Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Сифатли таълим-тарбия фарзандларимиз камолотини белгилайди

×

 2018-02-12 16:40:15    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Бу борада нодавлат таълим секторини ривожлантиришнинг аҳамияти катта.

 Фарғона шаҳридаги “Эркин Парвоз Нури Олтин” хусусий фирмаси муассислигидаги “Happy kids academy” нодавлат мактабгача таълим муассасасида болалар учун яратилган қатор қулайлик ва имкониятларда вилоятимизда нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш сифати замонавий талаблар даражасига олиб чиқилаётгани ўз аксини топади. Муассаса 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, ўтган давр мобайнида 75 нафар 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қамраб олинган. Кичик, ўрта, катта, мактабга тайёрлов сингари 6 та гуруҳда тарбияланувчилар рус, инглиз ва француз тилларида сабоқлар олишади. Қўл меҳнати, шахмат-шашка, мусиқа, хореография, хорижий тиллар, жисмоний тарбия тўгаракларида болаларнинг маънан ва жисмонан чиниқишлари, билимли ва зукко бўлиб тарбияланишлари учун шароитлар етарли.

Мактабга тайёрлов гуруҳларида дарслар замонавий таълим меъёрлари асосида йўлга қўйилганлиги, айниқса, уларда ментал арифметиканинг пухта ўргатилиши эртага дунё ёшлари билан бемалол беллаша оладиган малакали кадрлар бугундан, таълимнинг илк босқичидан бошлаб тарбияланаётганини кўрсатади.

Мусиқа, умумий овқатланиш зали, мини футбол майдончаси, ёзги амфитеатр, замонавий аттракционлар билан жиҳозланган ўйингоҳ, фильтрли сузиш ҳавзаси, айвончалар, шунингдек, фитобар, жонли бурчак жажжи ўғил-қизларнинг маънавий ва жисмоний камолотига хизмат қилмоқда. Муассаса йўлаклари, ҳар бир гуруҳ хоналарига махсус кузатув мосламалари ўрнатилган. Бу эса ота-оналарга ижтимоий тармоқ орқали болаларининг қандай машғулот билан бандлигини кузатиш имкониятини бераётир.

-Тарбияланувчиларимизнинг ҳар бирида алоҳида иқтидор бор, биз уларнинг ана шу иқтидори, қизиқишларига қараб ҳам пухта таълимга йўналтирамиз, – дейди муассаса мудираси Татьяна Гришко. – Болаларнинг ҳар томонлама мукаммал таълим-тарбия олишлари учун Наталья Гарина, Оксана Сухенко, Саида Ҳамдамова сингари    юқори малакали тарбиячилар изчил дастур ва замонавий технологиялар асосида машғулотлар олиб боришади. Давлатимиз раҳбарининг республикамизда нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарори бизга катта куч берди, фаолиятимизни янада кенгайтиришнинг янги истиқболларини очиб берди.

 

Дилнавоз ҚЎЛДОШЕВА,

“Фарғона ҳақиқати” мухбири.

Муқимжон ҚОДИРОВ олган сурат.