Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ватан ҳимоячилари куни байрами вилоят тадбири

×

 2018-01-15 14:29:47    104

PDF юклаш
Чоп этиш


14 январь куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллигига бағишлаб ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган вилоятнинг асосий тадбири ўтказилди. Байрам  эрта тонгда шаҳардаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйишдан ва  Фарғона шаҳри кўчалари бўйлаб ҳарбий парад – фестивал ўтказилиши билан бошланди.

Шундан сўнг Ислом Каримов номидаги вилоят театр санъат саройида байрам дастури давом эттирилди. Тадбирни Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев очиб берди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Табрикдан кейин байрам муносабати билан давлат мукофотларига сазовор бўлган ҳамда ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танлов ғолибларига, бир гуруҳ соҳа вакилларига мукофот, қимматбаҳо эсдалик совғалар, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этган мард ўғлонларнинг яқин оила аъзоларига пул мукофотлари  республика Мудофаа вазирининг 1- ўринбосари республика Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи Эргашев Павел Исмаилович иштирокида топширилди.

Шундан сўнг байрамга бағишланган концерт дастури намойиш этилди. Унда эл севган санъаткорлар, эстрада юлдузлари ўз чиқишларини қилишди. Тадбирга шунингдек, ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.