Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастурининг асосий муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини бажарилиши тўғрисида МАЪЛУМОТ

 2017-12-19 09:22:50    169

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2017 йил 14 январ куни ўтказилган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисининг 2017 йил 14 январдаги 1-сонли баёни 16-бандида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда жорий йил 1-чоракдан бошлаб ҳисобот бериш тизимини жорий этиш борасида Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонларидан белгилаб берилган 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастурининг асосий муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари асосида тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Жорий йил 9 ойида деярли барча соҳада юқори ўсиш суръатларига эришилди, жумладан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (прогноз 102,9% - амалда 103,0%), ҳалқ истеъмоли моллари (прогноз 100,2% - амалда 100,4), ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (прогноз 103,5% - амалда 103,8%), қурилиш ишлари (прогноз 111,3% - амалда 112,2%), чакана савдо (прогноз 105,6 - амалда 105,6%), жами хизмат (прогноз 105,0 - амалда 105,0%) ҳажмлари сезиларли ўсиши таъминланмоқда.

Вилоятда Маҳаллийлаштириш Дастури доирасида 28 та лойиҳаларда 23,80 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш белгиланган бўлиб, амалда 24,01 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, режага нисбатан 100,8 фоизга бажарилди. Мазкур лойиҳаларни амалга оширувчи корхоналар томонидан электр чойнаклар, болалар юмшоқ ўйинчоқлари, “GM Uzbekistan” учун  автомобиллар ҳаво филтрлари, болалар учун мактаб сумкалари ишлаб чиқарилмоқда.

Шунингдек, “Фарғона вилоятини 2017 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури” доирасида январ-сентябройлари якунида умумий қиймати 595,1млрд.сўмга тенг бўлган 1520 та лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган бўлиб, амалда 1530 та лойиҳалар ишга туширилиши хисобига 12794 нафар янги иш ўринлари ташкил этилди. Бу мақсадлар учун 785,9 млрд.сўм маблағлар сарфланди.

Жумладан, саноат йўналишида 436 та лойиҳалар амалга ошириш белгиланган бўлиб, жами 323,6 млрд. сўм (179,3 млрд. сўм ўз маблағи,
144,3 млрд. сўм банк кредити, 4,5 млн. АҚШ доллари хорижий инвестиция
) ҳисобига 6823 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 444 та (101,8%) лойиҳа амалга оширилиб, 506,2 млрд. сўм маблағлар ўзлаштирилди. Натижада 6952 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Енгил саноатни ривожлантириш бўйича–95 та, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича–114 та, озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича–110 та, кимё ва нефт-кимё саноати йўналишида-38 та, мебел ва қоғоз саноати йўналишида – 38 та, саноатнинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича–49 та лойиҳалар амалга оширилди.

Бундан ташқари, вилоятда қишлоқ хўжалигининг 9 та соҳасини мева-сабзавотчилик, асаларичилик, балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, чорвачилик, эчкичилик, терини қайта ишлаш ҳамда узумчилик соҳаларини ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, қишлоқ хўжалигининг 9 та соҳасини ривожлантириш бўйича 2017 йилда жами 455 та лойиҳаларни ишга тушириш белгилаб олинган.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун талаб этиладиган жами
232,5 млрд. сўм шундан, 124,4 млрд. сўм кредит маблағларни ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилиб, лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига
3474 та янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳалардан шу кунга қадар жами 262 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 1800 та янги иш ўринлари яратилди. Мазкур лойиҳаларга 48,5 млрд.сўм ўз маблағлари сарфланиб,
51,6 млрд.сўм ва 866 минг долларлик банк кредитлари ажратилди.

Вилоятда 2017 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кескин кўпайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилди. Хусусан:

Жорий йилда жами 132,2 минг гектар майдонларнинг 47158 гектарга сабзавот, 20133 гектарига картошка, 8165 гектарига полиз экинлари экилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари бугунги кунда вилоятимизда 49,9 минг гектар боғ ва 6,7 минг гектар узумзорлардан жами 2 млн. 10 минг тонна ҳосил олиш режалаштирилган, шундан 497,2 минг тонна мева, 921,3 минг тонна сабзавот, 336 мингтонна картошка, 89,5 минг тонна полиз, 135,6 минг тонна узум махсулотлари етиштириш ҳажмлари белгиланган.

Ҳозирги кунда фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томонидан асосий майдонларида пахта ҳосилини териш, такрорий майдонларда такрорий экинларнипарваришлаш ҳамда 2018 йил ҳосили учун тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоятда мева-сабзавот маҳсулотларини йиғиш, қайта ишлаш, тара қадоқлаш, сақлаш имкониятларига эга бўлган 3 та логистик марказлар барпо этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил
26 октябрдаги ПФ-4853-сонли ҳамда 2017 йил 12 январдаги
ПФ-4931-сонли Фармонларига асосан “Қўқон” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи ва вилоят штаби фаолияти йўлга қўйилиб, ишлар изчил олиб борилмоқда. Иқтисодий зонада тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган 61 га яқин тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхати шакиллантирилиб, инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Вилоят ҳокими раҳбарлигида жойларга чиққан ҳолда саноат салоҳиятини ошириш, хизмат кўрсатиш соҳасини, айниқса қишлоқ жойларда ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, солиқ базасини кенгайтириш асосида туман маҳаллий бюджетларини даромадини кўпайтириш ва янги иш ўринларини яратиш юзасидан ишлаб чиқилган ижтимоий-иқтисодий дастурларини 2017 йилда бажарилиши юзасидан Марғилон шаҳар, Қўқон шаҳар, Қувасой шаҳри, Бағдод, Бувайда, Қўштепа тумани, Қува, Учкўприк, Ўзбекистон туманларидаги тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувларда шаҳар ва туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланитириш дастурига киритилган лойиҳалардаги тадбиркорлик субъектлари томонидан дуч келаётган ер ажратишда, лицензия олиш, электр, газ тармоғига уланиши, кредит фоиз ставкаларини пасайтириш ва бошқа муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича масъулларига кўрсатмалар берилди.

Вилоятда хар хафтанинг сешанба кунлари тадбиркорлар куни ўтказиб келинмоқда. 2017 йилнинг 18 март куни Фарғона политехника институтида X-ҳудудий инновация ярмаркаси ўтказилиб, унда вилоятнинг 1000 нафардан ортиқ тадбиркорлари, фермерлари ва ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари иштирок этди. Ярмаркада илмий муассасалар билан тадбиркорлар ўртасида қиймати 1,5 млрд.сўмдан ортиқ  бўлган шартномалар имзоланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
ЎРҚ 418-сонли  Қонуни билан тадбиркорлар учун бир қатор енгилликлар, имтиёзлар жорий этилди.

Фармон билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика ишларининг самарадорлигини ошириш давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди.

Шу мақсадда тадбиркорлик фаолиятига қонунга ҳилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари талаблари қатъий бажарилишини, шунингдек тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита айбдорлардан ундирилишини таъминлаш белгиланди.

Мазкур Фармони мазмун моҳиятини тадбиркорларга етказиш мақсадида вилоят прокуратураси, Адлия бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари ва маҳаллий телевидениялар билан хамкорликда тадбиркорлик субъектлари иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-418-сонли қонунига мувофиқ,                   2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинди ҳамда бу билан солиқ идоралари томонидан камерал назорат ва прафилактика тадбирларини самарали ташкил этган ҳолда турли кўринишдаги қонунбузилиш ҳолатларини ҳамда корхона мансабдор шахсларига нисбатан турли таъсир чоралари кўрилишини олдини олишга эришиш кўзда тутилди.

Иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашда ўз навбатида таркибий ўзгаришларни янада кенгайтириш, саноатнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш ва фаол диверсификациялаш муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

2017 йилнинг январ-сентябр ойлари якунида 5706,1 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,0 фоизни, халқ истъемол моллари ишлаб чиқариш
2530,0 млрд.сўмга етиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,4 фоизни ташкил этмоқда.

Фарғона вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, маҳаллий хом-ашёлар негизида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, корхоналарда модернизация ва диверсификация ишларини амалга ошириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Бунда асосий эътибор, ҳудудда саноат кооперациясини янада ривожлантириш, халқаро стандартлар ва сифатни бошқариш тизимлари талаби асосидаги, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, уларнинг экспорт ҳажмларини ошириш, саноат маҳсулотларини янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳамда маҳаллийлаштириш, вилоятнинг саноат салоҳиятини ошириш бўйича истиқболли инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва шу асосда янги иш ўринларини яратишга қаратилмоқда.

Вилоятда саноатнинг енгил саноат, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат саноати жадал суръатларда ривожланиб бормоқда.

Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил
11 февралдаги “2015-2019 йилларда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2298-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 декабрдаги “2017-2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва  материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2698-сонли қарорларига асосан маҳаллийлаштириш дастурига жами ҳудудий тассаруфдаги 21 та саноат корхоналарида 28 та лойиҳалар амалга оширилмоқда. Фарғона шаҳридан “Газ Буюм Сервис” МЧЖда суюлтирилган газ сақлаш сиғимлари ишлаб чиқариш ва Данғара туманидан “Данғара мега кэттл” МЧЖда электр плиталар ишлаб чиқариш лойиҳалари маҳаллийлаштириш дастурига киритилди. Ҳозирда ҳудудий тассрруфдаги лойиҳалар сони 30 тага етказилди.

Корхоналарда дастур асосида юмшоқ болалар ўйинчоқлари, электр чойнаклар, иситиш батареялари, изоляция плёнкаси, кимёвий дори сепиш аппаратлари, шоколад, кандолат маҳсулотлари, болалар мактаб сумкалари, қуюлтирилган сут, қуруқ сут, болалар велосипедлари, “Джи-Эм Ўзбекистон” автомобиллари учун хаво филтрлари, резина гранулалари каби яна бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Вилоятда 2017 йилнинг 9 ойлигида ҳудудий тасарруфдаги 28 та лойиҳаларда 24,01 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Натижада 3,0 млн. доллар миқдорида валюта заҳирасини тежашга эришилди.

2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастурининг асосий муҳим йўналишларида белгилаб берилган устувор вазифалари асосан вилоятда ўтган давр мобайнида қишлоқ ҳўжалиги йўналишларда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Бунда асосий эътибор, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига ички истеъмол бозорини арзон ва сифатли бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек истеъмолдан ортиқча қисмини тартибли экспортини амалга оширишга қаратилди.

Жумладан, 2017 йилдаер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, озиқ-овқат экинлари майдонларини кенгайтириш ва кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришни қўллаб–қувватлаш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Биринчидан, Ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми амалдаги баҳоларда 3293,5 млрд. сўмга ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 120,6 млрд. сўм(103,8%)га кўп бажарилиши кутилмоқда. 

Иккинчидан: вилоятда 2017 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни кескин кўпайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилди. Хусусан:

Вилоятда 2017 йилда жами 132,2 минг гектар майдонларнинг
47158 гектарга сабзавот, 20133 гектарига картошка,
8165 гектарига полиз экинлари экилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари бугунги кунда вилоятимизда 49,9 минг гектар боғ ва 6,7 минг гектар узумзорлардан жами 2 млн. 10 минг тонна ҳосил олиш режалаштирилган, шундан 497,2 минг тонна мева,
921,3 минг тонна сабзавот, 336 минг тонна картошка,
89,5 минг тонна полиз, 135,6 минг тонна узум махсулотлари етиштириш ҳажмлари белгиланган.

Етиштирилган жами 2 млн. 10 минг тонна маҳсулотларнинг
201,3 минг тоннаси қайта ишлашга, 125,5 минг тоннаси экспортга, 48,4 минг тоннаси захирага, 80,1 минг тоннаси уруғликка ва қолган 1554,7 минг тоннаси ички истеъмол ва захирага йўналтирилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги
ПҚ-3027-сонли қарорларига асосан вилоят ҳокимининг 2017 йил
3 июндаги 314-сонли қарори қабул қилинган.

Қарорга асосан жорий йилда ғалла ҳосилидан бўшаган 110,7 минг гектар майдонларнинг 101,5 минг гектарига такрорий экинларни (шундан 36 минг 500 гектарига сабзавот, 5 минг 400 гектарига картошка, 5 минг 500 гектарига полиз, 1000 гектарига соя, 10 минг 200 гектарига озуқа экинлар, 8 минг 400 гектарига шоли, 7 минг гектарига супурги,
27 минг 500 гектарига дуккакли экинлар) экиш режалаштирилган бўлиб, амалда 36,8 минг гектарга сабзавот, 2,9 минг гектарга картошка,
5,6 минг гектарга полиз, 27,5 минг гектарга дуккакли, 1,2 минг гектарга, 8,6 минг гектарга шоли, 7,4 минг гектарга супурга ва 11,6 минг гектарга озуқа ва бошқа экинларнинг экилиши таъминланди.

Ғалладан бўшаган майдонларга ўз вақтида такрорий экин экиш ишларини ташкил этиш мақсадида 105 та отрядлари ташкил этилиб, отрядларга ғалла майдонларини сомондан тозалаш бўйича 425 дона сомон тўплагич, 385 дона ҳайдов, 1850 дона экиш ва бошқа техникалар бириктирилди.

