Шрифт ўлчами Ранг Расм

Telegramm Youtube

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Бюджет бўйича очиқ маълумотлар

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

АСОСИЙ СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР


Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси

Танланган хизматга қўшиш

Хизмат ҳақида:

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини бериш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги № 605-сонли «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида» қарори асосида амалага оширилади.

Хизматнинг соҳага тегишлилиги:

Литсензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси:

Юридик шахслар

Ташкилот:

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Боғланиш:

Фарғона вилояти ҳокимлиги (0-373) 244-07-40

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

  • Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.
  • Рухсат гувоҳномасини олиш учун ариза берилган пайтда шаҳарларда — енг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида шакллантирилган устав фонди мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси. Устав фонди пул маблағларида шакллантирилган тақдирда тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав фонди бошқа мол-мулк билан шакллантирилган тақдирда юридик шахс ушбу мол-мулкка егалик ҳуқуқи, унинг қиймати ва у устав фондига қўшилганлиги ҳақидаги тасдиқномани тақдим етади.
  • Чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатининг нусхаси.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:

-юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, у жойлашган жой (почта манзили), банк муассасаси номи ва банкдаги ҳисоб рақамининг тартиб рақами кўрсатилган ҳолда рухсат гувоҳномаси берилиши тўғрисида ариза;

-юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

-шаҳарларда - енг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда - енг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фонди мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси. Устав фонди пул маблағларида шакллантирилган тақдирда тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав фонди бошқа мол-мулк билан шакллантирилган тақдирда юридик шахс ушбу мол-мулкка егалик ҳуқуқи, унинг қиймати ва у устав фондига қўшилганлиги ҳақидаги тасдиқномани тақдим етади;

-юридик шахсда шаҳарларда - алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда - алоҳида савдо сексияси бўлган, алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг санитария нормалари ва қоидаларига (шу жумладан, назорат-касса машиналарини қўллаш шартларига, моддий бойликлар тўлиқ даражада сақланиши таъминланишига) мувофиқ бўлган омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган ўзининг ёки ижарага олинган турғун савдо шохобчаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси. Юридик шахсда ўз турғун савдо шохобчаси мавжуд бўлган тақдирда улар томонидан ушбу савдо шохобчасига ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжат тақдим етилади. Турғун савдо шохобчаси ижарага олинган тақдирда ижара шартномасидан ташқари ушбу савдо шохобчасининг ижарага олувчига тегишлилигини тасдиқлайдиган ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатнинг нусхаси тақдим етилади;

-давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган юридик шахс томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун махсус фойдаланиладиган ҳимояланган фискал хотирага ега бўлган назорат-касса машинаси олдиндан рўйхатга ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома. Агар юридик шахс мазкур Низомда белгиланган тартибда бошқа товарлар билан ҳам савдо қилган тақдирда, қўшимча равишда давлат солиқ хизмати органининг бошқа товарлар билан савдо қилиш учун фойдаланиладиган назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси тақдим етилади;

-чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатининг нусхаси.

Юридик шахсдан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим етиш талаб қилинишига йўл қўйилмайди. Ҳужжатлар юридик шахс томонидан ишчи органга бевосита ёхуд олинганлиги маълум қилинган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади. Ҳужжатлар ишчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, уларнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади (юборилади). Қонун ҳужжатларида белгиланган тақдим етилган маълумотларнинг ишончлилиги учун юридик шахс - ариза берувчи жавоб беради.

Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси бериш

  - Рухсат гувоҳномаси ҳар бир умумий овқатланиш объекти учун аризада кўрсатилган муддатга, лекин кўпи билан икки йил муддатга берилади

  - Рухсат гувоҳномаси олиш учун умумий овқатланиш корхонаси ўзи жойлашган жойдаги ишчи органга (туман ва шаҳар ҳокимликлари) қуйидаги ҳужжатларни тақдим етади:

1. рухсат гувоҳномаси олиш учун ариза, унда умумий овқатланиш корхонасининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банкнинг номи ва банкдаги ҳисоб-китоб рақами кўрсатилади;

2. умумий овқатланиш корхонасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

3. рухсат гувоҳномаси олиш учун ариза бериш вақтига келиб шаҳарларда — енг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ҳамда қишлоқ жойларда ва узоқ тоғли туманларда — енг кам ойлик иш ҳақининг камида 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фондининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси. Агар устав фонди пул шаклида шакллантирилган бўлса — бу тўғридаги тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав жамғармаси бошқача мулк билан шакллантирилган тақдирда ушбу мулкка егалик ҳуқуқини, унинг қийматини ва унинг устав фондига киритилишини тасдиқловчи ҳужжат тақдим етилади;

4. хизмат кўрсатувчи банкнинг банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномаси;

5. аризада кўрсатилган муддатга мувофиқ рухсат гувоҳномаси берилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси.  

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

1.Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини бериш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг комиссиялари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги № 605-сонли «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида» Қарори асосида амалага оширилади.

2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2012 йил 28 мартдаги ВМ-89 сонли Қарори 

3.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 01.01.2017 йилдаги "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги Қарори 


Юклаб олиш учун манба:





Хизмат нархи ва тўлаш тартиби

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 16 мартдаги 605-сон қарорига биноан йиғим ундирилади.

Хизматни кўрсатиш муддати

Хизматни коʻрсатиш муддати 15 кун.

Натижани олиш усуллари

Жавоб хати Ягона портал орқали "фойдаланувчи кабинетига" ва/ёки фойдаланувчи Ягона порталда рўйхатдан ўтишда кўрсатган почта манзили ва телефон рақамига юборилади.

Хизмат натижаси

Аризачига алкогол махсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш ҳақида ҳабарнома бериш.

Рад этиш сабаблари

Рухсат гувоҳномасини бериш учун зарур ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим етилмаслиги.

Ариза берувчининг алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун белгиланган талабларга мувофиқ емаслиги.

Тақдим етилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги.

Шикоят аризаси бериш тартиби

Ноқонуний рад этилганлик ҳолати кузатилганда, аризачи жавобгар ташкилотга телефон, электрон почта ҳамда кўрсатилган манзилига шахсан келиб мурожаат етиши мумкин.

Жисмоний ёки юридик шахс мурожаати юзасидан қабул қилинган қарор билан рози бўлмаган тақдирда қарор қабул қилган давлат ташкилотининг мансабдор ёҳуд бошқа масъул шахси унга шикоят бериш тартибини тушунтириши шарт.

Мурожаатни кўриб чиққан давлат ташкилоти, мансабдор ёҳуд бошқа масъул шахслари мурожаатни кўриб чиқилганлиги юзасидан қабул қилинган натижалари асосидаги қарор бажарилишини назорат қилишлари лозим.