Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 128 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЮРТ РАВНАҚИ, ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИГА МУНОСИБ ҲИССА ҚУШАЙЛИК!

 2018-01-08 10:46:20    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Қишлок хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимда иштирок этган аграр соҳа вакилларининг республикамиз миришкор деҳқонлари,

фермерлари ва соҳа ходимларига

МУРОЖААТИ

 

Қадрли хамкасблар, қишлок хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган миришкорлар!

Малакатимиз тарихида илк бор Президентимизнинг шахсан ташаббуси билан барчамиз Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини катта тантаналар ва кўтаринкилик билан нишонладик. Пойтахтимиздан бошлаб, мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларигача шоду хуррамлик билан
“Ҳосил байрами” бўлиб ўтди. Деҳқону боғбонлар, чорвадору мироблар, хуллас, аграр соҳанинг барча мехнаткашларига юксак иззат-икромлар кўрсатилди. Бундай шараф ҳаммамизнинг кўнглимизга фахр-ифтихор бағишлайди, албатта.

Зеро, тинч-осуда юртга, дастурхони тўкин-сочин элга байрамлар, шодиёналар ярашади. Ҳолбуки, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти - ФАО маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 800 млн.дан кўпроғи тўйиб овқатланмай, оч-нахор ҳаёт кечирмокда. Сайёрамизнинг турли бурчакларида бўлаётган ўзаро урушлар, юз бераётган табиий офатлар хам минг-минглаб одамлар қисматини аянчли аҳволга солмокда. Ана шулар ҳақида ўйлар эканмиз, фаровон юртда яшаётганимиздан шукроналар қиламиз, эл-юрт равнақи йўлидаги камтарона меҳнатимиздан фахрланамиз.

Қишлоқ хўжалиги ходимларини, айниқса фермерлик ҳаракатини Президентимиз ҳамиша кўллаб-кувватлаб келганлар. Бир пайтлар бу соҳанинг келажагига шубҳа билан қараган айрим одамларнинг фикрига карамасдан, катъий туриб қанчалик қийин бўлмасин фермерлик фаолиятини ҳимоя қилиб, уларга ишонч билдирганликининг меваси сифатида фермерлик ҳаракати иқтисодиётнинг етакчи бўғинига айланди.

Азиз дўстлар!

Давлатимиз раҳбари Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқидаги “Бу соҳанинг меҳнати қанчалик шарафли, нони эса, қанчалик тотли ва ширин эканлигини барчамиз яхши биламиз. Деҳқон бу-хаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи десак хеч кандай муболаға бўлмайди”, деган сўзлари орқали бизга нисбатан ўзининг чексиз ҳурмат ва эҳтироми билан, кўнглимизни тоғ қадар юксалтирган бўлса. Келгусида олдимизда турган долзарб вазифалар ва уларни амалга ошириш йўллари, фолиятимиздаги хато ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари хусусидаги дастурий топшириқлари у биз соҳа ҳодимларини янги марраларга ундовчи даъват бўлди.

Давлатимиз раҳбари қайд этганидек, бизнинг муаммоларимизни ҳеч ким четдан келиб ҳал қилиб бермайди, хато ва камчиликлармизни кўрсатмайди.

Шунинг учун, ўз фаолиятимизни танқидий-таҳлилий равишда қайта кўриб чиқиб, нуқсон ва камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш, ишга солинмаган имкониятлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини кўрмоғимиз керак.

Азалдан ота-боболаримиз ерни, сувни қадрлаб келганки, бу хислат ҳалқимиз қон-қонига сингиб, миллий қадрият даражасига кўтарилган. Лекин, аждодларимиз йиллар давомида иззат-икром кўрмай, юрагида армон ва ситамлар билан яшаб ўтдилар. Чунки, асл деҳқон бўлса-да, уларга ерга эгалик қилиш ҳуқуқи берилмай келди.

Ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, ота-боболаримиз йил давомида захмат чекиб ҳосил етиштириб косаси оқармаган. Истиқлолгача деҳқонларимиз асосан пахта етиштиришга мажбур этилди. Кечаю кундуз меҳнат қилиб, рағбат ўрнига туҳматга қолиб, “пахта иши” деган сохта айблов билан кийноққа солинган ва жазоланган.

Пахта ва ғалла асосий экин сифатида колаверди. Уларнинг ўрнида қисман бўлса-да сердаромад экинлар экишга жазм этмадик. Бу хол бугун ўтмишга айланди.

Эндиликда давлатимиз раҳбари унумсиз, паст ҳосилли ерларда пахта ва ғалла ўрнига тупрок-иқлим шароитига мос келувчи сердаромад, серҳосил, дунё тажрибасида синовдан ўтган экин ва мева-сабзавотларни жойлаштириш, ғалладан бўшаган майдонларда хохлаганча бозорбоп, экспортбоп такрорий экинлар экишга даъват қилиб турган бир пайтда, иқрор бўлайлик, биз бу имкониятлардан фойдаланмай ўта сусткашликка йул куймоқдамиз.

Ҳар бир фасл ўз муддатида келадиган диёримизда бор-йўғи бир марта ҳосил олиш бу ўзбек деҳқонига хос эмас. Шу боис, олтинга тенг ер майдонларимизда йилига 2-3 марта ҳосил олиш ҳар бир деҳқоннинг халқимиз олдидаги бурчига айланмоғи даркор.

Бу борадаги фаолиятимизга холисона назар ташласак, ерларимиз унумдорлигини ошириш, ундан самарали фойдаланиш, ҳар қаричини асраб- авайлашга панжа орасидан қараб келаётганимиз ҳам айни ҳақиқат.

Ҳурматли соҳа фидойилари!

Тириклик манбаи бўлган ер умумхалқ бойлигидир. У халққа хизмат қилиши керак. Уни ўз манфаати йўлида сотишга, талон-тарож қилишга хеч кимнинг ҳаққи йуқ.

Сафимизда ерларни сотаётган ҳамкасбларимизнинг борлиги биз учун иснод эканлигини афсус билан тан олмоғимиз лозим. Ерни қадрламаган, унга меҳри бўлмаган фермернинг қандай қилиб ишида унум, ҳосилида барака бўлиши мумкин?

Президентимиз таъкидлаганидек, ерни эъзозлайдиган, сувни қадрига етадиган, ўз техникаси, иш қуроллари бўлган, натижадорликни мақсад қилиб олиб, фақат даромадга ишлайдиган инсонгина келажак фермери бўла олади. Биз бу жараёнда фермерлик ҳаракати қонунларига ўзгартириш киритилиши тарафдоримиз.

 Маълумки, ҳар юртнинг ўз рамзий дарахтлари бор. Тарихдан маълумки, тут оғир даврларда ота-боболаримизга егулик булган. Барги эса Буюк ипак йулининг шаклланишига асос яратган ипакчиликнинг озуқа манбаи бўлиб хизмат қилган.

Лекин, кейинги йилларда тутларни беаёв кесиб, ўтин қилиб ёқдик. Оқибатда жабрини ўзимиз кўряпмиз. Шунинг учун ота-боболаримиздан қолган меросни тиклаб, экин майдонларимиз четларига тутлар экайлик. Токи, далаларимизни тут дарахтлари ўраб турсин. Зараркунанда хашаротларни чақирадиган асосий ерларимизга соя берадиган дарахтларни экиш ҳар жихатдан зарарли эканлигини тарғибот қилайлик.

Фермерликни касб қилдингми, даромад олишинг шарт!”, деган шиорни иш жараёнимиз мезонига айлантириб, меҳнат қилишимиз учун барча имкониятлар етарли.

Таасуфки, бугунги кунда табаррук тупроқни сақлаш, унинг унумдорлигини ошириш борасида маҳаллий ўғит, турли озуқага бой чиқиндилардан фойдаланиш, шарбат усулида суғориш каби оддий, бажарса бўладиган агротехник тадбирларга риоя қилмаяпмиз. Ариқлар ва зовурларни тозалаш ишларида фақат техникага суяниб қолганмиз. Қўлда ариқ ва зовурларни тозалаш мутлақо эътибордан четда қолмоқда. Натижада ерларимизнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашишига барчамиз сабабчи бўлиб қолаяпмиз.