2017 йил ғалла ҳосилидан бўшаган майдонларга экилган экинлардан жами  886,5 минг тонна ҳосил (шундан 674,3 минг тонна сабзавот, 43 минг тонна картошка, 100 минг тонна полиз, 2,1 минг тонна соя, 41,3 минг тонна дуккакли дон, 25,8 минг тонна шоли маҳсулотларининг) олиниши режалаштирилмоқда.

Етиштирилган ялпи ҳосилнинг 30,1 минг тоннаси қайта ишлашга,
63 минг тоннаси экспортга, 48,8 минг тоннаси 2017-2018 йил қиш-баҳор мавсуми учун захирага, 8,9 минг тоннаси кейинги йил ҳосили учун уруғликка ҳамда қолган 754,1 минг тоннаси ички бозор ва аҳоли истеъмолига ва йўналтирилади.

Учинчидан, аҳоли турмуш даражаси ва даромадлари базасини яхшилаш мақсадида 100 бошдан паррандачилик ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш мақсадида ташқи бозорда харидоргир бўлган малина, лимон, ёнғоқ, унаби ва узумчиликни ташкил этиш эвазига маҳсулотлар етиштириш ҳажмларини кўпайтириш учун вилоятдаги аҳоли хонадонлари ҳамда деҳқон ҳўжаликларида 279 гектар майдонда лимон, 535 гектар майдонда ёнғоқ, 89 гектар майдонда унаби, 49 гектар майдонда малина, 55 гектар майдонда узум кўчатлари экилиб, жами 6,5 минг та хонадонга 522,3 минг бош паррандалар тарқатилди.

Мазкур мақсадлар учун тижорат банклари томонидан
45,9 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.

Тўртинчидан, Вилоятда 2017 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳисобига ички истеъмол бозорларини арзон ва сифатли мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш учун янги совуткичли сиғимларни қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича Манзилли Дастур ишлаб чиқилди.

Дастурга асосан жорий йилда жами 27 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан 19,1 минг тонна сиғимдаги янги музлаткичли камералар ташкил этилиши белгиланди.

Ушбу мақсадлар учун жами 35 млрд.сўм шундан ўз маблағидан
14 млрд.сўм, тижорат банклари ҳисобидан 21 млрд.сўм сарфланиши режалаштирилган.

Бугунги кунга келиб, 2017 йилда амалга оширилиши белгиланган лойиҳаларнинг 21 тасининг ишга туирилиши эвазига умумий сиғими
14500 тоннали омборхоналар ташкил этилиб, мазкур мақсадлар учун жами 3240 минг доллар ҳамда 12,1 млрд. сўм миқдоридаги маблағларлар сарфланди.

Хозирги кунда қолган 6 та лойихалар бўйича тармоқ жадваллари бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бешинчидан, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурида қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича 2017 йилда жами
455 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши режалаштирилган.

Шундан, 2017 йилнинг 9 ойи якуни бўйича Дастурдаги
262 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 1800 та янги иш ўринлари яратилди. Мазкур лойиҳаларга 48,5 млрд.сўм ўз маблағлари сарфланиб, 51,6 млрд.сўм ва 866 минг долларлик банк кредитлари ажратилди.

Олтинчидан,вилоятда ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар асосида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини  барқарор  таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмларини кўпайтириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш мақсадида мева-сабзавот, картошка, гўшт, сут, тухум, асал, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда уларни сақлаш, қайта ишлашни йўлга қўйиш бўйича манзилли Дастурлар асосида ишлар олиб борилмоқда.

Сўнгги йилларда чорвачиликда наслчилк ишларини ривожлантириш, сунъий уруғлантиришни кенг жорий этиш, озуқа базасини яхшилаш, моддий-техника базасини мустахкамлаш ва ушбу соҳада фаолият юритаётган субъектларга етарли шарт-шароитларни яратиб берилаётганлиги соҳада чорва бош сонларини оширишга ҳамда маҳсулотлар ҳажмини кўпайтиришга катта замин яратмоқда. Масалан, 2017 йил 9 ойи якуни бўйича: қорамоллар бош сони 1008 минг бош, жумладан, сигирлар бош сони 361 минг бош, қўй-эчкилар 835 минг бошга, паррандалар бош сони 5 млн 735 минг бошга бошга етказилиши кутилмоқда.

Шунингдек, гўшт ишлаб чикариш 107,5 минг тоннани, сут ишлаб чикариш 648,2 минг тоннани, тухум ишлаб чиқариш 318 млн. донани ташкил этиши режалаштирилган.

