Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 99 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилинди

×

 2018-01-18 10:30:02    85

PDF юклаш
Чоп этиш


Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Уставида белгиланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимиятининг вакиллик органларидаги гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларда Партия Дастурини бажариш доирасида қонунчилик ташаббусини изчил ва мақсадли амалга ошириш қобилиятини шакллантириш, бу ишларнинг шакл ва услубларини такомиллаштириб бориш масалаларига лаоҳида эътибор қаратиш мақсадида Фарғона вилояти ахборот-кутубхона марказида амалий мулоқот ташкил этилди.


Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, O`zLiDeP нинг Олий Мажлис фракцияси ижрочи котиби, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, мутасадди ташкилотлар, фермерлар, тадбиркорлар, партиянинг туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, соҳага алоқадор мутахассис экспертлар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этган мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ялпи мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинган Қонун лойиҳалари кенг муҳокама қилинди.

Иштирокчилар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Медиация тўғрисида”ги Қонуни лойиҳалари юзасидан 50 дан ортиқ таклифлар берилди.

- Бугунги ўтказилган амалий мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ялпи мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинган Қонун лойиҳаларини мутасадди ташкилотлар, партия электорати, партиянинг туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, соҳага алоқадор мутахассис экспертлар билан биргаликда кенг муҳокама қилдик. Бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиққан ҳолда ўз таклифларимизни берди. Ўйлайманки, бу тарзда ташкил этилаётган муҳокамалар натижасида қабул қилинган қонунлар халқнинг манфаатига хизмат қилиши шубҳасиздир – дейди, O`zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Р.Камолов.

Мулоқотда қайд этилганидек, Президентимизнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида таъкидланган “... қабул қилинаётган ҳар бир қонун лойиҳаси сайловчилар, партия электорати, турли табақа ва гуруларнинг манфаатлари нуқтаи назаридан атрофлича муҳокама қилиниши, фракциялар ушбу масалаларда принципиал позициясини намоён этиши шарт” сўзларини ижросини таъминлашда Қонун лойиҳаларини кенг жамоатчилик муҳокамасини ташкил қилиш Қонун хужжатларини ҳар жиҳатдан мукаммал бўлишини таъминлайди.

O`zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши матбуот хизмати