Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 59 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


НУРЛИ КЕЛАЖАГИМИЗ КАФОЛАТИ

×

 2017-12-04 10:44:19    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан шу кунларда вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, юзма-юз мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижроси доирасида ўтказилаётган учрашувларда аҳолининг барча қатламлари фаол иштирок этаяпти.

Вилоятимиз олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими мутахассислари, ҳуқуқшунослар, таниқли ижодкорлар, спортчи ва санъаткорлар, Ёшлар иттифоқи фаоллари, сиёсий партиялар вакиллари, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” жамоат фонди раҳбарлари иштирокидаги самимий суҳбатларда мамлакатимиз Конституцияси бахтимиз қомуси, тинч ва фаровон ҳаётимиз, нурли келажагимиз кафолати эканлиги таъкидланяпти.

Белгиланган режа асосида бугунги кунга қадар Фарғона, Марғилон шаҳарлари ҳамда Риштон, Бағдод, Бувайда, Қўштепа, Ёзёвон, Учкўприк туманларидаги таълим, тиббиёт, молия, банк муассасалари, Давлат солиқ инспекциялари, маҳалла фуқаролар йиғинларида Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган мароқли учрашувлар ўтказилди.

Асосий Қонунимизда муҳрлаб қўйилган тамойил ва қоидалар асосида халқимизнинг турмуш даражаси йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда, – дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Яҳёбек Мўминов Бувайда педагогика коллежида бўлиб ўтган юзма-юз мулоқотда. – Бу эса таълим тизими, тиббиёт, маданият ва санъат, қўйингки, ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган самарали ва кенг кўламли ислоҳотларга асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бундай учрашувларда келажагимиз ворислари фаол иштирок этиб, ўзларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари борасидаги билимларини ошираётгани муҳим аҳамиятга эга, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоли, таниқли спортчи Абубакр Расулов. – Боиси қонунга ҳурмат руҳида камолга етган йигит-қизларда ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуси кучли бўлади. Бу каби хислатларга эга бўлган ёшлар эртанги кунимизнинг чинакам суянчи ва таянчи бўлишига ишонамиз.       

Айни кунларда вилоятимиз шаҳар-туманларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Б.МАДИЁРОВ.

Суратни Ш.ҚОРАБОЕВ олган.