Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 200 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАСЪУЛИЯТЛИ ВА ШАРАФЛИ БУРЧ

 2018-01-08 11:42:05    75

PDF юклаш
Чоп этиш


Тарихан қисқа даврда юртимизда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни такомиллаштиришнинг институционал ҳамда ҳуқуқий асослари шакллантирилди. Бу эса, ўз навбатида, жамиятда адолат ва инсон манфаатлари устуворлигини қарор топтиришда, коррупция, бюрократия сингари иллатларга қарши кескин курашишда муҳим аҳамият касб этаяпти.

Дарҳақиқат, давлат ва жамият ҳаётида қонунийлик ҳамда қонун устуворлиги таъминланиши ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишда ҳал қилувчи ўрин тутади. Бинобарин, адолат ҳукм сурган жойда тинчлик бўлади, халқнинг давлатга, унинг институтларига ишончи ортади, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юксалади.

Албатта, мамлакатда қонунийликни мустаҳкамлашда, фуқароларнинг ҳуқуқларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасида прокуратура органлари зиммасига катта масъулият юкланади.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2016 йил 19 декабрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни сифатида белгилангани ушбу соҳа вакиллари фаолиятини юксак даражада эътироф этган ҳолда, уларнинг ўз зиммасидаги масъулиятли вазифаларни самарали бажариши учун рағбат бағишлайди.

Маълумки, 1992 йил 8 январда Биринчи Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида”ги Фармон қабул қилинган эди. Ўтган давр мобайнида мазкур ҳужжатга биноан аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди. Энг аввало, прокуратура фаолиятини ислоҳ қилиш, уни собиқ тузум давридаги партиявий элитанинг жазолаш қуроли эмас, балки қонунларнинг қатъий ижро этилишини, мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг изчил ривожланишини, инсон ҳуқуқларини таъминлайдиган органга айлантириш саъй-ҳаракатларига устувор эътибор қаратилди. Хусусан, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, прокуратуранинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, унинг қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш учун масъулияти кучайтирилди.

Давлатимиз раҳбарининг халқ хизматидаги давлат идоралари, шу жумладан, прокуратура органлари ходимлари ҳам, авваламбор, дунёқарашларини ўзгартиришлари лозимлиги борасидаги танқидий сўзлари замирида “Инсон манфаати ва ҳуқуқлари ҳар нарсадан устун” деган ғоя ётганлигини аминманки, ҳар бир ҳуқуқий идора вакили тушуниб етди. 

Вилоятимиз прокуратураси вакиллари ҳам айни жараёнда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш, қонунийликни таъминлашдек масъулиятли ва шарафли бурчни сидқидилдан адо этмоқда. 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгилангани барча бўғиндаги прокуратура органлари, хусусан, вилоят прокуратураси ходимларига ҳам алоҳида фахр ва ғурур бағишлайди. Касб байрами муносабати билан барча ҳамкасбларимизни қонун ҳимояси йўлида ҳамиша собит бўлишларини, мустақил мамлакатимиз ривожи, халқимиз тинчлиги йўлида астойдил иш юритишларини тилаб қоламиз.

 

Анваржон НАЗАРОВ,

вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси,

матбуот хизмати раҳбари.