Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 170 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Венгрия элчисининг Фарғонага ташрифи

×

 2018-02-14 11:47:53    88

PDF юклаш
Чоп этиш


Венгрия Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги фаол ҳамкорларидандир. Мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий муносабатлар савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик, инвестицияларни ўзаро ҳимоя қилиш ҳамда рағбатлантириш, даромадларнинг икки томонлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик, автомобилда халқаро йўловчи ва юк ташишга оид қатор ҳукуматлараро битимларга асосланади.

Бу ўз навбатида дўстлик алоқаларининг кенгайишида муҳим омил бўлмоқда. Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси Петер Сантонинг вилоятимизга ташрифи чоғида ҳам шу хусусиятлар яққол намоён бўлди.


Расмий қабул аввалида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев элчи жанобларига ташриф учун самимий миннатдорчилик билдирди.  Бугунги кунда икки давлат ўртасидаги  дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларининг тобора тараққий этиб бораётганини эътироф этди. Марказий Осиёнинг гавҳари бўлган Фарғона вилоятининг ижтимоий-иқтисодий салоҳияти, тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароит ва ютуқлар хусусида атрофлича тўхталди. Аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш, бу борадаги қурилиш, ободончилик соҳаларида амалга оширилаётган янги лойиҳалар тўғрисида гапириб берди.


Учрашувда таъкидлаб ўтилганидек, Ўзбекистон Венгриянинг Марказий Осиёдаги йирик ва муҳим ҳамкори. Барқарор ривожланаётган иқтисодиётимиз, бизнес юритиш учун яратилган кенг имконият ва имтиёзлар, қонун билан кафолатланган преференциялар чет эллик бизнесменларнинг, жумладан, венгриялик ишбилармонларнинг мамлакатимиз билан фаол ҳамкорлик қилишга қизиқишини тобора оширмоқда. Олий мартабали меҳмон мулоқот чоғида бу жиҳатлар икки томонлама келишувларга эришиш, ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларнинг янги қирраларини кашф этиш, барча соҳалардаги ҳамкорликни янада юксалтиришга хизмат қилишини эътироф этди. Иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари саналган қишлоқ хўжалиги, саноат, интенсив боғлар, паррандачилик йўналишларида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича фикрларини ўртоқлашди.

Қабул якунида вилоят ҳокими Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси Петер Сантога эсдалик совғалар топширди.

Элчи жаноблари ҳамжихатлик, ҳамкорлик истиқболларига катта ишонч билдирди.

 

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.