Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР


Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш

Танланган хизматга қўшиш

Хизмат ҳақида:

Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш.

Хизматнинг соҳага тегишлилиги:

Лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси:

Юридик шахслар.

Ташкилот:

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Боғланиш:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари томонидан амалга оширилади.

Хизматни кўрсатиш учун керак бғладиган ҳужжатлар:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

в) лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган стандартлар, нормалар ва қоидаларга мувофиқ келувчи бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарга егалик ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

д) “Ўздавнефтгазинспексия” ҳудудий бўлимининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктларининг нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш учун асбоб-ускуналар билан таминланганлиги ҳолати, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг махсус маълумотга егалиги тўғрисидаги хулосаси;

е) Ўзбекистон Республикаси “Саноатконтехназорат” давлат инспексияси бўлинмасининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотишда меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

ж) ёнғин назорати ҳудудий органларининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг ёнғиндан сақлаш талабларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосаси;

з) “Ўзстандарт” агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари томонидан бериладиган метрологик таминот тўғрисидаги хулоса;

и) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бўлинмасининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг табиатни муҳофаза қилиш ва екология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

Юклаб олиш учун манба:


Хизмат нархи ва тўлаш тартиби:

Лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган енг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Хизматни кўрсатиш муддати:

Лицензия бериш ёки лисензия беришни рад етиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати лицензия олишга ариза ва барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўттиз кунни ташкил қилади.

Натижани олиш усуллари:

Шахсан, почта ёки електрон почта орқали.

Хизмат натижаси:

Нефт маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш бўйича аризани кўриб чиқиш тўғрисида хабарнома.

Рад етиш сабаблари:

Ўзбекистон Республикасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида" (2000 йил 25 май 71-ИИ - сон) қонунининг 17 моддасига кўрсатилган сабаблар лицензия беришни рад етиш учун асос бўлади.

Шикоят аризаси бериш тартиби:

Лицензия берувчи орган раҳбарига мурожаат етиш.