Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР


Юридик шахс ташкил етмаган ҳолда якка тартибдаги тадбиркор ёки деҳқон хўжалигини ташкил етиш учун онлайн тарзда ариза юбориш

Танланган хизматга қўшиш

Хизмат ҳақида:

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда якка тартибдаги тадбиркор ёки деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун онлайн тарзда ариза юбориш. Аризани Электрон рақамли имзо билан ва имзосиз юбориш мумкин.

Хизматнинг соҳага тегишлилиги:

Тадбиркорлик фаолияти.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси:

Жисмоний шахслар.

Ташкилот:

Фарғона вилоят ҳокимлиги.

Боғланиш:

Фарғона вилояти ҳокимлиги (0-373) 244-07-40

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

  • 3х4 ҳажмдаги фотосурат;
  • Ариза берувчининг паспорти сканер нусхаси;
  • Банк тўлов ҳужжатини сканер нусхаси (давлат божини тўлаганлиги ҳақидаги квитансия);
  • Муҳр ва штамп чизмаларини сканер нусхаси;
  • Деҳқон хўжалиги учун йер ажратиш тўғрисида Хоким қарорини сканер нусхаси.



Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

Ҳизмат нарҳи ва тўлаш тартиби:

1 минимал иш хақи миқдорида.

Ҳизматни кўрсатиш муддати:

2 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда.

Натижани олиш усуллари:

Шаҳсан ташриф буюриш орқали. Бир вақтнинг ўзида тақдим этиладиган хужжатларнинг нусҳалари фойдаланувчининг Ягона порталдаги кабинетига ва унинг электрон почтасига юборилади

Хизмат натижаси:

Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда якка тартибдаги тадбиркор ёки деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохномани, "рўйхатга олинди" деган ёзув акс эттирилган таъсис ҳужжатларини, рўйхатга олувчи ташкилот томонидан тасдиқланган мухр ва штампларнинг хомаки нусхаларини олиш.

Рад этиш сабаблари:

  • Хизматнинг регламенти билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этмаслик;
  • Ҳақиқий бўлмаган ҳужжатларни тақдим этиш;
  • Аризада ҳақоратомуз, таҳқирловчи сўз ва ибораларни ишлатиш, реклама матнларининг мавжудлиги;
  • Қонунга зид бўлган исталган бошқа ҳатти-ҳаракати.

Шикоят аризаси бериш тартиби:

Рад этиш ҳолларида аризачи юқори турувчи ташкилотга қонунда кўрсатилган тартибда мурожаат этиши мумкин.