Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ИНСОН МАНФААТЛАРИ - ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОШ МАҚСАДИ

 2018-01-08 10:39:11    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси ҳамда кенг жамоатчиликка мамлакатимиз тарихида биринчи бор тақдим этган "Мурожаатнома" сида 2017-2021 йилларда жамиятимиз ривожланишининг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида жорий "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширилган амалий ишлар юзасидан батафсил ҳисобот берди. 

Шу муносабат билан биз Мурожаатномада қайд этилган танқидий фикрлар ва аниқ бажарилиши кўзда тутилаётган долзарб  масалаларни шарҳлаб бериш учун Фарғона вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Мадаминович Ғаниевга мурожаат қилдик.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси ҳамда кенг жамоатчиликка мамлакатимиз тарихида биринчи бор тақдим этган “Мурожаатнома”сида 2017-2021 йилларда жамиятимиз ривожланишининг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида жорий “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширилган амалий ишлар юзасидан батафсил ҳисобот берди. 

Президентимиз ўз маърузасида янги йил ва яқин келажакда амалга оширилиши кўзда тутилаётган устувор йўналишларга батафсил тўхталди. Асосий эътибор маҳаллий ҳокимият тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, молиявий-иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш асосида “ўз аравасини ўзи тортиш” тизимига ўтиш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда маҳаллий идораларнинг ролини янада кучайтириш билан боғлиқ ўткир масалаларни қонуний ҳал қилиш механизмларига қаратилди.

Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, Халқ депутатлари маҳаллий кенгаши депутатлари ва кенг жамоатчилик ҳукмига ҳавола этилган бу Мурожаатнома ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари, долзарб масалаларнинг очиқ ва ойдин чуқур таҳлил қилиниши, ҳар бир йўналишдаги масалаларнинг аниқ ечимини кўрсатилиб берилишига қараганада мамлакатимиз тарихида фавқулотда катта ижтимоий-сиёсий воқеа бўлди. Маърузада илгари сурилган масалалар бугун  нафақат фуқароларимиз томонидан, шу билан бирга кенг жаҳон жамоатчилиги иштирокида қизғин ўрганилиб муҳокама қилинмоқда. Бу ҳолат асло бежиз эмас. Сабаби, бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг дадиллик билан кўрсатаётган катта ташаббуслари шарофати билан жаҳонда ўзининг ёрқин янги қирраларини тўлиқ намоён эта бошлади.

Муҳтарам Президентимиз мамлакатимизнинг яқин ва олис истиқболини белгилашда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг ролига алоҳида катта эътибор қаратаётганлиги, бу йўлда мавжуд барча имкониятларни сафарбар этиш зарурлиги бугун ҳар биримизга тушунарлидир. Ҳозирги глобаллашув ва кескин рақобат ҳар бир давлатдан айнан инвестиция сиёсатини тўғри тушиниш ва унга мос ҳаракат қилишни талаб қилмоқда. Мамлакатимизнинг бу соҳадаги устувор давлат сиёсатини бизни Фарғона вилояти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Тадбиркорликни ривожлантириш борасида:

Жорий йилда 3287 та кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг сони 20 572 тага етди.

Тадбиркорлик субъектларига молиявий кўмак бериш мақсадида жорий йилда 1 трлн. 133 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. Шундан, 145 млрд сўми аёл тадбиркорлар учун ажратилган кредитларни ташкил этди.

Мақсадли дастурлар доирасида 1 трлн. 476 млрд.сўм(банк кредити қарийб 1,0 трлн. сўм) маблағлар ўзлаштирилиши ҳисобига жами 2034 та лойиҳалар шундан, саноатда 649 та лойиҳа, хизмат кўрсатиш ва сервисда 955 та лойиҳа, қишлоқ хўжалигида 430 та лойиҳалар амалга оширилиб, 21,7 мингта янги иш ўринлари яратилди.

Хусусан, жорий йилда саноат йўналишида 16,1 мингта, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан 12,9 мингта янги иш ўринлари ташкил этилди. Мазкур иш ўринларининг 4,1 мингтасига аёллар, 6,6 мингтасига коллеж битирувчилари жойлаштирилди. (бандлик дастури доирасида 75 182 та янги иш ўринлари яратилди)

Мисол учун, "Миндонобод Агросаноат" агрофирмаси томонидан қиймати 13 млрд. сўм бўлган узумни қайта ишлашни ташкил этиш;

Қўқон шаҳрида жойлашган “Авилон Коканд” МЧЖ томонидан қиймати 6,2 млрд. сўм бўлган трикотаж матоларни бўяшни кенгайтириш ташкил этиш лойиҳаси;

Бешариқ туманида жойлашган “Бешариқ парранда” МЧЖ томонидан қиймати 6,6 млрд. сўм бўлган парранда гўшти маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилди.

