Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Гиёҳвандлик – иллат, жиноят. Озодлик орзу бўлди

×

 2018-02-14 12:15:39    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Глобал муаммолар ҳақида сўз борганда, гиёҳвандлик иллатини қайд этмасдан ўтмайдилар. Бугунга келиб ҳам унинг таъсири камайганича йўқ. Аксинча, одамларни бахтдан, ҳаётдан узоқлаштирмоқда. Ёшларнинг тақдирига чанг солмоқда.

Ҳар бир шахс ўзини аср вабосига чалинишдан асраши, атрофдагилар эса чалғий бошлаганларга эътибор қаратиб, уларни жамиятга қайтариш ҳаракатида бўлишлари керак. Чунки бундай одамнинг фикру хаёли фақат бир нарсага – гиёҳванд моддаларни излаб топиш ва истеъмол қилишга қаратилади. Айни шу ҳолатдан фойдаланиб даромад топишга уринаётган шахслар охир-оқибат қонун билан юз-юзма келиб, жавобгарликка тортилмоқда.

1978 йилда Қува туманида туғилган Муроджон Абдулпайзиев ҳам шу иллат савдоси туфайли суд залида жавоб берди. У ўз таниши, илгари бир неча маротаба судланган Умиджон Олимов билан ўзаро тил бириктириб, гиёхвандлик воситаларини пуллашни бошладилар. Марғилон шаҳридаги “Ўрам” чойхонасидаги келишувда икки оғайни фуқаро А.Артиков (жиноят ишининг унга нисбатан қисми алоҳида иш юритувга ажратилган)дан 2, 48 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 600000 сўмга сотиб оладилар. Иш битгач уни махсус харидор Д.Турсуновага 750000 сўмга пуллайдилар.

Инсон тақдири билан заррача қизиқмаган бу шахслар қилмишларини шу билан тўхтатишмади. Оғайнилар Қувасой шаҳридаги “Бухоро” кафеси олдида 6000 АҚШ доллари эвазига 59,46 грамм “марихуана” гиёхвандлик воситасини махсус харидорга сотаётган вақтда ҳуқуқий идора вакиллари томонидан қўлга олинди.

Суд ҳукми билан Муроджон Абдулпайзиев олти йил муддатга, Умиджон Олимов етти йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ашёвий далил тариқасида олинган гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди.

 

Умид ЖЎРАЕВ,

Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими

 суриштирув бўлинмаси катта суриштирувчиси, капитан.

фото: qarshit.uz