Бугун 12 январь куни Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбари Умид Аҳмаджонов вилоятимиз  ҳокими ва бир вақтнинг ўзида минтақа футбол федерацияси президенти Шуҳрат Ғаниев билан кўришди. Бунда икки раҳбар Фарғонада миллионлар ўйинини ривожлантириш масаласида суҳбатлашдилар.

Фото: ЎФФ

Ҳоким билан суҳбатдан сўнг Аҳмаджонов «Нефтчи» клубига қарашли «Истиқлол» стадионига келган ва шароитлар билан яқиндан танишди. ЎФФ матбуот хизматининг қайд этишича, 20 минг мухлис учун мўлжалланган стадионда ўйинларни юқори савияда ўтказиш учун барча шароит бор. Шундан келиб чиқиб, Аҳмаджонов «Истиқлол» стадиони имкониятларини яхши баҳолади.

Стадиондан чиққач, у «Нефтчи»нинг аёл футболчилари билан учрашди. Улар иштирокидаги машғулотни кузатиб, кейинроқ футболчиларга янги тўплар совға қилди. Худди шу ҳол «Нефтчи» футбол мактаби тарбияланувчилари билан ҳам кузатилди.

Делегациянинг кейинги манзили Фарғона вилоят футбол федерацияси бўлди. Унинг фаолияти билан танишиб чиққан Умид Аҳмаджонов, шу ернинг ўзида масъуллар билан анжуман ўтказди. Мажлисда нафақат Фарғона, балки Андижон ва Наманган футбол федерацияларининг ходимлари ҳам иштирок этди. Шунингдек, унга ОАВ ходимлари ҳам таклиф этилди.

Фото: ЎФФ

Фото: ЎФФ

Фото: ЎФФ


Фото: ЎФФ

Фото: ЎФФ

Фото: ЎФФ

Фото: ЎФФ

Фото: ЎФФ

Фото: ЎФФ

Фото: ЎФФ