2017 йилнинг 9 ойида вилоят корхона(фирма)ларини модернизациялаш, технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни диверсификациялаш, шунингдек, соҳани таркибий ўзгартиш билан ташқи бозорга рақобатбардош маҳсулотлар чиқариш ва экспорт географиясини кенгайтириш бўйича амалий ишлар қилинди.

Вилоятнинг жами экспорти 394,6 млн.долларни ташкил этиб,
392,1 млн. долларлик экспорт прогноз кўрсаткичи 100,6 фоизга бажарилмоқда, 2016 йилнинг январ-сентябр ойига нисбатан ўсиш
110,1 фоизни ташкил этмоқда.

2017 йил 9 ойи якуни бўйича экспорт таркибида озиқ-овқат, кимё ва пластмасса маҳсулотлари, енгил ва чарм пойабзали, қурилиш материаллари экспорти ўсди. 

Вилоят тасарруфидаги корхоналарга 2017 йил 9 ойи учун
139,5 млн.долларлик экспорт прогнози белгиланган бўлиб, хақиқатдан
130,3 млн.долларга ёки 93,4 фоизга бажарилмоқда. Шундан, саноат маҳсулотлари экспорт прогнози 126,3 фоизга, мева-сабзавотлар экспорти 88,1 фоизга бажарилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан жорий йил ўтган ойларида экспорт прогнозини бажармаган ва экспортни бошламаган 36 та корхонага 3-4 чораклар учун қўшимча
11,7 млн.долларлик экспорт прогнози белгиланиб, ижрога қаратилди.

Ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан худудий корхоналар экспорти
174 фоизга, шундан саноат маҳсулотлари экспорти 1,5 мартага,
мева-сабзавотлар экспорти 1,8 мартага ўсди.

Ўтган ойларда четга маҳсулот чиқарган корхоналар ва хусусий тадбиркорлар сони 280 тага етди ва ўтган 1 йил давомида экспортер корхоналар сони  72 тага ортди.

2017 йил учун экспорт прогнози белгиланмаган 75 та саноат корхоналари ва хусусий тадбиркорлар экспорт фаолиятига жалб этилди ва улар томонидан 2,5 млн.долларлик саноат маҳсулотлари (енгил саноат, чарм-пойабзали, кимё, қурилиш материаллари), 47 млн.долларлик
мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Шулардан 31 таси модернизация ва техник қайта жиҳозлаш билан экспортбоб саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариши йўлга қўйилган корхоналардир. Улар томонидан янги турдаги пластмасса уй рўзғор буюмлари, аёллар пальтосининг 5 та янги модели, трикотаж маҳсулотларини 8 та янги тури, қурилиш маҳсулотларидан гипсокартон, охак тош, ипак матолар, миллий кийимлар, керамик идишлар, сантехника пластмасса маҳсулотлари ва бошқалар) 2,9 млн.долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Жорий йилнинг 4 чорагида жами 66,5 млн.долларлик, шундан саноат маҳсулотлари 10,0 млн.долларлик ва мева-сабзавотлар 56,5 млн.долларлик экспортни амалга оширилиши белгиланган.

Ушбу кўрсаткични бажариш мақсадида корхоналар томонидан тузилган экспорт шартномалари, маҳсулотлар сифати ва хорижий давлатлар бозоридаги нархлар қайта таҳлил этиб чиқилмоқда.

Экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтириладиган корхоналарга инвестициялар киритиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш, маблағ конвертацияси бўйича юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал этиш ишлари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, вилоятда 9 ой давомида халқаро ва давлат аҳамиятидаги умумфойдаланувдаги автомобил йўлларида
13,8 млрд.сўмлик қайта қуриш ва тўла таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, 345,2 км ички йўлларни таъмирлаш бўйича
26,9 млрд.сўмлик ишлар бажарилди.

Бундан ташқари, аҳолига коммунал хизматлар сифати ва таъминотини яхшилаш мақсадида вилоятда электр энергия таъминотини яхшилаш дастури бўйича жорий йил 9 ой давомида 52,64 км электр тармоклари 20 та трансформатор пунктлари янгитдан қурилди,
131,27 км электр тармоклари 40 та трансформатор пунктлари реконструкция қилинди, 1233,0 км электр тармоқлари капитал ҳамда
484 та трансформатор пунктлари жорий таъмирланди.

