Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР


Мурожаатларни кўриб чиқиш

Танланган хизматга қўшиш

Хизмат ҳақида:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат органларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар билан мурожаат етиш ҳуқуқига ега.

Хизматнинг соҳага тегишлилиги:

Бошқалар

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси:

Жисмоний ва юридик шахслар.

Ташкилот:

Фарғона вилояти хокимлиги

Боғланиш:

Барча давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

Мурожаатларда фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти баён етилган бўлиши керак. Ёзма мурожаатларда мурожаат етувчининг имзоси бўлиши лозим.

Мурожаатга шахсий имзо қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаатлар уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳам ёзиб қўйилади.


Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

Юклаб олиш учун манба:

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби:

Бепул.

Хизмат кўрсатиш муддати:

Фуқароларнинг таклифлари тушган кундан еътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб етадиган таклифлар бундан мустасно ва бу хақда таклиф киритган шахсга ўн кунлик муддат ичида маълум қилинади.

Натижани олиш усуллари:

Фуқароларнинг ариза, таклиф ва шикоятлари уларда қўйилган масалаларни ҳал етиш ваколат доирасига кирадиган давлат органига бевосита ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга берилади.

Фуқаро ариза, таклиф ва шикоятни шахсан беришга, шунингдек бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ёки мурожаатини алоқа воситалари орқали юборишга ҳақли.

Вояга йетмаганлар ҳамда муомалага лаёқациз шахслар манфаатларини кўзлаб ариза, таклиф ва шикоят уларнинг вакиллари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда берилиши мумкин.

Хизмат натижаси:

Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан давлат органи унга мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ва қабул қилинган қарорнинг моҳияти ҳақида ёзма шаклда хабар қилиши шарт.

Рад етиш сабаблари:

Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

Шикоят аризаси бериш тартиби:

Ариза ёки шикоят юзасидан қарор қабул қилган давлат органининг мансабдор шахси, агар фуқаро қарорга рози бўлмаса, унга қабул қилинган қарор устидан шикоят бериш тартибини тушунтириши шарт.