Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


АМАЛИЙ ИШЛАР ВА ЮКСАК НАТИЖАЛАР

 2017-04-12 20:07:57    67

PDF юклаш
Чоп этиш


бугунги дахлдорлик ҳисси ва масъулиятимизга боғлиқ

 

Вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Маҳаллий Кенгашлардаги депутатлар видеоселектор тарзида ўтган сессияни вилоятимизнинг барча туман ва шаҳар ҳокимликларидаги студияларда кузатдилар.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Хўжаева қатнашди.

Сессияни халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияси раиси, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Топволди Холдоров очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масалада – вилоятда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари” доимий комиссияси раиси Дилбархон Мамаджанованинг ҳисоботи эшитилди.

Унда таъкидланганидек, Президентимиз томонидан мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати, муаммолари ва ривожланиш истиқболларига бағишлаб жорий йилнинг 5 январь ва 7 февраль кунлари соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари билан бўлиб ўтган учрашувларда тизимда мавжуд бир қатор муаммолар ва ечимини кутаётган масалаларга эътибор қаратилган эди. Бу борада аниқ вазифалар белгиланиб, “Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ва унга сўзсиз амал қилиниши борасидаги парламент  ва депутатлар назоратининг механизмларини такомиллаштириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия тузилган эди.

Юртбошимизнинг жорий йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори замонавий соғлиқни сақлаш тизимини яратиш ва ана шу йўналишдаги вазифаларни янги босқичга олиб чиқди.

Қарорга асосан вилоятда қишлоқ врачлик пунктлари сонини 283 тадан 150 тагача қисқартириш ва 88 та қишлоқ врачлик пунктлари негизида кундузги стационари мавжуд бўлган қишлоқ оилавий поликлиникаларини, қисқартирилаётган қишлоқ врачлик пунктлари негизида янги 37 та подстанцияларни ташкил этиш ва уларда тез тиббий ёрдам тармоғини янада кенгайтириш, икки сменали иш тартибини жорий этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, қисқартирилиши кўзда тутилаётган қишлоқ врачлик пунктларида фаолият олиб бораётган 369 нафар кичик тиббий ҳодимлар, 262 нафар менежерлар ҳамда 333 нафар қоровулларни иш билан таъминлаш мақсадида вилоят меҳнат бош бошқармасига маълумот берилди. Қишлоқ врачлик пунктларини ёш ва салоҳиятли мутахассислар билан таъминлаш мақсадида ихтисослашган олий ўқув юртлари битирувчилари билан уч томонлама шартномалар имзоланди.

Депутат ҳисоботида ёш шифокорлар учун хизмат уйларини қуриш ҳамда қуриладиган тиббиёт биноларининг лойиҳа-сметалари юзасидан ҳам маълумот берилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўтган уч ой давомида аҳолига тиббий хизмат кўрсатилиш таҳлилига бағишланди. Ушбу масала юзасидан бошқарма бошлиғи Одилжон Умаров ахборот берди.

Ўтган уч ойлик давр ичида вилоят  миқёсида хонадонларнинг тиббий  ижтимоий ҳолати ўрганилди. Вилоят ихтисослашган марказларининг  мутахассислари томонидан Фарғона ва Қувасой шаҳри, Ёзёвон, Тошлоқ, Бешариқ, Қува, Қўштепа, Олтиариқ, Риштон, Бағдод, Учкўприк  туманларида 4934 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикдан ўтган аҳолининг  3236 нафарига амбулатор, 752 нафарига стационар даволаниш тавсия этилди.

Янги   ташкилланаётган  88 та поликлиникаларда тез тиббий ёрдам хизматининг туну-кун фаолиятини йўлга қўйиш, 37 та янги тез тиббий ёрдам шохобчасини ташкил этиш, уларга 48 та “Дамас” автомашинасини харид қилиш бўйича вилоят молия бошқармаси ва  Соғлиқни  сақлаш вазирлигига таклиф киритилган эди. Вазирлик  томонидан ажратилган 9 дона “Дамас” махсус автомашинаси март ойи якунида вилоят “Шифо тез ёрдам” автокорхонасига келтирилди.

Ҳар иккала масала юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Хўжаеваларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилди.

Сессияда аҳолини сифатли, арзон дори-дармон ва тиббиёт воситалари билан таъминлаш, дорихоналарда дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чегараланган нархларда сотилишини қатъий назоратга олиш борасидаги чора-тадбирлар кутилган ижобий натижаларни бермаётгани, бунда депутатларнинг масъулияти ва жавобгарлиги етишмаётганига танқидий баҳо берилди.

Сессияда вилоят ҳокимининг 2017 йил 31 мартдаги “Халқ депутатлари Фарғона вилояти ҳамда шаҳар, туман Кенгашлари депутатларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига чиқиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 166-сонли қарори депутатлар томонидан тасдиқланди.

Сессияда кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.