Саноатни ривожлантиришнинг асоси бу - хорижий корхонларни ташкил этиш ҳамда хоржий айниқса, тўғридан-тўғри хоржий инветицияларни жалб этиш ҳисобланиши барчамизга маълум.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни кўпайтириш борасида олиб борилган ишлар натижасида вилоятда 2017 йилда 42 та шу йўналишдаги корхоналар ташкил этилиб, рўйхатдан ўтган хорижий инвестицияли корхоналар сони 200 тага етди. (2016 йилга нисбатан 42 тага ортди).

Мазкур корхоналарнинг 134 таси(67%) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда (автомобилсозлик, машинасозлик, кимё, енгил, чарм-пойабзали саноати, агросаноат соҳасида) ва 61 таси (30,5%) хизмат кўрсатиш (тиббиёт, меҳмонхона, техник хизмат, савдо-сотиқда) соҳасида фаолият олиб бормоқда.

Жорий йилда корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар хажми 1,2 трлн.сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 120,4 фоизга ўсди. Вилоят ялпи саноат маҳсулотидаги улуши 21,1 фоиздан 24,1 фоизгача ортди.

Корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида “Соддалаштирилган божхона йўлаги”да иштирок этувчи экспортёр корхоналар аниқлаштирилиб, уларнинг экспорти учун кенг шароит яратиб берилиши натижасида, корхоналар экспорти ўтган йилга нисбатан 1,3 мартага ўсди ва улар томонидан 225 млн.доллардан ортиқ маҳсулот экспортга чиқарилди. Ўз навбатида импортдан келириладиган маҳсулотлар ва хом-ашёлар хажми эса
21 фоизга камайди.

Энг муҳими - бир йил давомида вилоятга жалб этилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 21,6 млн.долларни ташкил этди ва ўтган йилга нисбатан қарийб 2,1 мартага ортди.

Яна бир эътиборли жиҳати – МуҳтарамПрезидентимизнинг 2017 йил давомида халқаро давлат ташрифлари ва музокаралари давомида имзоланган битм ва шартномалар асосида вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш кўлами кескин кенгайди.

Маълумот учун: Бугунги кунда, Хитой билан 42 та, Россия билан 39 та, Туркия билан 12 та, Жанубий Корея билан 11 та, Қирғизистон билан 7 та, Қозоғистон билан8 та хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг ўзида Россия билан 13 та, Хитой билан 11 та, Қозоғистон билан 3 та, Қирғизистон билан 2 та, Жанубий Корея билан 2 та, Туркия билан 1 та, АҚШ билан 3 та янги қўшма корхоналар ташкил этилди. Бундан ташқари, Покистон, Ҳиндистон, БАА, Нидерландия давлатлари билан ҳам янги корхоналар очилди.

Шу ўринда, Муҳтарам Президентимизнинг эркин конвертациялашни жорий этганлигини яна бир энг муҳим ютуғини алоҳида қайд этишни истардим. Бу сиёсат туфайли кўп йиллар давомида ишбилармон ва тадбиркорлар ҳаракати олдида тўпланган жиддий тўсиқлар бартараф этилди, тадбиркорлик ҳаракатига қўшилувчилар сони кескин орта бошлади. Бу ҳаракат биз учун жуда ҳам муҳим.

Буни, айнан жорий йилнинг шу ўтган даврни ўзида вилоятимиз тадбиркорлари томонидан амалга оширилаётган хом ашё ва тайёр маҳсулотлар экспорти 143,5 млн. долларни ташкил этиб,ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 183,5 фоизга ортганлигида ҳам кўришимиз мумкин.

Муҳтарам Президентимиз ўз маърузаларида мамлакат иқтисодий куч- қудратининг асосий кучига айланган тадбиркорлик ҳаракатига алоҳида катта эътибор қаратди. Унинг янги йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номлаш ҳақида таклиф киритиши ҳам асло бежиз эмас.

Энг асосийси - “янги фикр, ғоя, инновация бўлмаса, келажакда юта олмаймиз, ҳар бир ҳоким буни билиши керак” деб таъкидладилар.

