзлаштирилиши ва
4361 нафар янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Шундан, жорий йилнинг 1 апрел кунига қадар 49,3  млрд. сўм (шундан 27,8 млрд.сўм жиҳозларни сотиб олишга, 11,3 млрд.сўм қурилиш монтаж ишларига ва 10,2 млрд. сўм бошқа харажатларга) миқдорида инвестициялар ўзлаштирилган. Натижада 1-чорак якуни билан 7 та лойиҳалар фойдаланишга топширилиб, 321 нафар иш ўринлари яратилди.

Жумладан, Қувасой шаҳридаги “Optimal impuls” хусусий корхонасида мевани қайта ишлаш сок махсулотлари ишлаб чиқариш, Қўқон шахридаги "Shaffof metan sanoat" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасида автомобиллар учун газ балон ишлаб чиқариш, Бувайда туманидаги "XON BRICK FIELD" хусусий корхонасида ғишт ишлаб чиқариш, Ёзёвон туманидаги "Ғайратли Истиқбол Сари" МЧЖда вата прима ишлаб чиқариш,  Данғара туманидаги "LITTLE XUSNIDDIN SHOES" МЧЖда пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш Бешариқ туманидаги "Абдулатиф" Х/Кда мева сабзавот махсулотларини, кайта ишлаш куритиш, саралаш ва қадоқлаш, Қува туманидаги "Тинчлик" КХИЧФда совутиш омборини ташкил этиш лойихалари фойдаланишга топширилган

Пудрат ишлари. 2017 йил январ-март ойи якунига кўра бажарилган пудрат ишлари ҳажми 453,8 млрд. сўмдан иборат бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,2 фоизни ташкил этмоқда.

Йўл транспорт инфратузилмаси бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 март кунги “2015-2019 йилларда йўл-транспорт инфратузилмаси ва мухандислик коммуникацияларини модернизация қилиш ва ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги ПҚ-2313 сонли ҳамда 2016 йил 23 декабрь кунги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури тўғрисидаги" ПҚ-2697 сонли қарорларига асосан Фарғона вилояти ҳудудидаги А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 208-274 км қисмини айланиб ўтишда 0-15 км қисмини реконструкция қилиш объекти киритилган бўлиб, 12.1 млрд.сўм лимит маблағлари ажратилган.

2017 йил 13 февраль куни буюртмачи Республика йўл жамғармаси ва пудратчи ташкилот Фарғона КХСИТФК корхонаси ўртасида жорий йил учун № 1/34-17 сонли умумий қиймати
15,0 млрд.сўмлик пудрат шартномалари расмийлаштирилган.   
2017 йил февраль ойида объектни молиялаштириш бўйича
1.2 млрд.сўм аванс маблағлари ажратилган. Объектда қурилиш-монтаж ишлари бошланган.

2017 йил январь-март ойлари режаси 50.0 млн.сўм бўлиб, амалда 66.6 млн.сўмлик (133%) ишлар бажарилган.

Бундан ташқари қўшимча тартибда 4Р-17е “А-373 а/йўлидан Кўқон шахар айланма йўлига” автомобил йўлининг 4-9 км қисмини реконструкция қилиш объектини 2017 йил Инвестиция дастурига киритиш бўйича Шарқий ХДААЙСИТФК ва Республика йўл жамғармаси ўртасида қўшимча келишувлар расмийлаштирилмоқда.

Шунингдек вилоятнинг барча  шаҳар ва туман марказий кўчаларини тўла ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

2017 йил Инвестиция дастури доирасида–27.0 млрд.сўм маблағ сарфланиб вилоятдаги 257.0 км узунликдаги ички йўлларни таъмирлаш белгиланган.

Жумладан 13,483 млрд. сўм (129,7 км)  маҳаллий бюджет маблағлари ва 13,490 млрд.сўм (127,3 км) Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Белгиланган ҳажмдаги йўлларни ўз вақтида таъмирлаш учун туман хокимликлари билан биргаликда манзилли рўйхатлар тузилиб, ҳар бир қишлоқ посёлка кўчаларини номма-ном аниқлаб чиқилди ва унга керакли қурилиш материаллари миқдори ҳисобланиб, заҳиралар тўпланмоқда.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қайси йўлни қандай таъмирлаш белгиланди. Жумладан, жорий йилда вилоятда 257 км таъмирланиши белгиланган ички йўлдан 192 км тупроқ йўллар – шағал ва қаттиқ қопламали йўлларга, 45 км шағал қопламали йўллар – асфальтобетон қопламали йўлларга ўтказилади, шунингдек, 20 км асфальтобетон қопламали йўллар жорий таъмирланади.

Бугунги кунгача “Фарғонаавтойўл” ХЙФТ таркибидаги туман йўл хўжалиги корхоналари томонидан 160 км узунликдаги  тупроқ қопламали хўжаликлааро ички йўлларни шағал қопламага ўтказилиб, шундан 60 км узунликдаги йўлларга лабаратория хулосалари олинди. Йўл ишлари давом эттирилмоқда.

 

Тўла таъмирлаш 2016 йилдан 2017 йилга ўтувчи объектлар бўйича.

 

Фарғона вилояти худудидаги Республика йўл жамғармаси буюртмачилигидаги  7 та 2016 йилдан 2017 йилга ўтувчи объектларда жорий йил учун пудрат шартномалари расмийлаштирилиб ишлар амалга оширилмоқда.

         Ушбу объектларнинг 2017 йил январь-март ойлари режаси 390.0 млн.сўмни ташкил этиб, амалда 810.4 млн.сўмлик
(208%) қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Жумладан:

1.      4р-112 “Фарғона халқаси” автомобиль йўлининг 223-227 км қисмини тўла таъмирлаш объекти январь-март ойлари режаси
150,0 млн.сўм, амалда 339.4 млн.сўмлик (226%) ишлар бажарилди. (пудратчи-Фарғона КХСИТФК).

2.      4р-145 “Фарғона айланма йўли” автомобиль йўлининг 0-9.4 к қисмини тўла таъмирлаш объктида январь-март ойлари режаси
20,0 млн.сўм бўлиб, амалда 217.3 млн.сўмлик (1087%) ишлар бажарилди. (пудратчи-Фарғона КХСИТФК).

3.      А-373б “Қўқон шахрига кириш йўли”нинг 28-32 км қисмларини тўла таъмирлаш объекти январь-март ойлари учун режа топшириқлари белгиланмаган. (пудратчи-Шарқий ХДААЙСИТФК)

4.      Фарғона ТЙХПТФКга қарашли АБЗни тўла таъмирлаш объекти январь-март ойлари режаси 100.0 млн.сўм бўлиб, амалда 132.0 млн.сўмлик (132%) ишлар бажарилди. (пудратчи-Фарғона ТЙХПТФК)

5.      4Р-153 “Қўқон-Мингтут-Аэропорт-Сариқўрғон” йўлини 0-3 км қисмини тўла таъмирлаш объектида январь-март ойлари режаси
120.0 млн.сўм бўлиб, амалда 121.5 млн.сўмлик (101%) ишлар бажарилди. (пудратчи-Шарқий ХДААЙСИТФК)

6.      4Р-148а "Фурқат темир йўл станциясига шахобча" автомобиль йўлининг 21-23.6 км қисмини тўла таъмирлаш объектида январь-март ойлари учун режа топшириқлари белгиланмаган. (пудратчи-Боғдод ТЙХПТФК)

7.      Боғдод ТЙХПТФКга қарашли АБЗни тўла таъмирлаш объектида январь-март ойлари учун режа топшириқлари белгиланмаган. (пудратчи-Боғдод ТЙХПТФК)

А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 241-242 км қисмини тўла таъмирлаш объектида (пудратчи-Ўзбекистон ТЙХПТФК)
 2017 йилга қолдиқ иш хажмларини инвентаризация қилиниб, қайта хисоблаш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Мухтарам Президентимизнинг 2014 йил 18 июл  ПҚ-2214-сонли «Фарғона ва Марғилон шахарлари окава сув тизимларини реконструкция килиш» лойихасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Фарғона ва Марғилон шахарлари канализация тизимини реконструкция қилиш лойихаси доирасида 2016-2018 йилларда жами 52,6 млн.АҚШ доллар маблағларни ўзлаштириш белгиланган бўлиб, бугунги кунда шахарлардаги окава сув тизимларини реконструкция килиш лойихаси бўйича ишлар олиб борилмоқда(Лойиҳа муддати 2015-2018 йиллар).

Бажарилаётган ишлар: “Фарғона ва Марғилон шаҳри оқава сув тармоқлари ва насос станцияларини реконструкция қилиш” Лойиҳаси бўйича.

 Фарғона вилоят "Сувоқава” ДУК Фарғона шаҳар филиали маъмурият биносида қурилиш монтаж ишлари якунланди. Бино фойдаланишга топширилди.

Марғилон вилоят "Сувоқава” ДУК Фарғона шаҳар филиали маъмурият биносида қурилиш монтаж ишлари якунланди. Бино фойдаланишга топширилди.

КНС "Тошлоқ" биносида қурилиш-монтаж ишлари якунланди. Бино фойдаланишга топширилди.

КНС "Атлас" биносида қурилиш-монтаж ишлари якунланди. Бино фойдаланишга топширилди.

КНС "Водстрой" биносида қурилиш-монтаж ишлари якунланди. Бино фойдаланишга топширилди.

Вилоятда ахборот-коммуникация технологияларини қуриш, қайта қуриш ва модернизациялаш бўйича 2017 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилиши режалаштирилган 

- 83,5 км оптик толали алоқа линияларини қуриш.

- 816 портга тенг FTTx тармоқларини қуриш.

- 116 та Узмобайл база станцияларини ўрнатиш.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги ишлар бажарилди:

Оптик толали алоқа линияларини қуриш бўйича - 5 та кўп қаватли уйларга FTTx лойиҳаси бўйича 1 км дан ортиқ оптик толали алоқа кабеллари ётқизилди.

Фарғона вилоятининг шаҳарлари жамоат жойлари ва кўчалари назоратини кучайтириш учун видеокамера ва кузатув қурилмалари ўрнатиш бўйича Қўқон шаҳрида 17,3 км ОТАЛ ташкил этилиб, 43 та видеокузатув камералари ўрнатилди.

“Ўзбектелеком” АК Фарғона филиалининг 2017 йил манзилли дастурига киритилган лойиҳалар бўйича шаҳар, туман прокуратураларига 12,6 км ОТАЛ ташкил этилди.

2017 йил 1-чорагида амалга оширилаётган лойиҳалар ва тармоқни ривожлантириш мақсадида жами 30,9 км масофада оптик толали алоқа кабелларини ётқизиш ишлари якунланди.

FTTx тармоқларини қуриш бўйича - 5 та кўп қаватли уйларга

120 портга тенг Switch қурилмалари ўрнатилиб, кўп қаватли уйларда кенг полосали хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилди.

Узмобайл база станцияларини ўрнатиш бўйича - “Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл” филиалининг  2017 йилда Фарғона вилояти бўйича Фарғона шаҳрида 5 та, Марғилон шаҳрида 4 та, Қўштепа туманида
 2 та, Фарғона туманида 1 та, Учкўприк туманида 1 та, Тошлоқ туманида 1 та, жами 14 та GSM стандартидаги база станциялар монтаж қилинди ва 10 таси ишга туширилди.

2017 йилда 22 дона CDMA стандартидаги база станцияларни монтаж қилиниши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда Фарғона туманида 2 та, Бешариқ, Бувайда, Учкўприк ва Қува туманларида
1 тадан, жами 6 та база станциялар монтаж қилинди ва ишга туширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
21 октябрдаги “2017-2021 йилларда
қишлоқ жойларда янгиланган лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги
ПҚ-2639-сонли қарорига асосан
  2017 йилда вилоятни 15 та туманларининг 30 та массивларида жами 1228 та (158,5 млрд.сўмлик) уй-жойлар қурилиши белгиланган.Жумладан,130 та 2-қаватли
4-хонали 2 хонадонли уйлар (4 сотихли), 254 та 1 қаватли 3,4 хона 
6 сотихли уйлар, 604 та 1-қаватли 3 хонали (2 сотихли) уйлар ҳамда 14 та 2 ва 3 қаватли 4-подьезли 16 хонадонли уйлар жами 240 та
(120 таси 3 хонали, 120 таси 2 хонали) хонадонли уй-жойлар қурилиши белгиланиб, 107 та пудрат ташкилотлари аниқланган.

Фарғона тумани, Миндонобод-5 массивида 42 та (10 та 2 сотихли,
2 та 16 хонадонли) уй-жойларда қурилиш монтаж ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Пудрат ташкилотларига (режа 152,0 млрд.сўм) 27,8 млрд.сўм аванс маблағлари ажратилди ва қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда объектларга  11148  та ишчи ходимлар жалб этилган.

Вилоятда 2017 йил дастурига асосан 1228 та уй-жойларда қурилиш монтаж ишларини 2017 йил 1 июнга қадар тўлиқ якунлаш бўйича зарур чора-тадбирлар қилинмоқда.

2017 йил дастури доирасида 29,2 км. ичимлик суви тармоқлари,
19,2 км. автомобил йўллари, 24,1 км электр тармоғи ва 27,2 км табиий газ тармоғи тортиш бўйича пудрат ташкилотлари аниқланди ҳамда муҳандислик тармоқларини қурилиши ишлари 1 июнга қадар якунланади.

6 та тумандаги қишлоқ массивларига 11 та бозор инфратузилмаси объектлари  қуриш учун барча туман хокимларининг ер танлаш бўйича қарорлари қабул қилинди.

Ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича (ПҚ-2483):

Қарорга асосан вилоятда 2016-2018 йиллар давомида жами 1901,9 минг доллар миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, 14 та лойиҳалар фойдаланишга топшириш белгиланган. Бунинг натижасида 283 нафар иш ўринлари яратилиши белгиланган. 2016 йилда жами 1374,0 минг доллар инвестициялар ўзлаштирилиб, 235 та иш ўринлари яратилган. Натижада 6 та лойиха фойдаланишга топширилган.

Жорий йилда  7 та ишлаб чиқариш лойиҳасига жами 1129,5 минг. доллар, шундан корхона ўз маблағлари ҳисобидан 584,8 минг.доллар, тижорат банк кредитлари ҳисобидан 544,7 минг.доллар инвестициялар ўзлаштириш белгиланган бўлиб, натижада 130 нафар иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Жумладан;

1.      Ўзбекистон туманидаги "GOLD GIPS CARD" МЧЖ томонидан йилига 37 минг кв.метр (Гипсокартон) қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга 228,6 минг.доллар, шундан
114,3 минг.доллар ўз маблағи, 114,3 минг доллар банк кредити сарфланиши хисобига 10 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Ҳозирда корхона томонидан қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда 30,0 млн.сўм маблағ сарфланган. 2017 йилнинг 3-чорагига ишга тушириш режалаштирилган.

2.      Риштон туманидаги "Водий Асл гиштлари" МЧЖ томонидан йилига 3 млн.дона Пиштган гишт ишлаб чикаришни кенгайтиришга 140,6 минг доллар, шундан ўз маблағи 84,4 минг доллар, тижорат банк кредити 56,3 минг доллар сарфланиши эвазига 30 нафар иш ўринлари барпо этилади. Ҳозирда корхона томонидан қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда 15,0 млн.сўм маблағ сарфланган. 2017 йилнинг
3-чорагига ишга тушириш режалаштирилган.

Қолган 5 та қурилиш материаллар ишлаб чиқариш лойиҳалари 2017 йилнинг 3 ва 4 чоракларида ишга туширилиши белгиланган.  2018 йилда 1 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган.

 

2. Саноат.

Вилоятда 2017 йилнинг 1-чорагида 2252,9 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,1 фоизни ташкил этди.

2017 йилнинг январ-март ойларида ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан 1381,7 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115,0 фоизни ташкил этди. Белгиланган прогноз кўрсаткич бажарилиши таъминланди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида ҳудудий саноат корхоналарининг улуши 6,2 фоизни ташкил этди.

Вилоятда ялпи саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичнинг (104,3 %) 4,3 фоиз ошиғи билан бажарилиши таъминланган бўлсада, Вилоятда 4 та йирик саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқариш хажми ўтган йилга нисбатан 434,2 млрд.сўмга пасайтирилган. Жумладан,

Фарғона шаҳридаги "Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи" УКда 2017 йилнинг январ-март ойларида 313,4 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, пасайиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 93,0 фоизга тенг бўлди Режа-топшириқни бажарилмагани ва ўсиш суръатига эришилмаганини асосий сабаби импорт хом ашёни режага нисбатан кам олиб келинганлиги ва импорт хом ашёларини молиялаштириш учун валюта маблағларининг етишмаганлиги, хамда режа-топшириқда белгиланган 100,0 минг тонна миқдоридаги толлинг асосида  четдан хом ашёни жалб қилишнинг имкони бўлмаганлигидир.

“Фарғонаазот” акционерлик жамияти жорий йилнинг
1-чорагида 86,2 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқилиб, ўсиш сураъти 61,0 фоизни ташкил этган ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 55,1 млрд.сўмга пасайган. Бунинг асосий сабаби “Узтрансгаз" АК томонидан қиш мавсумига аҳолини газ билан таъминлаш мақсадида корхонага газ таъминоти етарли даражада бўлмаганлиги сабаб бўлди. Корхона амиак цехида
23 февраль куни техник носозлик туфайли тўхтатилган ва 17 март кунидан фаолият бошлади.

"UZ HANGWOO ENGINEERING" ҚК 2017 йил 1-чорагида
911,7 млн.сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 70,4 фоизни ташкил этди. Асосий буртмачи "GM Uzbekistan" буюртмаси бўйича технология қолип тайёрлаш учун хом-ашё йўқлиги сабабли корхона тўлиқ қувват билан Ушбу корхоналардаги камайиш бир неча дастурлардаги янги амалга оширилаётган ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳамда мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш ҳисобига қопланмоқда. Хусусан, 2017 йилнинг январ-март ойларида "UZSUNGWOO" қўшма корхонасида 13,2 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 666,9 фоизни, Қўқон шаҳридаги “Индорама Коканд текстил” қўшма корхонасида 75 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 141,1 фоизни ташкил этди.

"Фарғона кимё заводи" МЧЖ 2017 йил 1-чорагида
206 млн.сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 6,4 фоизни ташкил этди. Пахта Корхона Республика хом-ашё биржасида пахта линти нархи кескин ошганлиги сабабли хом-ашё сотиб олмади. Шу сабабли март ойида фаолият кўрсатмаган.

Вилоятда 2017 йилнинг январ-март ойларида 36 та йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатди.

Вилоятда 15 дан ортиқ тармоқларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Жумладан, ҳисобот даврида енгил саноатда ўсиш
115,1 фоизга ёки 663,7 млрд.сўмлик, электротехника саноатида
107,4 фоизга ёки 89,7 млрд.сўмлик, ун-крупа ва комбикорма саноатида 105,5 фоизга ёки 58,0 млрд. сўмлик, озиқ-овқат саноатида 103,6 фоизга ёки 472 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Бундан ташқари, бир қанча муҳим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсишга эришилди.

2017 йил январ-март ойларида 866,3 млрд. сўмлик ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,2 фоизни ташкил этди.

 Жами ҳалқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажмида ноозиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш 329,4 млрд.сўмни, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 518,3 млрд. сўмни, вино-ароқ ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш эса 18,6 млрд.сўмни ташкил қилди.

Маҳаллийлаштириш дастури. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 11 февралдаги “2015-2019 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида” ПҚ-2298-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрдаги “2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва  материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2698-сонли қарорларига асосан маҳаллийлаштириш дастурига жами ҳудудий тассаруфдаги 21 та саноат корхоналарида 28 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Корхоналарда дастур асосида болалар юмшоқ ўйинчоқлари, электр чойнаклар, иситиш батареялари, изоляция плёнкаси, кимёвий дори сепиш аппаратлари, шоколад, кандолат маҳсулотлари, болалар мактаб сумкалари, қуюлтирилган сут, қуруқ сут, болалар велосипедлари, “Джи-Эм Ўзбекистон” автомобиллари учун хаво филтрлари, резина гранулалари каби яна бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Вилоятда 2017 йилнинг 1 чорагида ҳудудий тасарруфдаги 28 та лойиҳаларда 7.48 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Шундан 3,6 млрд. сўмлик маҳсулотлар сотилиб. Натижада 2.1 млн. доллар миқдорида валюта заҳирасини тежашга эришилди.