Тасаввур килинг-а, ота-боболаримиз ариқ-зовурларни ёни ва тагини қандоқ кесиб тарашлаб, сип-силлиқ қилиб тозалашарди. Ундан оққан сув ҳам яйраб оқарди, исроф бўлмай деярли тўлалигича далага тараларди. Бу йўл билан экин майдонига ариқ-зовурда қолиб кетган ҳар хил чиқинди-ю кучсизланган, зарарланган тупроқ етиб бормайди. Аксинча, бундай тозаланган арик-зовур орқали ерни унумдор тупроқ билан тўйдириш мумкин бўлади. Асл деҳқон дала четидан, фойдаланилмаётган жой ҳисобидан ерга ер қўшади.

Олимлар, зиёлилар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмаганлиги, таваккалчилик асосида деҳқончилик қилиш пировардида ўз чўнтагимизга зарар бўлаётганини ҳам инкор этаолмаймиз. Энди фермерми, сувчими, ирригаторми ёки шу соҳанинг олими бўладими замон билан хамнафас қадам ташлаши учун ўз устида тинимсиз ишлаб, касбий малакасини ошириб бориши, энг асосийси соҳага оид китобларни ўқиб, ўрганиб боришини замоннинг ўзи тақозо этмокда.

Холисона иқрор бўлайлик, қайси фермер илм ва амални уйғунлаштириш мақсадида олимлар билан ҳамкорлик қилмокда ёки хорижнинг қандай илғор тажрибасини кўллаяпти?

Ваҳоланки, Хитой, Жанубий Корея, Индонизия, Ветьнам каби кўплаб давлатларда шаклланган ибратли тажрибалар, ўзини оқлаётган, сердаромад тармоқлар жуда кўп. Биз мавжуд имконият ва салоҳият нуқтаи назаридан улардан каммизми?

Тўғрисини айтганда, олимларимизнинг аксарият тадқиқотлари, яратган янгиликлари, агротехникага оид билимлари ё бизнинг, ё олимларимизнинг ташаббуссизлиги боис далагача етиб келмаяпти ва ўз фойдасини бермаяпти.

Қадрли касбдошлар!

Мамлакатимизда сув миқдори чекланганлиги, айни шу сабабли ерларни кенгайтириш имконияти йуклигини Президентимиз алоҳида таъкидлаб, барчамизни ерни севишга, уни эъзозлашга, сувнинг ҳар томчисини қадрлашга даъват килди. ­­­Ҳаммамизга маълумки, юртимизда суғориладиган ерларнинг 45 фоизи оқар сув манбаларидан, 55 фоизи эса насослар ва тик қудуқлар орқали сув билан таъминланади. Бугун Ўзбекистонда бир куб сувнинг таннархи 40,3 сўмга тушмоқда. Қолаверса, ҳар йили давлатимиз томонидан ирригация ва мелиорация тадбирлари учун ўртача 2,3 трлн. сўм маблағ сарфланмоқда. Энди айтингчи, қай биримиз сувдан фойдаланганлик учун неча сўм тўладик?

Давлатимиз раҳбари келгусида бу тадбирлар учун маблағни икки барорбар оширамиз, деб таъкидлади. Биз эса бунга жавобан етиштириётган ҳосилимизни, ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизни камида икки баробар оширишимиз керак. Бунинг учун эса, аввало, сув ва ресурс тежовчи, интенсив технологияларни иш жараёнимизга жадал жорий қилишимиз талаб этилади.

Бугун замон шиддат билан ўзгармоқда. Агар Юртбошимиз томонидан олдимизга қўйилган вазифаларни бугун биз уддаламасак, эртага навқирон ёшларимиз албатта, уддалайди.

