Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 56 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ҳурматли тадбиркорлар ва ўз фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган ишбилармонлар!!!

 2018-01-06 10:53:49    167

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  25 августдаги “Фарғона вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  672-сонли қарорига асосан, Фарғона вилоятида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва кенгайтириш учун яна бир қулай имконият яратилди.

Марғилон шаҳарҳокимлиги хузуридаги “кичик саноат зоналари ягона бошқариш дирекцияси” ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари тадбиркорлик субъектларига, давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара тўлови ставкаси бўйича, ижарага олинган майдонда амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, тегишли коэффициентларни қўлламасдан узоқ муддатли ижарага берилади.

Ҳокимликлар раҳбарлари зиммасига — саноат зоналарида жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларини, уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ, электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юкланган.

Эндиликда, Марғилон шаҳридаги  “Марғилон кичик саноат зонаси” дирекцияси балансида бўлган 4,89 гектар ҳудудида барча муҳандислик коммуникация тармоқлари билан узлуксиз таъминланадиган кичик саноат зонаси ташкил этилиб, у ерда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзланган, қўшимча иш ўринларини яратиб, фаолиятини кенгайтириш ҳаракатида бўлган тадбиркорлик субъектлари жойлаштирилмоқда.

Тасдиқланган жойлаштириш схемасига мувофиқ, Марғилон шаҳар кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси балансида бўлган собиқ “Қишлоқ қурилиш базаси”нинг бино ва иншоотларида тадбиркорлик субъектлари учун ажратилган 4,89 гектар майдонда 22 та ҳудудлар қуйидаги лотлар асосида танловга қўйилади. Танловда озиқ-овқат, чарм-поябзал, қурилиш маҳсулотлари, кимё саноат, фармацевтика, мебел махсулотлари, тикувчилик ва тўқимачилик маҳсулотлари ва ҳалқ хўжалиги учун зарур бўлган ишлаб чиқарувчилар таклиф қилинадилар.  

1-лот Дурадгорлик хонаси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони 2144,16 кв.м, қурилиш майдони – 403,32 кв.м, бино баландлиги 4,6 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 42 та ;

2-лот Клуб биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони 1013,78 кв.м, қурилиш майдони 216,43 кв.м, бино баландлиги 3,95 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 20 та;

3-лот Идора биноси ва унга туташ ҳудудлар, майдони 358,85 кв.м, қурилиш майдони 358,85 кв.м, бино баландлиги 6,5 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 8 та;

4-лот –Омборхоналар, омборхона (ертўлалик), 2-қаватдаги метал айвон, мехмонхона, қоровулхона ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 3117,52 кв.м, қурилиш майдони – 952,19 кв.метр, бино баландлиги – 3,0 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 52 та;

5-лот – Бўш турган майдон, умумий майдони – 2000,0 кв.м, янги бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 30 та;

6-лот – Арматуралар цехи биносининг бир қисми ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 1462,2 кв.м, қурилиш майдони – 599,4 кв.метр, бино баландлиги – 6,98 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 25 та;

7-лот – Таъмирлаш цехи омбори ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 3546,5 кв.м, қурилиш майдони – 872,37 кв.метр, бино баландлиги – 6,98 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 50 та;

8-лот –Омборхона ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 1556,1 кв.м, қурилиш майдони – 147,98 кв.метр, бино баландлиги – 4,75 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 28 та;

9-лот – Ишлаб чиқариш цехи, майдони – 2192,32 кв.м, қурилиш майдони – 306,56 кв.метр, бино баландлиги – 2,95 метр, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 35 та;

10-лот – Бўш турган майдон, умумий майдони– 775,04 кв.м, янги бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 15 та;

11-лот – Темир бетон айвон ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 1613,7 кв.м, қурилиш майдони – 218,87 кв.метр, бино баландлиги  – 3,85 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 30 та;

12-лот – Автомобилларни таъмирлаш устахона биноси ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 375,71 кв.м, қурилиш майдони– 300,08 кв.метр, бино баландлиги – 4,08 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 8 та;

13-лот – Компрессор ва ишлаб чиақриш биноси ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 2987,18 кв.м, қурилиш майдони– 423,19 кв.метр, бино баландлиги – 3,45 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 50 та;

14-лот – Механик устахонаси биноси ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 2235,89 кв.м, қурилиш майдони – 742,66 кв.метр, бино баландлиги – 4,88 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 35 та;

15-лот – Қозонхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, майдони – 890,17 кв.м, қурилиш майдони – 405,12 кв.метр, бино баландлиги – 7,45 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 15 та;

16-лот – Бўш турган майдон, умумий майдони – 2455,9 кв.м, янги бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 38 та;

17-лот – Бўш турган майдон, умумий майдони – 270,64 кв.м, янги бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 5 та;

18-лот – Бўш турган майдон, умумий майдони – 945,52 кв.м, янги бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 15 та;

19-лот – Бўш турган майдон, умумий майдони – 1116,44 кв.м, янги бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 18 та;

20-лот – Бўш турган майдон, умумий майдони – 980,96 кв.м, янги бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 15 та;

21-лот – Бўш турган майдон, умумий майдони – 722,4 кв.м, янги бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 12 та;

22-лот – Бўш турган майдон, умумий майдони – 617,5 кв.м, янги бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 10 та.