 

V. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш.

Вилоятда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш борасида бир қатор ижобий натижаларга эришилди. Хусусан, юридик, консалтинг, мехмонхона, интернет хизматлари, суғурта, молия ва банк соҳасидаги янги ва замонавий хизмат турларининг ҳамда бугунги кунда соҳа вакилларининг кўпаяётганлиги бунга ёрқин мисол бўла олади. Натижалар эса ўз навбатида соҳадаги рақобат муҳитининг шаклланишига, аҳоли арзон ҳамда сифатли харид ва хизмат турларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмоқда.

Ҳисобот даврида жами хизматлар ҳажми 1450,7 млрд.сўмдан иборат бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 112,6 фоизга ўсишга эришилди.

2017 йилнинг 1-чорагида жами 128 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ташкил этилиши белгиланган бўлиб, амалда 151 та маиший хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилди ва 1200 га яқин меҳнат ёшидаги аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлди.

2017 йилнинг 1-чораги давомида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан жами 7821 млн.сум миқдорида имтиёзли кредит маблағлари  ажратилди.

Чакана савдо айланмаси. Вилоятда ҳисобот даврида чакана савдо айланмаси ҳажми 1829,7 млрд. сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 112,3 фоизга тенг бўлди. Аҳоли жон бошига тўғри келган савдо ҳажми эса 511,8  минг сўмни ташкил этди.

Транспорт ва алоқа. 2017 йилнинг январ-март ойларида вилоят бўйича барча транспорт турларида 30,6 млн.тонна юклар ташилди ва ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102.2 фоизни ташкил этди.

Жумладан, автомобил транспортида юк ташиш 29,2 млн. тоннани ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 103,5 фоизни ташкил этди.

Вилоятда 2017 йилнинг январ-март ойларида барча транспортларда юк айланмаси 709.2  млн.т/кмни, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116,4 фоизни ташкил қилди. Бу ўсиш темирйўл транспортида юк айланмасининг 223.4 млн.т/кмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 191,6 фоизни ташкил этганлиги ҳисобига бўлмоқда.

Йўловчилар ташиш миқдори барча транспорт турлари бўйича 148,5 млн. кишини ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
106,3 фоизни ташкил этмоқда. Бу ўсиш асосан автомобил транспортида йўловчи ташиш ҳажмини 148,1 млн. кишини ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,7 фоизни ташкил этганлиги ҳисобига кузатилмоқда.

Ҳисобот даврида транспортларда йўловчи айланмаси
1984,1 млн. йўл/кмни ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
107,9 фоизни ташкил этган. Шу жумладан, автомобил транспортида йўловчи айланмаси 1928,6 млн. йўл/кмга ёки 105,7 фоизга ўсишга эришилди.

Транспорт хизматларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсишни таъминланиши ўз навбатида олинган даромадлар ҳажмини ортишига олиб келди. Жумладан, йўловчи ташишдан даромад 141,5 млрд. сўмни ва ўсиш 124,4 фоизни ташкил этди. Бу асосан автотранспорт хизматидан олинган даромадлар ҳисобига бўлиб, жорий даврда бу кўрсаткич автомобил транспортида 132,9 млрд. сўмни ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 116,1 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, ҳисобот даврида юк ташишдан олинган даромад
174,4 млрд.сўмни ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан
126,4 фоизни ташкил қилмоқда. Жумладан, автомобил транспортида юк ташишдан олинган даромад 115,1 млрд.сўмни ва ўсиш
107,2 фоизни ташкил этмоқда.

Вилоятда ҳисобот даврида 115,8 млрд. сўмлик алоқа хизматлари кўрсатилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105.4 фоизни ташкил қилмоқда. Шундан, аҳолига кўрсатилган алоқа хизматлари 98,6 млрд. сўмдан иборат бўлиб,  ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,1 фоизга тенг бўлмоқда.

 

III. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш

ва ривожлантириш

 

Вилоятда 2017 йил 1 чорагида вилоятнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида барча соҳаларда белгиланган Дастурлар доирасида муҳим вазифаларни бажарилишини таъминлаш, рақобатбордош ва бозор талабларига мос бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенг йўлга қўйиш, экспорт салоҳиятини ошириш, ички истеъмол бозорини арзон ва сифатли бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш, нарҳ-навонинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда пировардида аҳолининг реал даромадларини ошириш борасида белгиланган чора-тадбирлар асосида кенг кўламли ишлар олиб борилди. Жумладан;

Ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми амалдаги баҳоларда 377,4 млрд. сўмга ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43,9 млрд. сўм (106,7%)га кўп бажарилди. 

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни 76,2 фоизи ёки 287,6 млрд. сўмлигини чорвачилик маҳсулотларини ҳамда 23,8 фоизи ёки
89,8 млрд.сўмлигини дехкончилик маҳсулотларини ташкил этди.

Ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришда фермер хўжаликлари улуши 4,2 фоизни, деҳқон хўжаликларининг улуши эса 95,8 фоизни ташкил этди.

Пахтачилик. Ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва амалий ёрдамлар вилоятимизда пахтачилик соҳасида кутилган натижаларга эришишимизда катта замин яратмоқда.

2015 йилда жами 100,1 минг гектар ер майдонига пахта экиш режалаштирилди. Жорий йилда пахта ҳосилини аванслаш мақсадида тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига пахта етиштириш учун 151,7 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

2017 йилда жами 97,8 минг гектар ер майдонига пахта экиш белгиланиб, жами 274,0 минг тонна ялпи хосил олиш кўзда тутилган.

Ўтган йилда 2017 йил пахта ҳосилини аванслаш мақсадида  тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига пахта етиштириш учун 141,1 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди ҳамда пахта етиштириш учун  соф холда 22,2 минг тонна азотли, 4932 тонна фосфорли ва 1479 тонна калийли ўғитлар етказиб берилди.      

Ҳисобот даврида жами  236,4 минг тонна пахта етиштирилди.

Ғаллачилик.  Ғаллачилик соҳасида вилоятда эришилаётган ютуқлар замирида соҳада алоҳида тизим яратилганлиги, кўп йиллик тўпланган бой тажриба, уруғчиликка берилаётган эътибор ва агротехник тадбирларни ўз вақтида тўғри ташкил этилаётганлиги турибди.

Вилоятда 2015 йилда фермер хўжаликлари томонидан
111,7 минг гектар ер майдонларига бошоқли дон экилди. Ғалла ҳосилини аванслаш мақсадида тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига ғалла етиштириш учун  52,5 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Фермер хўжаликлари учун шартнома асосида ғалла етиштириш учун 11,4 минг тонна азотли ўғитлар, 44 минг тонна фосфорли ва 632,5 тонна калийли ўғитлар етказиб берилди.

