Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 246 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Умид ниҳоллари –2018”. Ёшлик, баркамоллик ва спорт байрами

×

 2018-05-23 16:05:40    99

PDF юклаш
Чоп этиш


“Умид ниҳоллари” беллашувлари мана бир неча йилдирки, мактаб ўқувчиларининг севимли мусобақасига айланиб қолди.

Спорт ўйинларида иштирок этаётган ҳар бир ўғил-қиз болаликданоқ саломатлигини тиклаш баробарида, ўз устида кўпроқ ишлашга, юқори марраларни забт этишга интилади. Эътиборлиси шундаки, юртимизда кичик Олимпиада дея ном олган ушбу мусобақа янгидан-янги иқтидорли спортчиларни кашф қилаётир. Бу эса ўз навбатида улар орасидан мамлакат шон-шуҳратини кўкларга кўтарадиган фарзандларни камол топтиришда муҳим аҳамият касб этяпти.

“Умид ниҳоллари” спорт ўйинларини юқори савияда, байрамона тарзда ўтказиш учун ҳар гал мамлакатимизда катта тайёргарлик ишлари олиб борилади. Вилоятимиз миқёсида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган мусобақалар олдингилардан оммавийлиги билан ажралиб турди. Унда ўн бир йиллик таълим тизими жорий этилиши натижасида юқори синф ўқувчилари ҳам иштирок этди. Шунингдек, бу галги дастурга миллий кураш, турон якка кураши, белбоғли кураш, ўзбек жанг санъати турлари ҳам киритилди. Жорий йилги Умид ниҳоллари” спорт ўйинларида фарғоналик ёшлар фаол қатнашди.

Мусобақанинг дастлабки босқичида 420 мингдан зиёд ўғил-қизлар ўз имкониятларини синаб кўрдилар ва уларнинг 9400 нафари вилоят босқичига йўл олди.  Спортнинг 21 тури бўйича ташкил этилган якунловчи баҳсларда эса 746 нафар ёшларга кучлилар қаторида бўлиш насиб этди.

 “Умид ниҳоллари – 2018” спорт ўйинларининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими Фарғона шаҳридаги муҳташам “”Истиқлол” стадионида тантанали тарзда ташкил этилди.

Унда сўз олган вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев юртимизда жорий қилинган уч босқичли спорт ўйинлари ёшларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқариб, улар орасида соғлом турмуш тарзини яратишга, спортнинг оммавийлигини оширишга, энг асосийси келажагимиз бунёдкорларини ватанпарварлик руҳида камолга етказишга хизмат қилаётганлигини таъкидлади.

– Ғалаба ва муваффақиятлар барча спортчи ўғил-қизларимизга муборак бўлсин! –деди вилоят раҳбари ўз сўзида. – Уларга жаҳон майдонларида мамлакатимиз байроғини ҳамиша баланд кўтариб юришларини тилайман. “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларида ғолиблик сизларнинг катта ҳаёт остонасига юксак шижоат, куч-ғайрат билан олиб киради. Бундай хушнуд кайфият, ғалаба нашидаси сизларни асло тарк этмасин!

Шундан сўнг, мусобақа ғолибларининг номлари эълон қилинди.   

“Умид ниҳоллари – 2018” спорт ўйинларининг фахрли учинчи ўринига Бешариқ ҳамда Ўзбекистон туманлари ўқувчилари сазовор бўлишди.

Кучли учликнинг иккинчи поғонаси эса Марғилон ва Қўқон шаҳарлари вакилларига насиб қилди. Совриндорларга компьютер жамланмаси ва қимматбаҳо совғалар берилди.

Мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган  Фарғона шаҳри жамоасига Президентимиз совғаси – “Дамас” автомабилининг калити тантанали равишда топширилди.

– Икки йилдан бери спортнинг бокс тури билан астойдил шуғулланаман, –дейди ёш боксчи Шоҳжаҳон Эриматов. – Мусобақанинг вилоят босқичида қўқонлик боксчи билан рингга тушдим ва ғалаба қозондим.  Фарғона шаҳри жамоасига “Дамас” автомобили топширилганлигидан жуда хурсандмиз ва Президентимизга имконият ва рағбат учун катта раҳмат айтамиз. Мана шу ишончга лойиқ бўлиб, жаҳон майдонларида Ўзбекистон ва Фарғона номини дунёга танитамиз, деб ваъда берамиз.

–            Келажакда волейбол бўйича тренер бўлмоқчиман, – дейди Фарғона шаҳридаги  8-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Эльвина Воронова. – 9 йилдан буён волейбол менинг ҳаётимга айланиб улгурди. Бўлиб ўтган спорт ўйинлари ўзимга бўлган ишончни янада орттирди.

      Шу куни санъат усталари ва бадиий жамоалар томонидан  намойиш этилган концерт дастури барчага кўтаринкилик улашди. Айниқса, 20 мингга яқин томошабинни ўз бағрига олган “Истиқлол” стадионида “Шодиёна” доирачилар, “Наво” вокал чолғу ансамбллари, “Самира”, “Новел”, “Мукаррама” рақс дасталари, Отабек Муҳаммазоҳид, Мансурхон Нурматов, Нодир Холбоев, Қиличбек Мадалиев, Мухаррам Муродова, Шоҳида Зокирова ва Иззат Қўқоновларнинг чиқишлари қарсаклар билан олқишланди.

Ёшлик, баркамоллик ва спорт байрами фарғоналик ўқувчилар қалбида узоқ вақтгача сақланиб қолажак. “Умид ниҳоллари – 2018” спорт ўйинлари келгусида иштирокчи ёшлар орасидан жаҳон ва Осиё чемпионлари ҳамда Олимпиада ўйинлари ғолиблари етишиб чиқишига замин ҳозирлайди.



 Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА.

Суратларни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.