Бугун тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни замоннинг ўзи талаб қилмоқда. Бу масалада биз раҳбарларнинг масъулияти юз чандон ортиқ. Фаол тадбиркорлик ҳаракати ҳар биримиздан ўз фаолиятимизни тубдан ўзгартиришни, уларнинг манфаатларига хизмат қилишда ҳали-ҳануз онгимизда сақланиб қолаётган айрим нотўғри тушунчалардан, ҳаракатлардан тўлиқ воз кечишни талаб қилмоқда.

Давлатимиз раҳбри беҳудага уларнинг меҳнат фаолиятини қандай бўлмасин икки йилга барча текширувлардан ҳоли қилишни таклиф этмадилар. Бу раҳбарлар ва назорат қилувчи барча органларга “кўзни каттароқ очиш” бўйича бамисоли бир огоҳлантириш бўлди. Бундан биз тўғри ва холисона хулосалар чиқариб олишимиз керак.

Шунингдек, мурожаатномада тадбиркорликни ва умуман иқтисодиётини ривожлантиришда эркин иқтисодий зоналарни ва кичик саноат зоналарини барпо этишнинг ўрни ва роли кенг очиб берилди.

Бу борадаги ишларни жадал давом эттирган ҳолда, янги 2018 йилда бу соҳада катта қадамлар ташлаш бўйича аниқ режалар устида иш олиб бормоқдамиз.

Тадбиркорликни, умуман олганда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича янги 2018 йилда жами 4 трлн. 158 млрд. сўм ҳажмига эга бўлган 881 та лойиҳаларни амалга оширишга, лойиҳаларда 25 мингга яқин янги иш ўринлари яратишга, шу билан бирга, хорижий капиталлар эвазига фаолият кўрсатадиган 45 та қўшма корхоналар ташкил этишга ва уларни сонини 250 тага етказишга асосий эътиборни қаратяпмиз.

Шунингдек, “Қўқон” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш ҳақидаги Фармон - бизнинг тадбиркорларимиз учун катта имкониятлар яратиб берди. Эндиликда, 3 ҳудудга бўлинган 709,3 гектар майдонда фаолият юртадиган салоҳиятли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар жуда катта имтиёзларга эга бўлди.

Эркин иқтисодий зонадаги тадбиркорлар томонидан йилига
1 трлн. 314 млрд. сўмликдан ортиқ
маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва яратиладиган 6200 дан ортиқ янги иш ўринлари ҳисобига ҳудуддаги ёшлар, биринчи навбатда аҳолининг банд бўлмаган қатлами иш билан таъминланишига эришилади.

Бугунги кунда 18 та лойиҳаларги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши томонидан ижобий хулосалар олинган. 5 та лойиҳаларда хорижий ҳамкорлар билан иш бошланди. Ҳозирда қолган лойиҳалар устида ўрганиш ишлари қизғин олиб борилмоқда ва янги йилда улардан яна 23 тасини амалга ошириш режалари ишлаб чиқилмоқда.

Лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 104,6 млн.долларлик маҳсулот экспорт қилинади.

Кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича вилоятнинг Қўқон, Фарғона, Қувасой, Марғилон шаҳарлари ҳамда Данғара туманида барча ишлаб чиқариш ва коммунал инфратузилмага эга бўлган жами 50,1 гектар ҳудудда кичик саноат зонаси ташкил этилиб, у ерда 13 та саноат лойиҳалари ишга туширилди.

Аҳолининг маиший ва турмуш шароитини яхшилаш бўйича:

Жорий йилда вилоятдаги 2130 та кам таъминланган оилаларга
5,9 млрд.сўмлик моддий ёрдам, 2 ёшгача бола парваришида бўлган
18439 нафар оналарга 63,6 млрд.сўмлик ижтимоий нафақа, 14 ёшгача вояга етмаган фарзандлари бўлган 13374 та эҳтиёжманд оилаларга 20,3 млрд.сўмлик ёрдамлар кўрсатилди.

Шу билан бирга, Сўх туманига 263 тонна, Шоҳимардон қишлоғига 377 тонна кўмир ёқилғиси, ҳомийлар ҳисобидан Сўх туманига 1 600 қоп ун (72 тонна), Шоҳимардон қишлоғига 1 400 қоп ун (63 тонна) беғараз етказиб берилди.