Тасдиқланган жойлаштириш схемасига мувофиқ, Марғилон шаҳар кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси балансида бўлган собиқ “Улгуржи савдо базаси”нинг бино ва иншоотларида тадбиркорлик субъектлари учун ажратилган 5,63 гектар майдонда 19 та ҳудудлар қуйидаги лотлар асосида танловга қўйилади:

1-лот – Омборхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 705,6 кв.метр, қурилиш майдони – 705,6 кв.метр, бино баландлиги – 7,55 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 10 та;

2-лот – Омборхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 781,4 кв.метр, қурилиш майдони – 781,4 кв.метр, бино баландлиги – 6,55 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 12 та;

3-лот – Омборхона биноси (ертўласи мавжуд) ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 1312,06 кв.метр, қурилиш майдони – 912,06 кв.метр, ертўла майдони 539,56 кв.метр, бино баландлиги – 6,55 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 20 та;

4-лот – Омборхона (айвон) биноси (ертўласи мавжуд) ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 1356,04 кв.м, қурилиш майдони – 1356,04 кв.м, ертўла майдони 539,56 кв.метр, бино баландлиги – 5,18 метр, (ертўла баландлиги 3,9 метр) бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 20 та;

5-лот – Омборхона (ертўласи мавжуд) биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 926,60 кв.м, қурилиш майдони – 926,6 кв.метр, ертўла майдони 539,56 кв.метр, бино баландлиги – 4,65 метр, (ертўла баландлиги  3,5 метр) бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 20 та;

6-лот– Омборхона  биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 907,20 кв.м, қурилиш майдони – 907,20 кв.метр, бино баландлиги – 5,15 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 20 та;

7-лот– Омборхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 11620,0 кв.м, қурилиш майдони – 1596,60 кв.метр, бино баландлиги – 5,15 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 30 та;

8-лот – Омборхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 1070,06 кв.м, қурилиш майдони – 1070,06 кв.метр, бино баландлиги – 4,1 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 25 та;

9-лот – Омборхона биноси (ертўласи мавжуд) ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 1418,46 кв.м, қурилиш майдони – 1418,46 кв.метр, ертўла майдони  1437,63 кв.метр, бино баландлиги – 3,7 метр, (ертўла баландлиги 3,9 метр), бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 30 та;

10-лот – Омборхона биноси (ертўласи мавжуд) ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 1410,93 кв.м, қурилиш майдони – 1410,93 кв.метр, ертўла майдони 1410,93 кв.метр, бино баландлиги – 3,8 метр, (ертўла баландилиги 3,95), бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 30 та;

11-лот– Омборхона  биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 1150,67 кв.м, қурилиш майдони – 1150,67 кв.метр, бино баландлиги – 4,8 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 20 та;

12-лот– Омборхона  биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 884,52 кв.м, қурилиш майдони – 884,52 кв.метр, бино баландлиги – 4,8 метр, бино қуриш шарти билан;

13-лот– Омборхона  биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 884,52 кв.м, қурилиш майдони – 884,52 кв.метр, бино баландлиги – 4,8 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 15 та;

14-лот– Омборхона  биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 540,0 кв.м, қурилиш майдони – 326,26 кв.метр, бино баландлиги – 3,85 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 10 та;

15-лот – Совутгич биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 583,30 кв.м, қурилиш майдони – 583,30 кв.метр, бино баландлиги – 3,1 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 10 та;

16-лот – Омборхона биноси ва унга туташ ҳудудлар, умумий майдони – 806,0 кв.м, қурилиш майдони – 762,45 кв.метр, бино баландлиги – 4,08 метр, бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 15 та;

17-лот – Бўш турган майдон, умумий майдони – 500,0 кв.метр, янги бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 10 та;

18-лот – Бўш турган майдон, умумий майдони – 709,22 кв.метр, янги бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 12 та;

19-лот – Бўш турган майдон, умумий майдони – 709,22 кв.метр, янги бино қуриш шарти билан, яратиладиган иш ўринларининг энг кам миқдори 12 та.

 

Энг яхши лойиҳалар саноат зонаси ҳудудига танлов асосида жойлаштирилади. Танлов таклифини тақдим этишда қуйидаги ҳужжатлар албатта мавжуд бўлиши лозим:

давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувохнома нусхаси;

муҳрланган конвертга солинган бизнес-режа, унда қуйидаги маълумотлар албатта ўз аксини топиши лозим:

режалаштирилаётган ишлаб чиқариладиган маҳсулот  хажми ва маҳсулот турлари тўғрисидаги маълумот;

яратиладиган янги иш ўринлари сони ва кичик саноат зонаси худудида иш фаолиятини бошлагандан сўнг қабул қиладиган ишчилар сони тўғрисидаги маълумот; 

инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, молиялаштиришнинг аниқ манбалари;

инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тури, муддати ва уларни бажариш шартлари;

ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун талаб этиладиган хом-ашё ресурсларининг манбалари, фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги;

маҳсулот реализацияси учун мўлжалланган бозорнинг эгалланганлиги, аниқ харидор ёки мижозларнинг мавжудлиги, экспорт ҳажми тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса).

Ҳурматли тадбиркорлар, кичик саноат зонасида тадбиркорларнингг муваффақиятли фаолият кўрсатиши учун туман ҳокимлигида Ишчи гуруҳ ташкил этилган бўлиб, юзага келиши мумкин бўлган барча муаммо ва тўсиқлар оператив тарзда ҳал этилади.

Бундан ташқари, киритиладиган инвестиция ҳажмига қараб, юридик шахсларнинг фойда солиғи, мулк солиғи ва ягона солиқ тўловидан имтиёзлар кўзда тутилган.

Шошилинг, қулай имкониятни қўлдан бой берманг.

Танлов савдоларига хужжатлар 2018 йил 28 январ кунига қадар “Марғилон шаҳар кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси” томонидан қабул қилинади.

Қизиқтирган саволлар юзасидан Марғилон шаҳар ҳокимлигининг
253-73-22, 253-42-69 ҳамда Фарғона вилоят рақобат бошқармасининг
244-04-41, 244-04-43 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин