Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДОН ЭКИЛГАН МАЙДОНЛАРНИ СИФАТЛИ СУҒОРАЙЛИК

 2017-10-05 09:49:58    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Уруғ экилгандан сўнг ернинг нишаблигига, тупроқнинг ҳолатига қараб, 50-60 м.масофада ўқариқлар олиниб, далани суғоришга тайёрланади.

Дон экилган майдонлар зудлик билан суғорилиши шарт, чунки ўз вақтида суғорилмаса донга турли ҳашаротлар ва паррандалар томонидан талофат етказилиши натижасида кўчатлар сийрак униб чиқади. Ғаллани суғоришда ҳар 10-15 л/с. сувга 1 тадан тажрибали сувчилар бириктирилса мақсадга мувофиқ бўлади ва сувдан самарали фойдаланилади.

Уруғ экилгандан кейин бир текисда ундириб олиш мақсадида гектарига 700-800 м.куб меъёрида суғориш; биринчи сувдан кейин 8-10 кун ўтгач, уруғ тўлиқ униб чиқмаса, такрорий суғориш ташкил қилинади. Ўзбекистон, Риштон, Олтиариқ, Фарғона, Қува туманларининг нишаблиги юқори, эррозияга мойил дашт ҳудудларидаги ерларда суғориш учун узунлиги 40-50 метр ўқариқлар олиниб, сув кичик, 500-600 куб.метр меъёрларда оқизилади.

Эгатлар узунлигини қисқартириш йўли билан пайкаллар бир текис намланишига ва сувни тежашга эришиш мумкин, ғаллага сув эмас, балки нам кераклиги деҳқонларнинг эсларида бўлиши лозим. Шуни инобатга олиб, сувни яхши ўтказадиган ўтлоқ ва енгил қумоқ тупроқларда ғўза қатор оралари 60 сантиметр бўлган майдонларда эгатлар узунлиги 60-70 метрдан, сувни суст шимадиган, оғир тупроқли ерларда эса 70-90, қатор оралари 90 сантиметр бўлган майдонларда эса тегишли равишда 80-90 ва 90-100 метрдан ошмаслиги лозим. Қияли, ирригация эррозияси рўй берадиган ҳудудларда эгатлар узунлиги 50-60 метрдан ошмаслиги керак.

Суғориш “шарбат” усулида амалга оширилади. Бунинг учун дон экилиши билан майдоннинг сув кириш жойларига ҳар 4-5 гектар ғалла майдони учун биттадан 5х3х1,5 ҳажмларда “чуқурлар” кавланиб, гўнг билан тўлдирилади. Чириган гўнг ҳар бир суғоришда гектарига 3-4 тоннадан миқдорда оқизилади. “Шарбат” усули қўлланилганда чириган гўнг ғалланинг макро ва микроэлементларга бўлган талабини қондириши билан биргаликда мулча вазифасини бажаради, сувнинг буғланишини камайтиради, унинг тупроққа сингишини яхшилайди.

Марказий Фарғона, Қолгандарё массивларининг ерлари шўрланган майдонларини қиш чилласида чилла суви билан қондириб суғориш бундай майдонларнинг шўрланиш даражасини пасайишига, шўр ювилишига хизмат қилади.