Уй-жой таъминотини яхшилаш бўйича:

Жорий йил дастури доирасида вилоятнинг 15 та туманларидаги 30 та қишлоқ массивларида арзон янгиланган намунавий лойиҳаларда 1228 та уй-жойлар тўлиқ фойдаланишга топширилди. Ушбу мақсадларга 152 млрд. сўм маблағлар сарфланди.

Муҳтарам Президентимиз ва Ҳукуматимизнинг кўрсатмаларига асосан уй-жойга эҳтиёжманд фуқаролар учун 2017 йил дастурига қўшимча равишда қурилаётган 590 та(64,1 млрд. сўмлик) намунавий қишлоқ уйлари жорий йил якунига қадар ўз эгаларига топширилади.

Вилоятнинг Фарғона, Марғилон ва Қўқон шаҳарларида 127 млрд сўмлик маблағларини ҳисобига 24 та(1150 хонадонли) ёш оилалар учун мўлжалланган замонавий кўп қаватли арзон уй-жойлар қуриб битказилди.

Шунингдек,Фарғона, Марғилон ва Қўқон шаҳарларидаги 5 та фойдаланилмай турган ётоқхона бинолари 436 та хонадонларга айлантирилиб, уй-жойга муҳтож бўлган кам таъминланган ва имконияти чекланган оилаларга топширилди. Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳаларда қурилган уйларнинг 25 таси шу тоифадаги оилаларга берилди.

Ташриф мажлис баёни ижроси бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган фаоллар йиғилиши якуни бўйича 2017 йил 28 июн куни тасдиқланган 7732-хх-сонли мажлис баёнига асосан:

- Марғилон-Қўқон ва Марғилон-Андижон йўналиши бўйича электропоездлар қатновини йўлга қўйиш мақсадида 7 та вагондан иборат электропоезд олиб келинди ва жорий йил 8 август кунидан бошлаб, Марғилон-Қўқон ва Марғилон-Андижон йўналишларида қатнови йўлга қўйилди. Аҳамиятли жиҳати - электропоездлар белгиланган манзилга енгил автомобилга нисбатан 40 дақиқа олдин етиб бормоқда.

- Фуқароларни кўплаб эътирозларига сабаб бўлаётган муаммолардан бири Фарғона тумани маркази – Водил мавзесига Чимён, Миндон, Гулшан ва Хонқиз қишлоқларидан бориш учун узоқ йиллар давомида жуда катта қийинчиликларни келтириб чиқарарди.

Чунки, мазкур ҳудудларни боғловчи яқин ҳудуд Қирғизистон Республикаси таркибига кирар эди. Мазкур ҳудуддан Водилга бормоқчи бўлган фуқаролар Фарғона шаҳри орқали40-50 км йўл босиб, Водил мавзесига борарди.

Мазкур ҳудудларини боғловчи 7,2 км. узунликдаги янги автомобил йўлини қурилиши ушбу ҳудудларга қатнайдиган йўловчиларни масофасини қарийб 30 км қисқартирди ва фуқароларнинг кўп сонли мурожаатларни камайтирди.

- Ташрифда берилган топшириқларга асосан Марғилон шаҳридаги “Эркин Вохидов” номидаги боғда 18,5 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бугунги кунда ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

- мажлис баёнига асосан жами 10,8 млрд. сўм маблағлар ҳисобига Қўқон шаҳар мусиқали драмма театри, “Буюк алломалар музейи” таъмирланди, театр актёрлари ва Қўқон шаҳар санъат аҳли учун арзон кўп қаватли уй-жой қуриб битказилди.

- “Нуроний” жамғармасининг Фарғона вилояти бўлимига 2 та “Дамас” русумли автомашина ва 1 та “Исузу” русумли автобус беғараз асосда етказиб берилди;

- ташриф давомида берган кўрсатмаларга асосан Фарғона, Марғилон ва Қўқон шаҳарларидаги кўп қаватли уйларнинг иссиқлик тизимини таъмирлаш ва тиклаш учун ширкатларга тижорат банклари томонидан 12,9 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди. Бунинг ҳисобига, 186 та уйлардаги 7436 та хонадонларга иссиқлик тизими ўрнатилди.