Вилоятда табиий газ таъминотини яхшилаш дастури бўйича Жорий йилнинг 9 ойи давомида вилоятда табиий газ таъминотини яхшилаш дастури бўйича жорий йилда 7,0 км газ қувурларини капитал таъмирланди, 14,4 кмни реконструкция қилинди ҳамда 32 та табиий газ таъминоти тизими моддий техника базаси яхшиланди.

Шу билан бирга, қишлоқ врачлик пунктларида шифокорларнинг яшаш шароитларини янада яхшилаш, уларга ишлаш учун қулай шароитларни яратиб бериш мақсадида ҳудудларда ёш шифокорларимиз учун 6 та 2 сотих 3-хонали хизмат уйларини қуриш ҳамда 81 та қишлоқ врачлик пунклари биноларини яшаш учун хизмат уйига мослаштириш режалаштирилган, мазкур уйлардан 79 тасида қурилиш монтаж ишлари якунланиб, 2,1 млрд.сўм миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди.

Бундан ташқари, Фарғона вилоятида 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурига мувофиқ, жами 25677 та лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига 74 888 та иш ўринлари яратилиши белгиланган. Жорий йил январ-сентябр ойларида 60128 та иш жойлари ташкил этилиши белгиланиб, шаҳар ва туман хокимлиги қошидаги ишчи комиссиялари томонидан тақдим этилган ҳисоботларга кўра вилоят режаси 60534 та ёки 100,7  фоизга бажарилди ва ушбу яратилган иш ўринларининг 68,2 фоизи қишлоқ жойлар ҳиссасига  тўғри келади.

Яратилган иш ўринларидан 17359 таси аёллар, 10388 таси меҳнат мигрантлари, 19701 таси ёшлар, шундан 9272 таси касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ташкил этилди.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш доирасида ишлаб чиқилган дастурларни бандлик дастури билан узвий боғлиқ ҳолда амалга оширилиши иқтисодиётнинг асосий тармоқларида яратилган иш ўринларининг салмоғини сезиларли ортишида асосий омил бўлиб ҳизмат қилмоқда.

Шунингдек, 2017 йилнинг 9 ойи давомида Бандликка кўмаклашиш марказлари прокуратура органлари ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 110 маротаба “Бўш иш ўринлари ярмаркалари” ташкил этилди. Ушбу ярмаркаларда 4375 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 24157 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Ярмаркаларда жами 16875 нафар ишсиз фуқаролар (шундан аёллар                  6977 нафар, ёшлар 11842 нафар) иштироки таъминланди. Қатнашганларнинг              2091 нафарига (шундан аёллар 953 нафар, ёшлар 1262 нафар) доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Берилган йўлланмалар асосида 1837 нафар фуқаролар (шундан аёллар 843 нафар, ёшлар 1148 нафар) ишга жойлаштирилди. Шунингдек,
10 нафари касбга ўқитишга, 6 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилди. 14768 нафарига “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун талаблари тўғрисида маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Вилоятда 5 та олий ўқув юртлари фаолият олиб бормоқда. Ушбу олий таълим муассасаларида бакалавр йўналишида жами 80 та ҳамда магистратура йўналиши бўйича жами 34 та мутахассисликлар бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрланмоқда.

2017-2018 ўқув йилида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг                           9-синфларини 46069 нафар (23761 нафар қизлар) ўқувчилар тамомладилар.

Вилоятдаги касб-ҳунар коллежларида 2017 йил қабул режасида                      (2016 йилга нисбатан) Соғлиқни сақлаш соҳаси 32,2%га, Транспорт соҳаси 36,6%га, Таълим соҳаси 7,8%га, Бизнес-иқтисод соҳаси 12,0%га, Ҳуқуқ соҳаси 4,0%га камайтирилди.

Шунингдек, қабул режаси Озиқ-овқат саноати соҳасида 3 мартага, Энергетика соҳасида 31,7%га, Қурилиш ва коммунал хўжалиги соҳасида 7,1%га, Енгил саноат соҳасида 12,8%га, Саноатнинг бошқа соҳаларида 13,6%га кўпайтирилди.

Шулардан 37 таси вилоятда 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб тайёрлаш бошланади.

Ахборот технологиялари ва алоқа соҳасида-1 та, Транспорт соҳасида-1 та, Санъати соҳасида-11 та, Ижтимоий-таъминот соҳасида-
1 та, Қишлоқ хўжалиги соҳасида-2 та, Озиқ-овқат саноати соҳасида-6 та, Саноатнинг бошқа соҳаларида-8 та, Энергетика соҳасида-1 та, Қурилиш ва коммунал хўжалиги соҳасида-3 та мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, бугунги кунда долзарб бўлган қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича жами 1530 та кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Вилоятдаги 3 та академик лицейлари касб-ҳунар коллежига айлантирилди ва 2 та касб-ҳунар коллежларни ихтисослигини ўзгартирилди.

Янги ўқув йилида вилоятдаги ўрта-махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига жами 17840 нафар, шундан академик лицейларга 1578 нафар,  касб-касб-ҳунар коллежларига 16262 нафар ўқувчилар  қабул қилинди.

Вилоятда 2016/2017 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган 53620 нафар (25871 нафари қизлар) битирувчилар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлари белгилаб олинган. Хусусан:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Муҳтарам Ш.М.Мирзиеёв ташаббуслари билан Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани мисолида ишлаб чиқилган касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш ва тадбиркорликка жалб этиш бўйича янги тизим асосида жорий ўқув йилида касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган
53620 нафар битирувчиларнинг ҳар бирига уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида иқтисодиёт мажмуасига кирувчи вилоят бошқарма, ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларида фаолият олиб бораётган 5 минг нафардан зиёд масъул раҳбар ва ходимлар нома-ном бириктириб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 26 апрелдаги 02-02-08-2-сонли йиғилиш баёнининг иловасида келтирилган намунавий шаклдаги республика, вилоят ва туман даражасидаги касб-ҳунар коллежларига бириктирилган масъул раҳбарлар ва битирувчиларга бириктирилган иқтисодий комплекс раҳбар-ходимлари тўғрисидаги маълумотлар барча муассасаларнинг кириш қисмига жойлаштирилди ҳамда касб-ҳунар коллежлари маъмурияти ва битирувчиларга етказилди.

2016/2017 ўқув йилида касб-ҳунар коллежларини тамомлаётган                 53283 нафар (99,4%) битирувчилар билан тўрт томонлама шартномалар имзоланди. Иш билан таъминлашга муҳтож бўлмаган битирувчиларнинг               320 нафари билан турмушга чиққанлиги, меҳнатга лаёқатсиз, ногиронлиги, вафот этганлиги сабабли ва бошқа сабабларга кўра тўрт томонлама шарнома тузиш имконият мавжуд эмаслиги аниқланди.

Битирувчиларнинг 9630 нафари (18%) бюджет ташкилотларига,             31999 нафари (60%) ҳудудларда фаолият юритаётган саноат, ҳизмат кўрсатиш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги корхона ва ташкилотларга, 2726 нафари (5%) дастурлар доирасидаги лойиҳаларда яратиладиган янги иш ўринларига ишга жойлашиши режалаштирилди.

Шунингдек, 4256 нафар (8%) битирувчилар якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига ишчи сифатида ёлланиши ҳамда
8937 нафар (17%) битирувчиларга ўз бизнесини йўлга қўйишлари учун 68,9 млрд.сўм микрокредитлар бериш орқали бандлигини таъминлаш белгиланди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш ва ўз бизнеслари очишга кўмаклашиш мақсадида тизимли равишда турли тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш ва ўз бизнеслари очишга кўмаклашиш учун махсус ярмаркаларни тизимли ташкил этиш, шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг
5-17 апрел кунлари ҳудудлардаги 34 та таянч коллежларида 
3/4 кунлик ярмаркалари ташкил этилди.

Махсус меҳнат ярмаркаларда жами 1580 та корхоналар ва ташкилотлар  ўзларининг 6980 та бўш иш ўринларини билан қатнашдилар, ушбу ярмаркага 50557 нафари (94,2%) коллеж битирувчиларнинг иштироки таъминланиб, 1657 нафар битирувчилар қайтадан аниқ корхона ва ташкилотлар билан 4 томонлама шартномалар имзоланди.

Мазкур тадбирлар ўтказилиши натижада дастлаб 5433 нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчилар томонидан ўз бизнесларини очишлари учун 38,5 млрд.сўм имтиёзли кредит олишини истагини билдирган бўлса, тижорат банклари томонидан ярмарка давомида ҳамда битирувчиларни тадбиркорликка жалб этиш, ўз бизнесларини бошлашларига кўмаклаши мақсадида ташкил этилган ўқув семинарлари натижасида 8937 нафар битирувчилар 68,9 млрд.сўмга кредит олиш истагини билдиришган.

