Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Халқ депутатлари Риштон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси

 2018-02-08 16:53:37    136

PDF юклаш
Чоп этиш


  Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

 Унда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, туманда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларнинг ечими ҳақида маъруза қилди.

Маърузада таъкидлаб ўтилганидек, туманда ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳаларда бир қатор ютуқларга эришилган бўлсада, айрим раҳбарларнинг бепарволик кайфиятига берилиши бунга салбий таъсир кўрсатган.

Туманда кейинги вақтларда кўплаб устувор вазифаларнинг бажарилмаслиги туфайли салбий кўрсаткичлар ортиб кетган. Масалан, ҳудуддаги ҳал қилиниши зарур бўлган масалалардан бири – тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёж аксарият маҳаллаларда ҳамон муаммолигича қолмоқда. Газ таъминотида ҳам бартараф этилиши зарур бўлган муаммолар бор. Республика ишчи гуруҳи томонидан тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилган ўрганишларда ҳам асосий муаммолар куз-қиш мавсумига тайёргарликдаги сусткашликлар, соғлиқни сақлаш ва таълим, уй-жой ҳамда ижтимоий муҳофаза тизимидаги камчиликлар сифатида қайд этилган.

Тадбиркорлик субъектларининг мавжуд имкониятлардан тўла фойдаланилмаётгани, экспортни ривожлантиришда тумандаги ўсиш ортда қолаётгани танқид қилинди. Соҳа ва тармоқларда шу каби қатор ҳолатлар атрофлича таҳлил этилди.

Вилоят раҳбари сессия ишида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар ҳам етарлича ташкил этилмаганини таъкидлаб ўтди. Биргина 2017 йилнинг ўзида 43 та маҳалла фуқаролар йиғинида турли жиноятлар содир этилгани, уларнинг аксариятида хотин-қизларнинг иштирок этгани ачинарлидир.

Юқоридаги камчиликларга йўл қўйган Ғайрат Мамадалиевни туман ҳокими вазифасидан озод этиш, шу кунга қадар Сўх тумани ҳокими бўлиб ишлаган Таваккалжон Раҳимовни Риштон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарорлари халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан тасдиқланди.

Музокараларда келгусидаги вазифалар ҳақида сўз борди ва тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.