Соғлиқни сақлаш тизими бўйича:

Фарғона туманининг Шохимардон (анклав ҳудуд) қишлоғи аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш ва сифатини ошириш мақсадида ҳудуддаги эски қишлоқ врачлик пункти (ҚВП) биноси ўрнида қарийб 1 млрд. сўм маблағ сарфлаб, 30 ўринли стационар қишлоқ шифохонаси ташкил этилди. Шифохона замонавий асбоб-ускуна ва техник воситалар билан жиҳозланди, “Дамас” тез ёрдам машинаси ва “Матиз” хизмат автомабиллари етказиб берилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тез-тиббий ёрдам сифатини янада ошириш мақсадида 126 та “Дамас” санитар транспорти, 11 та “Ниссан”, 12 та “Хундай” русумли махсус реанимобиллар олиб келиниб вилоятимизнинг энг чекка ҳудудларидаги Тез тиббий ёрдам бўлимларига берилди.

Шунингдек, муҳтож ногиронларга 551 дона ногиронлар аравачаси,
71 дона эшитиш мосламаси, 134 дона қўлтиқ-таёқ, 91 дона хасса тарқатилди ҳамда 315 нафар ногиронлар протез-ортопедия маҳсулотлари билан таъминланди.

Умум таълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари бўйича:

2017 йилда вилоятда жами 26 та, шундан 1 та мактаб қурилди, 14 та мактаблар реконструкция қилинди ва 11 та мактаблар капитал таъмирланди.

Жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфини тамомлаган битирувчиларнинг 29 499 нафари (64,1%) 10-синфга, 16 518 нафари (35,8%) касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга тўлиқ қамраб олинди.

Дастур доирасида 38 та(3 та реконструкция ва 35 та капитал таъмир) мактабгача таълим муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш дастури доирасида
2017 йилда жами 110,4 км ичимлик суви тармоқлари, 30 дона скважиналар, 42 та сув миноралари, 2,4 км электр узатиш тармоқлари, 6 та трансформаторлар, 49 та насос станциялари, 1 та хлорлаш ускуналари, 900 п/м тўсиқлар янги қурилди ва реконструкция қилинди. Бунинг ҳисобига жами 65 минг аҳоли яшовчи 75 та қишлоқларнинг сув таъминоти яхшиланди.

Йўллардан фойдаланишни янада яхшилаш мақсадида
2017 йилда жами 394,5 км, шундан 168,5 км шаҳар кўчалари ва шаҳар посёлкалари ҳамда 226 км хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари капитал ва жорий таъмирланди.

Шунингдек, вилоятнинг ҳалқаро аҳамиятдаги 5 км йўллари, республика аҳамиятидаги 14 км ҳамда маҳаллий аҳамиятдаги 2 км йўллар реконструкция қилинди.

Қўқон шахар Фаробий, Усмон Носир ва Навбаҳор кўчалари кесишмасида Ер усти пиёдалар ўтиш кўпригини қуриш бўйича 2,2 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб, қурилиш ишлари якунланди.

Электр энергияси таъминотини тубдан яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли қарорига асосан 340,5 км электр узатиш тармоқлари ва 130 дан ортиқ трансформатор пункти янги қурилди ва реконструкция қилинди. Ушбу ишларга 17,7 млрд.сўм маблағ сарфланди.

Аҳолига транспорт хизматини янада такомиллаштириш мақсадида 70 та янги автобуслар сотиб олинди ҳамда 2 та шаҳар атрофи ва 1 та шаҳарлараро янги автобус йўналишлари ташкил этилди.

Муҳтарам Президентимиз ўз маърузаларида маҳаллий ҳокимият ва турли йўналишдаги назорат органлари фаолиятини тубдан янгилаш, уларнинг фаолият асосларини мустаҳкамлаш бўйича ҳам аниқ режаларни баён этди. Бу масалада биз янги йилда барчамиз ўзаро ҳамжиҳатликда ва ташаббускорликда меҳнат қилишимиз талаб этилади.

Суҳбатдош "Фарғона ҳақиқати" газетаси бош муҳаррири Аҳмадали ТЕШАБОЕВ.

 

Маълумот учун: вилоятда ўтиб бораётган йилда асосий иқтисодий кўрсаткичлар  - ялпи ҳудудий маҳсулот 16,7 трлн. сўмни (108,1%), саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,8 трлн. сўмни (108%), истеъмол моллари 3,6 трлн сўмни (111,6%), қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 4,3 трлн. сўмни (106,3%), пудрат ишлари 1,8 трлн. сўмни, жами хизматлар 6,5 трлн. сўмни (118,5%), хорижий инвестициялармиқдори 31,9 млн. долларни(100,8%),бевосита хорижий инвестициялар ҳисобига фаолият кўрсатаётган қўшма корхоналарсони 200 тани ташкил этмоқда.