Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғоналик энг яхши спортчилар номи маълум бўлди

 2018-01-04 18:04:44    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғонада “Йилнинг энг яхши спортчиси”, “Йилнинг энг яхши спорт ҳаками”, “Йилнинг энг яхши аёл мураббийи”, “Йилнинг энг яхши ёш спортчиси” каби йўналишларда ғолиблар аниқланиб, тақдирланди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоятдан етишиб чиққан Осиё ва жаҳон чемпионлари, ёш спортчилар, ота-оналар иштирок этди.

– Бундай тадбирлар спортчиларни янада юксак ғалабаларга руҳлантиради, – дейди “Шуҳрат” медали соҳибаси Гулчеҳра Абдурасулова. – Турон якка кураши бўйича кўплаб шогирдлар тарбиялаб келмоқдаман. 20 нафар шогирдим мамлакат чемпиони бўлди, Осиё ва жаҳон миқёсида ғолибликни қўлга киритди. Спортчиларимиз Янги йилда янада улкан марраларга эришиши учун биз, мураббийлар ҳам астойдил ҳаракат қиламиз.

Кейинги йилларда фарғоналик кўплаб спортчилар нуфузли халқаро мусобақаларда салмоқли натижаларни қўлга киритди. Айниқса, 2017 йил вилоят спортчилари учун ҳам янада омадли бўлди. Бокс бўйича Олимпия ўйинлари совриндори Бектемир Мелиқўзиев, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони Лазизбек Муллажонов, белбоғли кураш бўйича Осиё ўйинлари ғолиби Обидали Мавлонов, қўл жанги бўйича жаҳон чемпиони Нурмуҳаммад Акбаров, Мақсудали Ҳайдаров сингари ёшлар Ўзбекистон фахрига айланди. Сарвиноз Саидхўжаева, Ҳулкар Тоҳиржонова, Камола Раҳмонова, Динара Маматиброҳимова, Нодира Муҳаммаджонова каби спортчи қизлар халқаро миқёсда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.


Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА