Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Ватан ҳимоячилари куни байрами вилоят тадбири
2018-01-15 14:29:47 107
14 январь куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллигига бағишлаб ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган вилоятнинг асосий тадбири ўтказилди. Байрам эрта тонгда шаҳардаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйишдан ва Фарғона шаҳри кўчалари бўйлаб ҳарбий парад – фестивал ўтказилиши билан бошланди.
Шундан сўнг Ислом Каримов номидаги вилоят театр санъат саройида байрам дастури давом эттирилди. Тадбирни Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев очиб берди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Табрикдан кейин байрам муносабати билан давлат мукофотларига сазовор бўлган ҳамда ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танлов ғолибларига, бир гуруҳ соҳа вакилларига мукофот, қимматбаҳо эсдалик совғалар, шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этган мард ўғлонларнинг яқин оила аъзоларига пул мукофотлари республика Мудофаа вазирининг 1- ўринбосари республика Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи Эргашев Павел Исмаилович иштирокида топширилди.
Шундан сўнг байрамга бағишланган концерт дастури намойиш этилди. Унда эл севган санъаткорлар, эстрада юлдузлари ўз чиқишларини қилишди. Тадбирга шунингдек, ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди.