Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 2017-06-13 16:00:42    434

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 492-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузурида давлат муассасалари шаклидаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) ташкил этилсин.

(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)

2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)

«Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг стратегик йўналишларини, шу жумладан жаҳон тенденцияларини ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини таҳлил ва тадқиқ қилиш асосида ишлаб чиқиш;

«Электрон ҳукумат» тизимини шакллантиришда давлат органларида қўлланиладиган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва интеграциясининг келишилган механизмини ҳамда «Электрон ҳукумат» тизими лойиҳаларини амалга оширишнинг норматив-методик таъминотини ташкил этишни назарда тутувчи ягона технологик ёндашувни таъминлаш;

давлат органлари фаолиятининг функционал ва операцион жараёнларини тизимли қайта ташкил этишни амалга ошириш, давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бизнес жараёнларни бошқаришни мақбуллаштириш, такомиллаштириш ва инновацион механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

«Электрон ҳукумат» тизимини самарали жорий этиш учун амалдаги норматив-ҳуқуқий базани мақсадли таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

«Электрон ҳукумат» тизими доирасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини тизимли мониторинг қилиш, баҳолаш, шу жумладан ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш самарадорлигини ўрганиш, давлат органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизимини юритиш;

«Электрон ҳукумат» тизими доирасида интерактив давлат хизматлари кўрсатиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигининг асосий кўрсаткичларини аниқлаш методикасини ишлаб чиқиш, лойиҳаларни амалга оширишнинг мақсадли индикаторлари ва кўрсаткичларини аниқлаш.

3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)

«Электрон ҳукумат» тизими ахборот тизимлари комплекслари, ресурслари ва маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш доирасида ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш;

давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;

ахборот хавфсизлигига ҳозирги вақтдаги таҳдидлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва тўплаш, «Электрон ҳукумат» тизими ахборот тизими, ресурслари ва маълумотлар базаларига ноқонуний кириб олиш ҳолатларининг олдини олишни таъминлайдиган ташкилий ва дастурий-техник ечимларни самарали қабул қилиш бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан мониторинг натижалари тўғрисидаги статистик маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этиш;

(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)

«Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларининг, шунингдек Интернет тармоғи миллий сегментининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

телекоммуникациялар тармоқларининг операторлари ва провайдерлари билан ҳамкорлик қилиш, давлат органларининг компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш соҳасидаги қонун бузилишларининг олдини олиш масалалари бўйича биргаликдаги ишларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Интернетнинг миллий фойдаланувчиларини Интернет тармоғи миллий сегментида ахборот хавфсизлигига пайдо бўлаётган таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш, шунингдек ахборотларни муҳофаза қилиш бўйича консультация хизматлари кўрсатиш;

қонун бузувчиларни таҳлил қилиш, идентификациялашда, ахборотлар маконидаги рухсатсиз ёхуд бузувчи ҳаракатларни амалга оширишда фойдаланиладиган методлар ва воситаларни таҳлил қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилиш;

Интернет тармоғи миллий сегментида ахборот хавфсизлиги ҳодисаларининг олдини олиш бўйича ўзаро амалий ишларни ташкил этиш мақсадида ахборот хавфсизлиги соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг ходимларининг чекланган сони 150 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 23 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказининг ходимларининг чекланган сони 135 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 23 нафар бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)

5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказининг ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказининг амалдаги тузилмаларига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)

6. Белгилаб қўйилсинки, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника таъминоти:

тасдиқланган смета доирасида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг беғараз техникавий кўмаги (грантлари);

хўжалик фаолиятидан, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жалб этиладиган, «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ва ривожлантириш лойиҳаларини ҳамда тадбирларини амалга оширишни молиялаштиришга йўналтириладиган беғараз техникавий кўмак (грантлар)дан, халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитларидан фойдаланиш бўйича масъул мувофиқлаштирувчи этиб белгилансин.

(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)

8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, халқаро молия институтларидаги Ўзбекистон Республикасидан бошқарувчилар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда донор мамлакатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда унинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш лойиҳалари ва тадбирларини молиялаштириш учун беғараз техникавий кўмак (грантлар) ва имтиёзли кредитлар маблағларини жалб этиш масалалари бўйича ишларни фаоллаштирсинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)

«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази уставлари бир ой муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказини ҳамда Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказини зарур йўналишдаги малакали кадрлар билан таъминлаш, шунингдек Марказларнинг моддий-техника базасини шакллантириш чора-тадбирларини кўрсин.

10. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 4-уйга;

(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ц-14, 33-уйга;

(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 282а-уйга жойлаштирилсин.

(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)

11. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 4-уй манзилидаги бўшаётган биноси — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон Ҳукумат» тизимини ривожлантириш марказига;

(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)

«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ц-14, 33-уй манзилидаги биноси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига белгиланган тартибда, оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул берилсин.

(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)

12. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2013 йил 16 сентябрь,

250-сон