Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ҳурматли тадбиркорлар ва ўз фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган ишбилармонлар!!!

 2018-01-06 10:51:01    166

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  25 августдаги “Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  672-сонли қарорига асосан, Фарғона вилоятида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва кенгайтириш учун яна бир қулай имконият яратилди.

Данғара тумани ҳокимлиги хузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси” ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари тадбиркорлик субъектларига, давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара тўлови ставкаси бўйича, ижарага олинган майдонда амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, тегишли коэффициентларни қўлламасдан узоқ муддатли ижарага берилади.

Ҳокимликлар раҳбарлари зиммасига — саноат зоналарида жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларини, уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ, электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланган.

Эндиликда, Данғара туманидаги  “Данғара тумани кичик саноатлар зоналарни бошқариш ягона дирекцияси” балансида бўлган 2,4 гектар ҳудудида барча муҳандислик коммуникация тармоқлари билан узлуксиз таъминланадиган кичик саноат зонаси ташкил этилиб, у ерда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзланган, қўшимча иш ўринларини яратиб, фаолиятини кенгайтириш ҳаракатида бўлган тадбиркорлик субъектлари жойлаштирилмоқда.

Тасдиқланган жойлаштириш схемасига мувофиқ, Данғара туман кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси балансида бўлган собиқ “Сувиншооттаъмир”МЧЖнинг бино ва иншоотларида тадбиркорлик субъектлари учун ажратилган 2,4 гектар майдонда 13 та ҳудудлар қуйидаги лотлар асосида танловга қўйилади. Танловда чарм-поябзал, қурилиш маҳсулотлари, мебел махсулотлари, тикувчилик ва тўқимачилик маҳсулотлари, ва ҳалқ хўжалиги учун зарур бўлган ишлаб чиқарувчилар таклиф қилинадилар.  

1-лот – маъмурий бино ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 1060 кв.м, қурилиш майдони – 316,55 кв.метр, бино 2 қаватдан иборат, бино баландлиги – 7,05 метр, бино қуриш шарти билан, ишлаб чиқариш фаолиятига қараб коммунал хизматлар (газ, электр, ичимлик суви) таъминланди, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 30 та;

2-лот – омборхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 1600 кв.м, қурилиш майдони – 1124 кв.метр, бино баландлиги – 8,8 метр, бино қуриш шарти билан, бино қуриш шарти билан, ишлаб чиқариш фаолиятига қараб коммунал хизматлар (газ, электр, ичимлик суви) таъминланди, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 20 та;

3-лот – қурилиш материаллари омбори ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 1000 кв.м, қурилиш майдони – 464,24 кв.метр, бино баландлиги – 6,1 метр, бино қуриш шарти билан, бино қуриш шарти билан, ишлаб чиқариш фаолиятига қараб коммунал хизматлар (газ, электр, ичимлик суви) таъминланди, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 15 та;

4-лот – Қурилиш материаллари цехи ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 2000 кв.м, қурилиш майдони – 433,0 кв.метр, бино баландлиги – 6,0 метр, бино қуриш шарти билан, бино қуриш шарти билан, ишлаб чиқариш фаолиятига қараб коммунал хизматлар (газ, электр, ичимлик суви) таъминланди, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 20 та;

5-лот – Қозонхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 1600 кв.м, қурилиш майдони – 397,59 кв.метр, бино баландлиги – 7,3 метр, бино қуриш шарти билан, бино қуриш шарти билан, ишлаб чиқариш фаолиятига қараб коммунал хизматлар (газ, электр, ичимлик суви) таъминланди, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 20 та;

6-лот – Қозонхона биносининг бир қисми ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 2000 кв.м, қурилиш майдони – 253,09 кв.метр, бино баландлиги – 5,95 метр, бино қуриш шарти билан, бино қуриш шарти билан, ишлаб чиқариш фаолиятига қараб коммунал хизматлар (газ, электр, ичимлик суви) таъминланди, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 20 та;

7-лот – Таъмирлаш цехи омбори ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 1200 кв.м, қурилиш майдони – 761,49 кв.метр, бино баландлиги – 8,1 метр, бино қуриш шарти билан, бино қуриш шарти билан, ишлаб чиқариш фаолиятига қараб коммунал хизматлар (газ, электр, ичимлик суви) таъминланди, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 15 та;