Вилоятда фермер хўжаликларига 2017 йилда жами 111,7 минг гектар ер майдонига галла экиш белгиланиб, жами 653,5 минг тонна ялпи хосил олиш кўзда тутилган.

Ғалла ҳосилини аванслаш мақсадида  тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бошоқли дон етиштириш учун
56,6 млрд. сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилди ҳамда  соф холда  25,5 минг тонна азотли, 4322 тонна фосфорли ва 211 тонна калийли ўғитлар етказиб берилди.

Жами экилган бошоқли дон майдонларидан 751,9 минг тонна бошоқли дон етиштириш, шундан Давлатга дон сотиш режаси эса 284,3 минг тонна  белгиланган бўлиб, 2017 йил хисобот даврида барча тоифадаги хўжаликларида жами 755,5 минг тонна бошоқли дон ишлаб чиқарилиб, ўртачача хосилдорлик 61,7 ц/гани ташкил этди. Давлатга 303,2 минг тонна дон сотилди. Давлатга бошоқли дон сотиш режаси 107,0 фоизга бажарилди.

 

Озиқ-овқат Дастурлари ижроси бўйича.

 

Вилоятда Ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар асосида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини  барқарор  таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмларини кўпайтириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш мақсадида мева-сабзавот, картошка, гўшт, сут, тухум, асал, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда уларни сақлаш, қайта ишлашни йўлга қўйиш бўйича манзилли Дастурлар асосида ишлар олиб борилмоқда.

 

 

Вилоятда 2017 йилда жами 75,5 минг гектар майдонларнинг 38265 гектарга сабзавот, 11088 гектарига картошка, 5534 гектарига полиз экинлари экилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари бугунги кунда вилоятимизда 42,2 минг гектар боғ ва 6,9 минг гектар узумзорлардан жами 2 млн. 405 минг тонна ҳосил олиш режалаштирилган, шундан 545 минг тонна мева, 1 млн. 138 минг тонна сабзавот, 440 минг тонна картошка, 140  минг тонна полиз,
135 минг тонна узум махсулотлари етиштириш ҳажмлари белгиланган.

Етиштирилган жами 2 млн. 405 минг тонна маҳсулотларнинг
220 минг тоннаси қайта ишлашга, 180 минг тоннаси экспортга,
 84,2 минг тоннаси уруғликка ва қолган 1920,8 минг тоннаси ички истеъмол ва захирага йўналтирилиши режалаштирилган.

Эрта баҳорда асосий майдонларга жами 38,3 минг гектарга қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини (шундан 21,6 минг гектарга сабзавот, 5,5 минг гектарга полиз, 11,1 минг гектарга картошка) экишни режалаштирганмиз.

Ҳозирги кунда экинларни экиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш бўйича барча имкониятларимизни ишга солган ҳолда тизимли тадбирларни олиб бормоқдамиз.

Шунингдек, плёнка остига сабзавот ва картошка экиш ишларини якунладик. Жами 2828 гектар (режага нисбатан 101,0%), шундан
2677 гектар майдонга плёнка остига сабзавот (101,0%), 151 гектар майдонга картошка (100,9%) экинлари экилди.

Ҳозирги кунда экилган экинларни ўз вақтида парваришлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш.

Ҳукуматимиз томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш юзасидан яратилган тизим асосида биринчи навбатда, вилоятимизда аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ерларидан самарали ва унумли фойдаланишни кенг йўлга қўйилганлиги ўзининг катта самарасини бермоқда.

 

Вилоятининг 724 минг та хонадонларига тегишли бўлган аҳолининг шахсий томорқа хўжаликларининг 41,0 минг гектар томорқаларининг 3,5 минг гектарига ғалла, 18,1 минг гектарига сабзавот, 6,0 минг гектарига картошка, 1,9 минг гектарига полиз, 1,5минг гектарига дуккакли ва қарийб 10 минг гектарига озуқа экинларининг экилиши ҳисобига 17,4 минг тонна ғалла, 552,8 минг тонна сабзавот, 169 минг тонна картошка, 37,3 минг тонна полиз,
9,2 минг тонна дуккали донлар, 91,1 минг тонна мева,

87,3 минг тонна узум, 147,5 минг тонна озуқа экинлари етиштириш кўзда тутилган.

Ҳозирги кунда аҳоли томорқаларининг асосий майдонларда
18,3 минг гектар сабзавот, 2,0 минг гектар полиз, 5,7 минг гектар картошка, 1,5 минг гекар дуккали дон, 9,9 минг гектар майдонларда озуқа экинларини экиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Музлаткичли камералар қуриш бўйича

Вилоятда 2017 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳисобига ички истеъмол бозорларини арзон ва сифатли мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш учун янги совуткичли сиғимларни қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича Манзилли Дустур ишлаб чиқилди.

Дастурга асосан жорий да жами 27 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан 19,5 минг тонна сиғимдаги янги музлаткичли камералар ташкил этилиши белгиланди.

Ушбу мақсадлар учун жами 20,6 млрд.сўм шундан ўз маблағидан
34 млрд.сўм, тижорат банклари ҳисобидан 21 млрд.сўм сарфланиши режалаштирилган.

Бугунги кунга кулиб, 2017 йилда амалга оширилиши белгиланган лойиҳаларнинг 12 тасининг ишга туирилиши эвазига умумий сиғими
7050 тоннали омборхоналар ташкил этилиб, мазкур мақсадлар учун жами 3049 минг доллар (ёки 9,8 млрд. сўм) миқдоридаги маблағларлар сарфланди.

Хозирги кунда қолган 15 та лойихалар бўйича тармоқ жадваллари бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Чорвачилик бўйича.

   Сўнгги йилларда чорвачиликда наслчилк ишларини ривожлантириш, сунъий уруғлантиришни кенг жорий этиш, озуқа базасини яхшилаш, моддий-техника базасини мустахкамлаш ва ушбу соҳада фаолият юритаётган субъектларга етарли шарт-шароитларни яратиб берилаётганлиги соҳада чорва бош сонларини оширишга ҳамда маҳсулотлар ҳажмини кўпайтиришга катта замин яратмоқда. Масалан,

2017 йилд 1 чорагида: қорамоллар бош сони 1012,6 минг бош (103,6%), жумладан, сигирлар бош сони 358,5 минг бош (100,6%), қўй-эчкилар 834,1 минг бошга (102,6%), паррандалар бош сони 5455,8 минг бошга (132,7%) бошга етказилди.

Қорамолчиликни ривожлантириш бўйича жами 60 та лойиҳада 1090 бош қорамол ташкил этилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 5,7 млрд. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 7,9 млрд. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 360 та янги иш ўринлари яратилди.

