Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 158 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Яна бир муҳим ўқув-амалий семинар ўтказилди

×

 2018-03-15 21:02:16    80

PDF юклаш
Чоп этиш


 Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг янги тартибини тушунтириш мақсадида бугун 2018 йил 15 март куни вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши мажлислар залида ўқув-амалий семинари ўтказилди. Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Юридик бўлим бошлиғи Б.Юнусов ва вилоят ҳокимлиги юридик хизмати бошлиғи А.Мадалимовлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг 2018 йил 26 февралдаги 3057-хҳ-сон топшириқ хати ва ушбу топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Хисоб палатаси раисининг тегишли топшириқ хатига мувофиқ жорий этилган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича янги тартиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ва Вазирлар Маҳкамасининг регламентлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш масалалари бўйича қабул қилинган бошқа тегишли қонун ҳужжатлари моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди. Мамлакатимизда ўтган давр мобайнида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш, фаолият сифатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  1 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон Қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 250-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бир қанча буйруқлари қабул қилинди. Таъкидлаш жоизки, Президентнинг ПҚ–2733-сон қарорида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда юридик хизматларнинг роли ва жавобгарлигини изчиллик билан кучайтириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб давлат органлари  ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш белгиланди. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш функцияни амалга оширишдаги тартиб-таомилларни белгилаб берувчи ҳуқуқий асос бўлиб – Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги  29-мҳ-сон “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги (рўйхат рақами 2420, 2013 йил 1 февраль) буйруғи хизмат қилмоқда. Семинарда вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари, Адлия, Молия, Иқтисодиёт, Инвестиция бошқармалари бошлиқлари ва масъул таркибий бўлинмалари ходимлари, туман ва шаҳар ҳокимликларининг масъул ходимлари ва юридик хизмати ходимлари қатнашдилар. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олдилар.     

Маъмуржон Топволдиев

Фарғона вилоят ҳокимлиги 

бош юристконсульти