Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР


Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш

Танланган хизматга қўшиш

Хизмат ҳақида:

Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш юридик шахс-лицензия талабгори рўйхатдан ўтказилган жойдаги шаҳар (туман) ҳокимлиги томонидан амалга оширилади.

Хизматнинг соҳага тегишлилиги:

Лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси:

Тадбиркорлар.

Ташкилот:

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Боғланиш:

Фарғона вилояти ҳокимлиги (0-373) 244-07-40

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисида ариза;

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) енг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг, шу жумладан енг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари киритилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси;

г) лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

Юклаб олиш учун манба




Хизмат нархи ва тўлаш тартиби:

Лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган енг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Хизматни кўрсатиш муддати:

Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва улгуржи савдо фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш ёки лицензия беришни рад етиш тўғрисида қарор қабул қилиш муддати ариза ва лицензия олиш учун барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб икки иш кунини ташкил етади.

Натижани олиш усуллари:

Електрон почта орқали.

Хизмат натижаси:

Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун лицензия чекланмаган муддатга берилади.

Рад этиш сабаблари:

Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад етилиши мумкин.

Шикоят аризаси бериш тартиби:

Лицензия талабгори лицензия беришни рад етиш тўғрисидаги қарор, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракацизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига егадир.