Жорий йилнинг 5 октябр ҳолатига вилоятдаги касб-ҳунар коллежларини тамомлаган 53620 нафар битирувчиларнинг
41876 нафарининг (78,1%) бандлиги таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 мартдаги                ПҚ-2812-сонли қарорига асосан 2017-2021 йилларда вилоятда
6140 та намунавий уй-жойлар қурилиши дастури тасдиқланди.

Дастурга асосан ушбу йилларда давомида уй-жойлар қурилиши учун 866,5 млрд.сўм маблағлар, жумладан 171,2 млрд.сўм уй-жой қурувчиларининг маблағлари, 277,1 млрд.сўм марказлаштирилган капитал қўйилмалари, тижорат банкларининг кредитлари,
287,2 млрд.сўм тижорат банклари томонидан очиладиган кредит линиялари ва 131 млрд.сўм иштирок этувчи тижорат банклари маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Дастурга асосан 2017-2021 йилларда 2240 та 2,3-қаватли
3 подъезли кўп хонадонли (2,3-х хонали) уй-жойлар, 2400 та бир қаватли 2,3 хонали уй-жойлар (0,02 га) ва 1500 та 2-қаватли 4-хонали уй-жойлар (0,04 га) қурилади. Бугунги кунда туман ҳокимликлари томонидан уй-жойлар қурилишига ер майдонларини танлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қишлоқ массивларига муҳандислик тармоқлари қурилишини амалга ошириш мақсадида 159,6 км. (24,1 млрд.сўм) ичимлик суви,
124 км. (14,4 млрд.сўм) электр энергияси, 145,4 км. (10,5 млрд.сўм) табиий газ ва 112,6 км. (39,8 млрд.сўм) автомобил йўллари қурилиши дастури ишлаб чиқилди.

2017 йилда вилоятнинг 15 та туманларидаги 30 та массивларида жами 1228 та (158,5 млрд.сўмлик) уй-жойлар қурилиши белгиланган. Жумладан, 130 та 2-қаватли 4-хонали 2 хонадонли уйлар (4 сотихли), 254 та 1 қаватли 3,4 хона 6 сотихли уйлар, 604 та 1-қаватли 3 хонали (2 сотихли) уйлар ҳамда 14 та 2 ва 3 қаватли 4-подьезли 16 хонадонли уйлар жами 240 та(120 таси 3 хонали, 120 таси 2 хонали) хонадонли
уй-жойлар қурилиши белгиланиб, 107 та пудрат ташкилотлари аниқланган.

Пудрат ташкилотларига (режа 152,0 млрд.сўм) 120,8 млрд.сўм (79%) маблағлар молиялаштирилиб, 125,2 млрд.сўмлик (82%) қурилиш монтаж ишлари бажарилди.

Бугунги кунда 1228 та уй-жойларда ер ва пойдевор ишлари, ғишт териш, плита ёпиш ишлари, том ёпиш ишлари, 1224 та уйларда электр ва сантехника ишлари, 1226 та уйларда ички сувоқ ишлари, 1189 та уйларда ички пардозлаш ишлари, 1204 та уйларда ташқи сувоқ ишлари, 1212 та уйларда ташқи девор ва ховли қурилмалари қуриш ишлари олиб борилмоқда. Объектларга 9091 та ишчи ходимлар жалб этилган.

Бугунги кунда 1180 та уй-жойларда қурилиш монтаж ишлари якунига етказилди. Қолган 48 та уй-жойларни 10 октябрга қадар фойдаланишга топширилади.

2017 йил дастури доирасида 26,2 км. (4594,9 млн.сўм) ичимлик суви тармоқлари қурилиши бўйича пудрат танланиб, пудратчилар томонидан 24,4 км. ичимлик суви тармоқлари тортилди.

       15,6 км. (5412,2 млн.сўм) автомобил йўллари қурилиши бўйича пудрат танланиб, пудрат ташкилотлари томонидан 15,6 км. йўлларга шағал ётқизиш, 8,4 км. асфальт босиш ишлари бажарилди.

25,3 км. (2369 млн.сўмлик) электр тармоқлари қурилиши бўйича бугунги кунда 17,3 км. электр тармоқлари тортилди.

25,9 км. (2486 млн.сўмлик) табиий газ тармоғидан 23,9 км. газ тармоқлари тортилди.

Массивларда муҳандислик тармоқлари қуриш ишлари 10 октябрга қадар якунланади.

6 та тумандаги қишлоқ массивларига 11 та бозор инфратузилмаси объектлари  қуриш ишлари якунига етказилмоқда.

45.80 KB