Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 138 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли қарори мазмун-моҳиятини жойларга чиқиб ижрочиларга тушунтириш ва ўқитиш юзасидан ўтказиладиган семинар тўғрисида

 2017-09-19 17:55:05    123

PDF юклаш
Чоп этиш


Муҳтарам Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёевнинг аҳолининг турмуш даражаси сифатини оширишга қаратаётган алоҳида эътиборлари, шунингдек, республиканинг ҳар бир ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги топшириқлари, кўрсатмалари ҳамда жорий йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарори билан ҳудудлар ҳоким, прокурор, ички ишлар ва солиқ идорлари раҳбарлари бошчилигидаги 4 секторларга бўлиниб, бошқарувнинг янги тизимини яратиб бердилар.

Мазкур қарорнинг асосий мақсади 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, ишни ташкил этиш, биринчи навбатда, жамоатчилик олдида ҳисобот бериш шакллари ва услубларини тубдан такомиллаштириш, аҳолининг ҳаёт сифати ва даражасини юксалтириш, давлат органлари раҳбарларининг масъулиятсизлиги ҳолатларининг юзага келишига қатъий равишда барҳам бериш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.

Семинарда Муҳтарам Президентимизнинг мазкур қарори ижросини самарали амалга ошириш, жойларга чиқиб ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганиш, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳудудларда муваффақиятли рўёбга чиқарилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ва ҳар томонлама ўрганиш, умумлаштириш ҳамда ишлаб чиқиш механизми янада чуқурроқ тушунтирилди.

Қарорда берилган топшириқлар ижросини сўзсиз ва тизимли ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокимининг жорий йил 17 августдаги 422-сонли қарори қабул қилиниб ижрога қаратилди.

Қарор билан вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туманлари ихтисослашувини чуқур таҳлил қилган ҳолда вилоят ҳудуди - вилоят ҳокими, вилоят прокурори, Ички ишлар бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси раҳбарлигидаги 4 та секторга бўлинди.

Вилоят ҳокимига - Қўштепа, Фарғона, Ёзёвон ва Сўх туманлари ҳамда Фарғона ва Марғилон шаҳарлари;

Вилоят прокурорига - Бешариқ, Ўзбекистон, Фурқат, Данғара туманлари ва Қўқон шаҳри;

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғига – Учкўприк, Бувайда, Бағдод, Риштон ва Олтиариқ туманлари;

Вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғига - Қува, Тошлоқ, туманлари ва Қувасой шаҳри.

Вертикал назорат тизими ҳам жорий этилиб, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг тегишли қарорлари билан барча шаҳар ва туманлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳокимлар, прокурорлар, Ички ишлар бўлимлари ва Давлат солиқ инспекцияси раҳбарлигидаги 4 та гуруҳга бириктирилиб, ҳар бир гуруҳ раҳбарининг Ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Ҳар бир секторлар раҳбарлари бошчилигида 80 та Ишчи гуруҳ тузилиб, унга давлат бошқарув идоралари, давлат органлари, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва фуқарорларни ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан иборат 2 240 нафар ходимлар жалб қилинди. “Йўл харита”ларини шакллантириш мақсадида қарорда белгилаб берилган бешта йўналишдаги асосий вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ишчи гуруҳлар томонидан уйма-уй юрган ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, биринчи йўналиш - уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, энергия, сув ва иссиқлик таъминоти, транспорт қатнови, архитектура, арзон уй-жойлар қуриш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, намунавий маҳалла ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини шакллантириш соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича аниқ мақсадга қаратилган тадбирларни ўтказиш;

иккинчи йўналиш - ижтимоий муҳофазанинг манзиллилиги, истеъмол бозорида нархларнинг барқарорлиги, ижтимоий соҳа объектлари, энг аввало, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш;

учинчи йўналиш - ҳудудларни жадал иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан, уларнинг табиий, иқтисодий ва инсон салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қурилиши тугалланмаган объектлардан, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш
ва ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми ва ҳудуднинг экспорт имкониятларини кенгайтириш, жойларда замонавий бозор инфратузилмасини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш, туризм соҳаларини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

тўртинчи йўналиш - деҳқон хўжаликлари, томорқа учун ажратилган ерлардан мақсадли фойдаланиш, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа фаолият турларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш бўйича чоралар кўриш;

бешинчи йўналиш - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактика қилиш ҳамда уларни барвақт олдини олиш бўйича таъсирчан ишларни ташкил этишдан иборат.

Бугунги кунга қадар 1 028 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 731 мингдан ортиқ хонадонларнинг ўрганилиши натижасида 700 тага яқин муаммолар аниқланди. Ушбу муаммоларнинг 448 таси жойида ҳал этилди, 252 таси “йўл харитаси”га киритилди шунингдек, ўрганиш ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Бу борадаги ишларни янада жонлантириш, аниқланган муаммоларни тизимли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида, бугун сизлар билан Муҳтарам Президентимизнинг топшириқлари ва кўрсатмалари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳамда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича олдинда турган муҳим ва ижросини кечиктириб бўлмайдиган вазифалар келишиб олинди.

Шунингдек, семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари ва котибият мудирлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқармалар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари, прокурорлари, ички ишлар бўлимлари, солиқ идоралари, 4 та секторга бириктирилган вилоят ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари Халилулло Тураходжаев Сабиржонович иштирок этди.

17.15 KB