Паррандачиликни ривожлантириш бўйича белгиланган дастурларга асосан 6 та лойиҳада 17 минг бош парранда боқиш ташкил этилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 200 млн. сўм, тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 70 млн. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 35 та янги иш ўринлари яратилди.

Балиқчиликни ривожлантириш бўйича вилоят бўйича жами
1 та лойиҳа амалга оширилиб, унда жами 1 гектар ер майдонларига кўллар ташкил этилди. Лойиҳаларни амалга ошириш  учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 100 млн. сўм маблағлар сарфланди. Лойиҳани амалга оширилиши натижасида 5 та янги иш ўринлари яратилди.

Асаларичиликни ривожлантириш бўйича 1 та лойиҳа амалга оширилиб, унда 150 дона асалари уялари ташкил этилди. Асалари хўжаликларини ташкил этишга жами 30 млн. сўм маблағлар  сарфланди. Лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 2 та янги иш ўринлари яратилди.

Иссиқхоналар ташкил этиш бўйича вилоят бўйича жами 4 та лойиҳалар амалга оширилиб, уларда жами 2 гектар ер майдонларига иссиқхоналар ташкил этилди. Лойиҳаларни амалга ошириш  учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 224 млн. сўм маблағлар сарфланиб, тижорат банклари томонидан 666 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди. Лойиҳани амалга оширилиши натижасида
22 та янги иш ўринлари яратилди.

Интенсив боғлар ташкил этиш бўйича вилоят бўйича жами
4 та лойиҳа амалга оширилиб, унда жами 19,4 гектар ер майдонларига интенсив боғлар ташкил этилди. Лойиҳаларни амалга ошириш  учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 1 млрд. сўм маблағлар сарфланиб, тижорат банклари томонидан 583 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди. Лойиҳани амалга оширилиши натижасида
30 та янги иш ўринлари яратилди.

Токзорлар барпо этиш бўйича вилоят бўйича жами 5 та лойиҳалар амалга оширилиб, уларда жами 36 гектар ер майдонларига кўллар ташкил этилди. Лойиҳаларни амалга ошириш  учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 4,1 млрд. сўм маблағлар сарфланиб, тижорат банклари томонидан 4,1 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди. Лойиҳани амалга оширилиши натижасида 52 та янги иш ўринлари яратилди.

Музлаткичли камералар барпо этиш бўйича вилоят бўйича жами 4 та лойиҳалар амалга оширилиб, унда жами 3000 тонна қувватлар ташкил этилди. Лойиҳаларни амалга ошириш  учун лойиҳа ташаббускорлари томонидан 2,1 млрд. сўм маблағлар сарфланиб, тижорат банклари томонидан 3,6 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди. Лойиҳани амалга оширилиши натижасида 42 та янги иш ўринлари яратилди.

 

IV. Уй-жой ва коммунал хўжалигидаги ислоҳотлар

 

Тезкор маълумотларга кўра 2017 йил январ-март ойларида вилоятда коммунал тўловлардан бўлган жами дебитор қарздорлик 1221,0 млрд. сўмни (шундан аҳоли қарздорлиги 924,4 млрд. сўм) ташкил этди. Йил бошига нисбатан умумий қарздорлик 64.9 млрд. сўмга ортган. Жумладан:

- табиий газ таъминоти бўйича жами қарздорлик 426.6 млрд. сўмни (шундан аҳоли 403.6 млрд. сўм) ташкил этиб, йил бошига нисбатан қарздорлик 14,4 млрд. сўмга;

- электр энергияси бўйича умумий қарздорлик 780.8 млрд. сўмни (шундан аҳоли 508,0 млрд. сўм) ташкил этиб, йил бошига нисбатан қарздорлик 50,7 млрд. сўмга;

- иссиқлик таъминоти бўйича қарздорлик 0,8 млрд. сўм (шундан аҳоли 0,4 млрд. сўм) ташкил этиб, йил бошига нисбатан қарздорлик 0,3 млн. сўмга) ортган.

 - ичимлик ва оқава сув бўйича қарздорлик 12,8 млрд. сўмни (шундан аҳоли 12,0 млрд. сўм) ташкил этиб, йил бошига нисбатан қарздорлик 130,0 млн. сўмга камайган;

Сурункали коммунал тўловлардан бўлган қарзларини тўламаётган, коммунал хўжаликдан фойдаланиш қоидаларини бузган ва ноқонуний равишда фойдаланаётган истеъмолчиларга нисбатан қонун доирасида тегишли чоралар кўрилиб, тармоқдан узиб қўйилмоқда.

Аҳоли яшаш пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Республика бюджет маблағлари хисобидан 82 та
(15,3 млрд.сўм) қишлоқларда янги  тармоқлар тортилиб, мавжудлари реконструкция қилиниши натижасида, 46 мингдан зиёд аҳолини ичимлик суви таъминоти яхшиланишига эришиш кўзда тутилган

 

 

V. Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожланиши

 

2017 йилнинг 1-чорагида дастлабки таҳлилар асосида вилоят ташқи савдо айланмаси 270,9 млн. АҚШ долларини, шундан маҳсулот экспорти 105,8 млн. АҚШ долларини, импорти эса 165,1 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ташқи савдо айланмаси сальдоси -59,3 млн. АҚШ доллари хажмида  якунланмоқда.

Ўтган йилнинг 1-чорагига нисбатан вилоят ташқи савдо айланмасининг ўсиши 91,2 фоизни, маҳсулот  экспорти 116,9 фоизни,  импорти 80 фоизни ташкил этмоқда.

Ташқи савдо айланмаси прогнози 102,2 фоизга, экспорт прогнози 101,2 фоизга, импорт прогнози 103 фоизга бажарилмоқда.

Экспорт тузилмасида ўтган йилнинг 1-чорагига нисбатан пахтадан тайёрланган маҳсулотлар экспорти 127,4 фоизга, қора ва рангли металлар 2 мартага, машина ва ускуналар 105,3 фоизга ўсди.

Шу билан бирга, кимё маҳсулотлари экспорти (75%), энергия ресурслари (53,1%), хизматлар экспорти (9%) камайди.

Импорт тузилмасида эса корхоналарни қайта жиҳозлаш хисобига қора ва рангли металлар 150,5 фоизга, энергия ресурслари 161,2 фоизга, хизмат кўрсатиш 119,1 фоизга, бошқа маҳсулотлар импорти 2 мартага ортди.

Шу билан бирга, озиқ-овқатлар (99,3%), кимё маҳсулотлари (92,6%) камайди.

Вилоят тасарруфидаги корхоналарга 2017 йил 1-чораги учун
18,8 млн.долларлик экспорт прогнози белгиланган бўлиб, хақиқатдан 18,9 млн.долларга ёки 100,5 фоизга бажарилмоқда.