8-лот – Ишлаб чиқариш цехи омбори ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 1000 кв.м, қурилиш майдони – 450,94 кв.метр, бино баландлиги – 7,45 метр, бино қуриш шарти билан, бино қуриш шарти билан, ишлаб чиқариш фаолиятига қараб коммунал хизматлар (газ, электр, ичимлик суви) таъминланди, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 15 та;

9-лот – Ишлаб чиқариш цехи, майдони – 2200 кв.м, қурилиш майдони – 2200,00 кв.метр, бино баландлиги – 14,15 метр, бино қуриш шарти билан, ишлаб чиқариш фаолиятига қараб коммунал хизматлар (газ, электр, ичимлик суви) таъминланди, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 30 та;

10-лот – Ишлаб чиқариш цехи омбори ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 784 кв.м, қурилиш майдони– 651,45 кв.метр, бино баландлиги – 14,15 метр, бино қуриш шарти билан, ишлаб чиқариш фаолиятига қараб коммунал хизматлар (газ, электр, ичимлик суви) таъминланди, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 10 та;

11-лот – Бош механик бўлим омбори ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 675 кв.м, қурилиш майдони– 181,17 кв.метр, бино баландлиги – 3,35 метр, бино қуриш шарти билан, бино қуриш шарти билан, ишлаб чиқариш фаолиятига қараб коммунал хизматлар (газ, электр, ичимлик суви) таъминланди, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 10 та;

12-лот – Хизматчилар маъмурий биноси ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 900 кв.м, қурилиш майдони – 469,65 кв.метр бино 2 қаватдан иборат, бино баландлиги  – 6,65 метр, бино қуриш шарти билан, ишлаб чиқариш фаолиятига қараб коммунал хизматлар (газ, электр, ичимлик суви) таъминланди, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 30 та;

13-лот – Ошхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 915 кв.м, қурилиш майдони– 587,2 кв.метр бино 2 қаватдан иборат, бино баландлиги – 7,35 метр, бино қуриш шарти билан, бино қуриш шарти билан, ишлаб чиқариш фаолиятига қараб коммунал хизматлар (газ, электр, ичимлик суви) таъминланди, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 30 та;

 

Энг яхши лойиҳалар саноат зонаси ҳудудига танлов асосида жойлаштирилади. Танлов таклифини тақдим этишда қуйидаги ҳужжатлар албатта мавжуд бўлиши лозим:

давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувохнома нусхаси;

муҳрланган конвертга солинган бизнес-режа, унда қуйидаги маълумотлар албатта ўз аксини топиши лозим:

режалаштирилаётган ишлаб чиқариладиган маҳсулот  хажми ва маҳсулот турлари тўғрисидаги маълумот;

яратиладиган янги иш ўринлари сони ва кичик саноат зонаси худудида иш фаолиятини бошлагандан сўнг қабул қиладиган ишчилар сони тўғрисидаги маълумот; 

инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, молиялаштиришнинг аниқ манбалари;

инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тури, муддати ва уларни бажариш шартлари;

ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун талаб этиладиган хом-ашё ресурсларининг манбалари, фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги;

маҳсулот реализацияси учун мўлжалланган бозорнинг эгалланганлиги, аниқ харидор ёки мижозларнинг мавжудлиги, экспорт ҳажми тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса).

Ҳурматли тадбиркорлар, кичик саноат зонасида тадбиркорларнинг муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун туман ҳокимлигида Ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, юзага келиши мумкин бўлган барча муаммо ва тўсиқлар оператив тарзда ҳал этилади.

Бундан ташқари, киритиладиган инвестиция ҳажмига қараб, юридик шахсларнинг фойда солиғи, мулк солиғи ва ягона солиқ тўловидан имтиёзлар кўзда тутилган.

Шошилинг, қулай имкониятни қўлдан бой берманг.

Танлов савдоларига хужжатлар 2018 йил 20 январ кунига қадар “Данғара туман кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси” томонидан қабул қилинади. Манзил Данғара шаҳарчаси Навбаҳор кўчаси 94-уй.

Қизиқтирган саволлар юзасидан Данғара туман ҳокимлигининг
572-11-81, 572-17-80 ҳамда Фарғона вилоят рақобат бошқармасининг
244-04-41, 244-04-43 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.