Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 244 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Вилоятимизда наврўз сайллари

×

 2018-03-22 16:43:40    78

PDF юклаш
Чоп этиш


РИШТОН

Янгиланиш, яшариш фасли — “Наврўзи олам” риштонликлар қалбига ҳам бир олам қувонч, шу азиз ва мўътабар, буюк ва суюк Ватанга ифтиҳор, тинчликка шукроналик, келажакка катта ишонч билан кириб келди.

Эрта тонгда янграган карнай-сурнай садолари туман халқини Бурҳониддин ал Марғиноний ар Рошидоний номидаги боғда ташкил қилинган байрам сайлига чорлади.

“Наврўз” байрами муносабати билан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Содиқжон Ҳайдаров, халқаро Валюта фонди вакили Лоренс Двайт, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Зебохон Мирзаева туман халқини қизғин муборакбод этдилар.

Шу куни Юқори Булоқбоши маҳалла фуқаролар йиғини раиси, туман Кенгаши депутати Тўлқиной Қодирова бошчилигида ўндан ортиқ маҳаллаллар маслаҳатчилари томонидан тайёрланган сумалак, туман ҳокими, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими ва туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи раҳбарлигидаги секторлар томонидан тайёрланган ош байрам иштирокчилари учун тортиқ этилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр  Бекжонов, эстрада хонандаси Шоира Отабекова, шунингдек туман маданият бўлимига қарашли “Гулноз” ашула ва рақс ансамблининг хушовоз хонандалари тумандаги 21-сонли мусиқа ва санъат мактаби ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг иқтидорли ўқувчилари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар байрам иштирокчиларининг қалбига бир олам баҳорий қувонч олиб кирди.

Наврўз тантаналари туманнинг барча қишлоқ ва маҳаллаларида, оилаларда давом этмоқда.

 БЕШАРИҚ

Туман марказий ўйингоҳи, маданият ва истироҳат боғида эрталабдан бошланган халқ сайли кечга қадар давом этди.

Бир томонда дорбозлик санъати, аскиячиларнинг ҳазил-мутойибалари авжига чиқса, иккинчи томонда баҳорий неъматлар кўргазмаси намойиш қилинди.

“Оқ терак” фольклор ансамбли, “Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев ва бошқа пойтахтлик, фарғоналик санъаткорлар ижросидаги қўшиғу яллалар байрамга ўзгача файз бағишлади.

Спортчилар, “Бек” каратэ клуби тарбияланувчиларининг чиқишлари қарсаклар билан олқишланди.

Байрам сайлида ҳар бир маҳалла сумалак сузиб, ноз-неъматларга тўла  дастурхонга байрам қатнашчиларини таклиф этди.

– Халқ сайлининг бу қадар халқона ва кўтариyки руҳда ўтганини кўрмаган эдим, – дейди тумандаги “Капаянга” МФЙда истсиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Охунжон Қамбаров.

ҚУВАСОЙ

Бу йилги “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган байрам тадбирлари кўпмиллатли Қувасой халқи учун унутилмас таассуротларга бой бўлди.

Марказдаги “Ёшлар” боғида маҳалла фуқаролар йиғинлари, касб-ҳунар коллежлари, умутаълим мактаблари, мактабгача таълим муасассалари ўзларининг кўргазмалари, миллий ҳунармандчилик намуналари билан қатнашдилар.

Катта дошқозонларда сумалаклар солиниб, элга тортиқ этилди.     Халқ сайлида турли миллат вакиллари ўзларининг баҳорий ва миллий таомларидан тайёрладилар.

Байрам тадбирида сўз олганлар барчани Наврўзи олам билан самимий қутлаб, унинг шукуҳи хонадонларни асло тарк этмаслигига тилак билдирдилар.

Боғ марказида таниқли хонандалар ва ёш ижрочиларнинг қўшиқлари барчани рақсга чорлади.

Қувасойда турли миллат вакиллари аҳил-иноқликда яшаб келмоқдамиз, – дейди сайл иштирокчиси, маҳалла фаолларидан бири Замира Мадаминова. – Бугун ҳар бир инсоннинг юзида, кўзида қувонч. Биз, қувасойликлар, қайси соҳада бўлмасин, ютуқларга эришиб, Фарғона, мамлакат ривожига ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз.

Байрам ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, унда шаҳардаги фермер хўжаликлари, кичик корхоналар қишлоқ хўжалиги, қандолатчилик маҳсулотлари билан  иштирок этдилар.

Қувасойдаги йирик корхона ва ташкилотлар фахрийлари учун байрам дастурхони ёзилди. Ош танлови ҳам ўтказилиб, моҳир ошпазлар муносиб рағбатлантирилди.

Шу куни шаҳардаги имконияти чекланган инсонларга саховат кўрсатилди. Шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ва фаол ёшлар иштирокида уларга ногиронлик аравачалари берилди.

ҚУВА

Қува тумани марказидаги Аҳмад ал-Фарғоний мажмуасида қуваликларнинг Наврўз байрами халқ сайли тарзида бўлиб ўтди.

Эрта тонгдан бошлаб янграган карнай-сурнай садолари халқ вакилларини байрамга чорлади. Катта йўлнинг бир томонига миллий дор тикилган бўлса, йўл бўйлаб тумандаги “Деҳқон бозори” ва “Раста” буюм савдо комплекси жамиятлари, шунингдек, хусусий тадбиркорлар, ҳунармандлар томонидан ташкил этилган савдо ярмаркалари, таълим муассасалари ўқувчиларининг ижод намуналари акс этган кўргазмалар байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Асосий майдонда туман маданият ишлари бўлими, халқ таълими бўлимига қарашли мактаблар ҳамда касб-ҳунар коллежлари ҳамкорлигида тайёрланган “Марҳабо, Наврўзи олам!” деб номланувчи Байрам дастури намойиш этилди. байрам дастурида қувалик санъаткорлар билан бир қаторда пойтахтдан ташриф буюрган таниқли эстрада хонандаси “Ниҳол” мукофоти совриндори Шоира Отабекова, Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, эл севган хонанда Баҳодир Мамажонов ва бошқалар иштирок этдилар ва халқимизга хуш кайфият улашдилар.

Кексалар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, Юртбошимизга мустаҳкам соғлик, эл дастурхонига файзу барокотлар тиладилар.