Худудий экспорт прогнозини бажарилишини таъминлаш ва унинг хажмини кенгайтириш мақсадида модернизация қилинган корхоналарда экспортбоб маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, янги экспортер корхоналарни аниқлаш, экспорт учун шарт шароитларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, Қувасой шаҳри, Бешариқ, Боғдод, Учкўприк, Қува ва Ўзбекистон туманларида экспортга қўшимча корхоналарни жалб этишга кўмаклашилди.

Ўтган йилнинг мос даврида худудий корхоналардан 57 таси, бу йил эса 102 таси четга маҳсулот чиқарди ва уларнинг сони 45 тага ортди. Экспортга маҳсулот чиқараётган корхоналар сони Қувасой шаҳрида 4 тага, Марғилон шаҳрида 7 тага, Фарғона шаҳрида 8 тага, Қўқон шаҳрида 8 тага, Бешариқ ва Учкўприк туманларида 3 таданга, Риштон туманида 4 тага,  Бағдод, Данғара, Тошлоқ, Қува,  Ўзбекистон туманларида 2 таданга кўпайди.

Ўтган ойларда экспорт фаолиятига 16 та янги саноат корхоналари жалб этилиб, (Қувасой шаҳридаги “Қувасой Осиё замини” МЧЖ-15,5 минг долл., ЯТТ “Рахмонов Х.”, “Маъмиров Б. -1 минг долл. Марғилон шаҳридаги “Нурли Диёр Ёғдуси” МЧЖ -14,3, “Асил ипак гиламлари” МЧЖ 10 минг долл., “Шоирабегим Адраси” МЧЖ -2,1 минг долл., Фарғона шаҳридаги “Бастион трайдинг” МЧЖ 9,4 минг долл., “Водий кимё саноат” МЧЖ 13,4 минг долл., Қўқон шаҳридаги “Галакси текстил” МЧЖ 12,6 минг долл., Бешарик туманидаги “Бешариқ момиқ файз” МЧЖ 8,5 минг долл., Боғдод туманидаги ЯТТ “Ахматқулов Б” 253 минг долл., Қува туманидаги ЯТТ “Парпиев Р” 16,2 минг долл., ФХ “Боғбон И” 13,7 минг долл.,  Риштон туманидаги ЯТТлар: “Бобожонов А., Ахмаджонов Н., Вохидов Э., жами -37,7  минг долл.) 407,4 минг долл. саноат маҳсулотлари экспорт қилинди. Ушбу янги экспортерларнинг 8 тачи модернизация ва техник қайта таъмирланиб, экспортбоб маҳсулотлар ишлаб чиқараётган корхоналардир.

Корхоналар томонидан чиқарилаётган маҳсулот турлари ва сифатига алоҳида эътибор қаратилди. Натижада 7 та корхона томонидан янги турдаги трикотаж, нотўқима мато, пойабзал, пластмасса уй-рўзғор буюмлари ва керамик идишлардан 107 минг долларлик экспорт қилинди.

Экспортга янги жалб этилган корхоналарнинг 6 таси 2016 йилда модернизация қилиниб, экспортбоб маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган корхоналардир.

Шундай бўлсада вилоятнинг айрим худудларида экспортбоб маҳсулотлар ишлаб чиқараётган корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улардаги мавжуд муаммоларни тўлиқ хал этиш каби ишлар тўлиқ бажарилмади. Натижада, экспорт прогнозини Қувасой шаҳри (12,5%), Олтиариқ тумани (17,2%), Тошлоқ тумани (38,1%), Фурқат тумани (21,6%) ва Фарғона тумани (37,3%) бажармади.

Экспортни диверсификациялаш, экспорт географиясини кенгайтириш борасида хорижий компаниялар, божхона, экспортга кўмаклашувчи бозор инфратузилмалари, корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан хамкорликда амалий ишлар олиб борилди. Натижада, 2017 йилнинг 1-чорагида худудий корхоналар томонидан 29 та давлатга маҳсулот экспорт қилиниб, уларнинг сони ўтган йилнинг 1-чорагига  нисбатан 4 тага ортди. Хамкорлик қилинаётган хорижий компаниялар сони 7 тага кўпайди. 

Жорий йилнинг 2-чорагида жами 52,1 млн.долларлик, шундан саноат маҳсулотлари 6,2 млн.долларлик ва мева-сабзавотлар
45,9 млн.долларлик экспортни амалга оширилиши белгиланган.

Ушбу кўрсаткични бажариш мақсадида корхоналар томонидан тузилган экспорт шартномалари, маҳсулотлар сифати ва хорижий давлатлар бозоридаги нархлар қайта таҳлил этиб чиқилмоқда.

Экспортбоб маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтириладиган корхоналарга инвестициялар киритиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш, маблағ конвертацияси бўйича юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни хал этиш ишлари ташкил этилмоқда.

         Вилоятда 2017 йил 1 апрел ҳолатига рўйҳатдан ўтган хорижий инвестицияли корхоналар сони 170 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг
1-чорагига нисбатан 17 тага ортди.

Корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ва хизматлар хажми 386,6 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 117,5 фоизга ўсди.

Вилоят ялпи саноат маҳсулотидаги улуши 21,7 фоиздан
23,1 фоизгача ортди.

Қўшма корхоналарнинг экспортида ўсиш 122,7 фоизни, импортида эса 90,8 фоизни ташкил этди.

Хисобот даврида 13 та янги хорижий инвестицияли корхоналар ташкил этилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан янги хорижий инвестицияли корхоналарни ташкиллаш 10 тага кўпайди.

Фарғона шаҳрида "FERGANA KONDOR" MChJ, “HABIBSEVAR SAVDO" MChJ, "FERGANA PHARMACEUTICAL" MChJ, "FERGANA WU CHONG" MChJ, FERGANA BREWERY" MChJ, "MU EN MAO YI GONG SI" MChJ,  "MATXALIKOV ABDUNABI FAYZI", "SHAHLO-AKBAR" MCHJ шаклидаги, Қўқон шаҳрида, "INDORAMA KOKAND FERTILIZERS" MCHJ, "AYLIN TEKSTIL" MChJ шаклидаги, Қува туманида "KARIM-A EXPORT" MChJ шаклидаги, Данғара туманида "XINJIANG FEIYAKAI INTERNATIONAL TRADE" MChJ "SILVER OIL" хорижий инвестицияли корхоналар ташкил этилди.

2017 йилнинг 1 апрел холатига 5 та хорижий инвестицияли корхоналар фаолият кўрсатмаяпди.

Жумладан, Фарғона шаҳридаги Ўзбекистон-Эрон “Уз-Созон” қўшма корхонаси «GM» автомобилларига эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, низом жамғармасини тўлиқ шакллантирилмаганлиги сабабли, вилоят Хўжалик судининг 2010 йил 15 апрелдаги 15-11-05/7634-сонли ҳал қилув қарорига асосан тугатилган. Корхонанинг мол-мулклари қайта хисобланиб, баҳолашга қўйилган. Шу билан бирга корхона таъсисчиси “Ўзавтосаноат АКси томонидан корхона мол-мулкини ўз тасарруфига ўтказиш бўйича амалий ишлар қилинмаган.

