Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Президент бошчилигида видеоселектр ўтказилди

 2018-01-17 16:17:10    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун 17 январь куни мамалакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида видеоселектр ўтказилди. Унда вазирлар, давлат маслаҳатчилари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри,  вилоятлар раҳбарлари, ОАВ вакиллари ва кўплаб мутасадди ходимлар иштирок этишди. Йиғилиш Ўзбекистон Республикасининг 1-Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини кенг кўламда нишонлаш ва бу борада белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси бўйича янада масъулиятни кучайтиришга бағишланди. Мамалакатимиз раҳбари томонидан юртимиз мустақиллиги асосчиси, давлат ва сиёсат арбоби, юрт равнақи ва халқ фаровонлигига ўз умрини бахшида қилган улуғ инсон – муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш ва таваллуднинг 80 йиллиги юбилейини ўтказиш алоҳида аҳамиятга эга эканлиги, дунё жамоатчилиги ва халқимиз олдидаги муқаддас бурч, юксак масъулият эканлиги, бизнинг маданиятимиз ва маърифатимизни намоён этиши яна бир бор таъкидланди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар бу борада амалга оширилган ва давом эттирилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботлар бердилар. Жумаладан, Ислом Каримов дастлаб раҳбарлик қилган – Қашқадарё вилояти, туғилиб ўсган маскан – Самарқанд вилояти ҳамда асосий фаолият олиб борган – Тошкент шаҳрида ҳамда унинг учун қадрли бўлган мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида мазкур тадбирга алоҳида тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича қилинадиган ишлар муҳокамадан ўтказилди.

Йиғилишда иштирок этган вилоятимиз ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошчилигидаги мутасадди раҳбарлар ва вакиллар ҳам ўзларига тегишли вазифаларни белгилаб олишди.