Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 330 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТЕЖАМКОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР – ЮҚОРИ САМАРАДОРЛИК ОМИЛИ

×

 2017-10-05 09:49:06    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Иқтисодиёт вазирлиги Жаҳон банки гуруҳи билан ҳамкорликда 26-29 сентябрь кунлари вазирлик ва ваколатли тижорат банклари таклифига биноан Фарғона, Наманган ҳамда Андижон вилоятларидаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарида медиа-тур ташкил этди.

Мазкур тадбирнинг асосий мақсади энергия истеъмолчиларига йирик саноат корхоналарида энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш тажрибаси ҳамда энергия самарадорлигига инвестиция йўналтиришнинг фойда ва афзалликларни кўрсатишдан иборатдир.

 “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида журналистлар учун ўтказилган медиа-турда шу ҳақида сўз юритилди.

Анжуманда сўзга чиққан жамият бошқаруви раиси Абдупатто Солижонов, ишлаб чиқариш бўйича директор Файзулло Абдураҳмонов, ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Қобилжон Назиров, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Жаҳон банки лойиҳаси раҳбари вазифасини бажарувчи Алишер Алимбаевлар Халқаро Тараққиёт Уюшмаси билан ҳамкорликда татбиқ этилган лойиҳалар корхонани ривожлантиришда муҳим ўрин тутганини таъкидлашди. Хусусан, газ ва электр энергияни тежашнинг янги усуллари, ишлаб чиқариш хавфсизлигини таъминлаш, жаҳон бозорида маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш, мавжуд ускуна ва жиҳозларни модернизация қилиш, маҳсулот таннархини камайтиришга эришилгани амалдаги лойиҳанинг ижобий натижасидир.

“Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси 2011 йилдан буён ўз фаолиятини олиб бормоқда. Лойиҳа доирасида 30 дан ортиқ саноат корхоналари Халқаро Тараққиёт Уюшмаси ва Ўзбекистон тижорат банклари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитларга эга бўлдилар. Бугунги кунга келиб, мамлакатимизда лойиҳа доирасида жами энергия самарадорлигини ошириш бўйича 82 та сублойиҳа амалга оширилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу лойиҳаларнинг муваффақиятли бажарилиши натижасида Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб йилига 500 миллион  кВт/соат электр энергияси ва 187,7 миллион куб метр табиий газни тежашга эришилмоқда.

Мазкур жараёнларни давом эттиришда Президентимизнинг жорий йил 26 май куни қабул қилинган «2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарори муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилаётгани анжуманда алоҳида эътироф этилди.

–  2017-2018 йиллар мобайнида корхонамизда яна 2 та лойиҳа амалга оширилади, –  дейди  жамиятнинг инвестиция бошқармаси бошлиғи муовини  Аброр Ҳожиболаев. – Бунда Жаҳон банкининг Халқаро Тараққиёт Уюшмаси ва “Ўзсаноатқурилишбанк”ининг молиявий кўмаги асосида ҳаво ажратиш цехини янгидан қуриш, Исроил технологияси орқали сув тозалагич тизимини такомиллаштириш жараёни режалаштирилган. Ҳар икки лойиҳа учун 12   миллион доллардан зиёд маблағ сарф этилади.

Куннинг иккинчи қисмида медиа-тур Қувасой шаҳридаги “Кварц” акциядорлик жамиятида давом этди. Ушбу лойиҳалар самараси билан ойна ва шиша маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ҳаётида газ ва энергия тежамкорлиги туфайли рентабеллик ошгани, экологик зарарнинг камайгани, маблағларнинг тежаб қолинаётгани муҳим хусусиятлардан биридир. Жамият бош энергетиги ўринбосари Алексей Кудряшов ўз тақдимотида шу жиҳатларни ўсиш рақамлари билан изоҳлаб, йиғилганларга батафсил маълумот берди.

Худди шундай тадбир “Қўқонспирт” акциядорлик жамиятида ҳам бўлиб ўтди.