Фарғона шаҳридаги "QO'QON EVRO QURILISH MATERIALLARI" MCHJ шаклидаги Қўшма корхона Низом жамғармасини шакллантириш, молиявий масалаларни хал этиш ишларини олиб бораётгани сабабли вақтинчали фаолиятсиз бўлиб турибди.

Фарғона туманидаги Хитой “V&B Chemical” хорижий корхонаси айланма маблағи етишмаганлиги ва янги корхона ташкил этиш ишларини олиб боргани сабабли вақтинча фаолиятини тўхтатган.

"BULOQZOR-TAOMLARI МЧЖ"  хорижий корхонаси хизмат кўрсатиш шахобчасини тўлиқ таъмирламаган, шунингдек корхонада молиявий такчиллик, низом жамғармасини шакллантира олмаслик каби муаммолар юзага келган.

Данғара туманидаги "TENGFEI INTERNATIONAL GROUP" МЧЖ шаклидаги хорижий корхона Низом жамғармасини шакллантира олмаган.

Ушбу вақтинча фаолияти йўқ корхоналар вилоят маҳсус тугатиш комиссияси томонидан ўрганиб чиқилмоқда ва корхоналар фаолиятини 2017 йил 1-ярими якуни билан тиклаш ишлари ташкил этилмоқда.

 

VI. Кичик бизнесни ривожлантириш

 

Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, уларга қатор имтиёз ва имкониятлар яратиб берилаётганлиги иқтисодиётимизнинг юксалишига ҳамда аҳоли турмуш даражасининг янада фаровонлашишига сабаб бўлиб, 2017 йил 1-чораги якуни ҳисоботларига кўра уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 51,0 фоизни ташкил этди. Ёки ўтган йилнинг (50,9 %) шу даврига нисбатан 0,1 фоизга ошди.

Рўйхатдан ўтган кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони 19327 тани ташкил этди. Шундан, 18927 нафари (жамига нисбатан 97,9 %) фаолият кўрсатмоқда.

Ҳисобот даврида 1322 та янги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. Кичик бизнес субъектлари ҳисобига 15056 мингта янги иш ўринлари яратилди.

Ҳисобот даврида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида
309,8 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

 

 

VII. Ижтимоий соҳани ривожланиши

 

Меҳнат ва даромадлар. Вилоятда давр охирига доимий аҳоли сони 3575,3 минг нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 58,6 минг нафарга ёки 101,7 фоизга ортган.

Иқтисодий ислохотларни жадаллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижасида иқтисодиётда банд бўлганлар сони ўсиб бормоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,5 фоизга ўсиб, 1490,5 минг кишини ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил
13 декабр СҚ-124-111-сонли қарори бўйича “2017 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури”га асосан, ҳисобот даврида 15582 та (қишлок жойларда 12125 та) янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич режага нисбатан 104,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Биринчи чорак  давомида иш ахтарувчи сифатида жами
5681 нафар фуқаролар рўйҳатга олинди, шундан 5032 нафари ишга жойлаштирилди, 561 нафар фуқаролар ишсиз шахс сифатида рўйхатга олинди.

Ҳисобот даврида ўртача иш ҳақи вилоят бўйича 1163,9 минг сўм бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,4 фоизга ўсганлиги қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш. Вилоятда соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Дастурни амалга ошириш жараёнида биринчи эътибор аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилди.

Ҳозирги кунда вилоятда 14777 ўринли 134 та шифохона ва бир пайтнинг ўзида бир сменада 42,6 минг қувватга эга бўлган 586 та оилавий ва бошқа амбулатория-поликлиника муассасалари самарали фаолият олиб бормоқда.

Тиббий муассасаларда жами 42,6 минг нафар ўрта тиббиёт ходимлари ва 7,3 минг нафардан зиёд врачлар фаолият кўрсатмоқда.

Бундан ташқари нодавлат тиббий муассасалар фаолиятининг такомиллаштирилишига жиддий эътибор берилмоқда. Натижада нодавлат шифохоналар сони 74 тани ташкил этди. Нодавлат тиббий муассасалар сони эса 303 тани ва якка тартибда тиббий меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи врачлар сони 717 нафардан иборат. Шунингдек, пуллик тиббий хизмат олган шахслар сони 2017 йилнинг
1-чорак якунида 656,6 минг нафарни ташкил этиб, пуллик тиббий хизмат кўрсатиш ҳажми 34,6 млрд.сўмни ташкил этди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 116,7 фоизга ошган.

 Таълимни ривожлантириш. Вилоятда 88,7 минг ўринга эга бўлган жами 670 та мактабгача таълим муассасалари фаолият кўрсатиб, уларда 78,6 минг нафардан зиёд болалар тарбияланмоқда.

Вилоятда 2016/2017 ўқув йилида 918 та умумтаълим мактаблари фаолият кўрсатиб, 37,4 минг нафар педагог ходимлар 510,0 минг нафардан зиёд  ўқувчиларга таълим бермоқда.

Бугунги кунда вилоятда 12 та академик лицейлар ва 145 та касб-ҳунар коллежлари фаолият кўрсатмоқда. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида  таълим олаётган ўқувчилар сони
162,2 минг нафарни ташкил этди. (Жумладан,академик лицейларда 8248 нафар, касб-ҳунар коллежларда– 153952 нафар)

Спорт. Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний-маънавий жиҳатдан саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни соғлом ва баркамол бўлиб вояга етказиш мақсадида, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича тасдиқланган режага асосан  2017 йилнинг 1-чорагида  шаҳар ва туман ҳокимликлари, турли давлат хамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда 192 та турли спорт мусобақалари ўтказилди. Ўтказилган спорт мусобақаларида 48410 нафар (шундан 17295 нафари қизлар) ёш спортчилар иштирок этишди. Мазкур тадбирларни ўтказишга ва ғолиб бўлган совриндорларни тақдирлашга жамғарма ва ҳомий ташкилотлар томонидан 22,0 млн.сўм маблағлар (шундан, жамғарма ҳисобидан 13,8 млн.сўм) сарфланди.

Маданият. Вилоятда 4 та театр ва 14 та музейлар, 8041,5 минг нусха китоб фондига эга бўлган 1130 та кутубхоналар фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, вилоятда 91 та маданият ва аҳоли дам олиш маркази фаолият кўрсатмоқда. Мазкур марказларда 775 та тўгараклар мавжуд бўлиб, тўгаракларда  20,0 минг нафардан зиёд болалар ва ўсмирлар  бўш  вақтларини мазмунли ўтказмоқда.