Токи тажрибамиз бой, малакамиз юқори бўлса ҳам, замон билан хамнафас бўла олмасак, замонавий фикрлайдиган, ишлайдиган ёшларга ўрнимизни вақти-соатидан олдинроқ бўшатиб беришга мажбур бўламиз. Зотан, Юртбошимиз “Келажак бугундан бошланади” дея айтганларида, ҳалкимиз яхши ҳаётни кутиб эмас, яхши ҳаётнинг ўзида яшаш истагини назарда тутмокда.

Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик тармоқлари ривожи хусусида ҳам эътиборга молик ютуқларимиз билан мақтана олмаймиз. Бу тармоқлар равнақи йўлидаги ишларимизни тизимли равишда юқори суратларда йўлга қўймоғимиз замон талабидир.

Илғор технологияларни қўллаган ҳолда, тармоқни ривожлантиришимиздан ташқари, ҳар бир фермернинг даласи бошида кичик бўлса-да балиқчиликка мос сув ҳавзаси, камида эллик бош товуғи, ўзига мос иссиқхонаси, ҳеч бўлмаганда беш қути асалариси, ишчи-хизматчилар учун шинамгина дала шийпони, хатто у ерда ўзбекона тандири бўлиши аввало моддий, колаверса маънавий жиҳатдан ҳам кони фойда эмасми?

Эндиликда, ҳаммамиз ўз далаларимиз этагига бориб, дала четларига эътибор берайлик, мавжуд ҳолатни синчиклаб кўздан кечириб, қайта ўрганайлик. Наҳотки ўзимиз, оиламиз, ишчи-хизматчиларимиз учун керак бўлган бундай ишларни Юртбошимиз белгилаб берсаю, ижроси фақат бизнинг манфаатимизга хизмат килишини тушунмасак.

Тан олайлик, орамиздаги боқиманда фермерларга бефарқ қараймиз, уларнинг салбий ишларидан кўз юмамиз, уларга амалий ёрдам кўрсатмаймиз. Шунингдек, тажрибали, омилкор бўла туриб, тажрибаси камроқ бўлган фермерларни қўллаб-қувватламаймиз. Ахир сафимизда
12 мингдан ортик ёш фермерларимиз мавжуд, улар сафи йил сайин кенгаймоқда.

Барча камчиликларимиз-нуқсонларимиз, бефарқлигимиз, сусткашлигимиз, эътиборсизлигимиз хусусида Юртбошимизнинг бизнинг мафаатимизни кўзлаб берган топшириқлари замирида яна ва яна фақат ўзимизнинг манфаатимиз мужассам эканлигини юракдан хис қилайлик.

Қадимдан дехқон аҳли элда эъзозланиб, ижодкорлар асарларида олқишланиб, мадҳ этиб келинган. Ҳозир ҳам шоир-ёзувчиларимиз шеъру достонларида, ҳикоя ва қиссаларида бу касб соҳиблари юксак даражада тараннум этилади. Мана шу хурмат-эътиборга лойиқ бўлиш учун ўз соҳамизда ташаббус ва интилишларимиз, натижадор ишларимиз билан шахдам ҳаракат қилмоғимиз керак.

Президентимизнинг мазкур нутқи ҳар биримиз учун дастуриламал бўлиб, унда белгилаб берилган вазифаларни сидқидилдан адо этсак, ғайрат кўрсатсак, эзгу ишларимизда унум, ҳосилимизда барака бўлади.

Бунинг учун эса, хозирданоқ кейинги йил ҳосили учун ҳар биримиз ишимизни пухта режалаштирайлик. Соҳа олимлари фикри, тавсияларига қатъий риоя қилган ҳолда, илғор технологияларни жорий қилиб, ишлаб чиқарадиган маҳсулотимиз сифат ва миқдорини ўсишини таъминлайлик. Ушбу улуғвор ишларни амалга оширишда фермер, дехқон хўжаликлари ва томарқа ер эгаларига, қишлоқ хўжалигининг барча ходимларига куч-қувват, шижоат, сиҳат саломатлик ва омадлар тилаймиз.

 

Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган

тантанали маросим иштирокчилари.