Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТДА “ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”НИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ

 2017-04-12 20:03:31    91

PDF юклаш
Чоп этиш


 Республикамизда халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш юзасидан қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни кузатар эканмиз, ушбу ҳужжатларда ўзбек давлатчилигининг тарихий ривожланишида мавжуд бўлган, хусусан, Амир Темур салтанат ишларида фойдаланган “Темур тузуклари” ва ундаги нормалар замонавий кўринишда баён этилганлигининг гувоҳи бўламиз.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил
4 апрель кунги “Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Республикамизда янги ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб дастлабки уч йил мобайнида режали солиқ текширишларидан ўтказилмаслиги белгилаб қўйилди.

Айнан мазкур норма А.Темур давлатида ҳам мавжуд бўлиб, амирларга берилган туюл ерлари яъни, хирож ва солиқ йиғиб олиш билан инъом этилган ер-мулк уч йил давомида текширилмаган. “Темур тузуклари”га кўра, “Қайси амирга туюл берилар экан, уни уч йилгача ўз ҳолига қўйсинлар. Уч йил ўтгандан сўнг уни текшириб кўрсинлар” деб тузук қилинган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрь кунги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш мақсадида вилоят, туман ва шаҳарларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари ташкил этилиб, барча даражадаги халқ қабулхоналари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ходимларига тенглаштирилди. Шунингдек, мазкур Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони таркибий тузилмасида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати тузилди ва ушбу хизматнинг асосий вазифалари қаторида давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг мурожаатлар билан ишлаш борасидаги фаолияти ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам ахборот бериб бориши қайд этилди.

 Темур тузуклари”да, “Ҳар ернинг табиати, ҳар эл ва шаҳарнинг расму одатлари, мижозидан воқиф бўлиб турдим. Ҳар бир ўлка ва шаҳар ахлининг ашроф-улуғлари билан дўст тутундим. ... Ҳар бир диёр аҳолисининг аҳволидан огоҳ бўлиб турдим. Ҳар бир мамлакатнинг аҳволини, сипоҳу раият кайфиятини, туриш-турмушини, қилиш-қилмишларини, булар ўрталаридаги алоқаларни хатга битиб, менга билдириб туришлари учун диёнатли, тўғри ёзувчи кишиларни белгиладим. ... Яна ҳукм қилдимки, бир кишини арзбеги қилиб тайинласинлар. У сипоҳ, раият ва арз-дод қилиб (ҳузуримга) келувчиларнинг аҳволини, мамлакатнинг обод-хароблигини, муҳим ишлардан қайси бири битган-битмаганлигини менинг арзимга етказиб турсин” деб кўрсатиб ўтилган. Шундан  келиб чиқадиган бўлсак, Темурийлар давлатида ҳам фуқаролар ва аҳолининг арзлари,  шикоятлари кўриб чиқилишига эътибор қаратилганлиги гувоҳи бўламиз.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” номли маърузасида келгусида маҳаллий ҳокимларни бевосита халқ томонидан сайлаш масаласи ҳақида ҳам ўйлаб, муҳокама қилиб кўриш кераклиги, ҳар бир ҳудуд ўз раҳбарини ўзи сайласа, раҳбарларнинг халқ ва жамият олдидаги масъулиятини кескин оширишга эришиш мумкинлиги ҳақидаги таклифлари илгари сурилди. Мазкур тартиб ҳам буюк саркарда Темур давлатида мавжуд бўлиб, “Темур тузуклари”га кўра, Темур томонидан “...Ҳар бир диёр аҳолисининг аҳволидан огоҳ бўлиб турдим. ...Мижозларига, табиатига тўғри келган, ўзлари тилаган одамларни уларга ҳоким қилиб тайинладим” деб тузук қилинган.