Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КОРЕЯНИНГ ЙИРИК AHA КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАРНИ ҚУВВАТЛАШ ЖИҲОЗЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2023-04-26 21:35:08    367

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Кореянинг AHA компанияси бошқарув кенгаши раиси Ку Ги Дони қабул қилди.

Учрашувда AHA компанияси томонидан режалаштирилаётган Фарғонада электромобилларни қувватлаш жиҳозлари ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Суюқ кристалли дисплейлар ва доскалар, рақамли тиббиёт жиҳозлари ҳамда электромобилларни қувватлаш жиҳозлари ишлаб чиқаришда Кореянинг етакчи компанияларидан бири бўлган AHA, электромобилларни оммалаштириш бўйича Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда тадбиркорларга тақдим этилаётган имтиёзлар ҳамда Фарғонада хорижий сармоядорларга яратилган қулай шароитлардан фойдаланган ҳолда Фарғонада ўз инвестицион лойиҳасини амалга оширишга киришмоқда. Лойиҳа Экошаҳар ҳудудида ташкил этилаётган кичик саноат зонаси ҳудудида жойлаштирилиши режалаштирилмоқда.

Вилоят ҳокими электромобиллар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш орқали ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини қисқартириш бугунги кун давлат сиёсатида муҳим ўрин тутаётганини таъкидлаб, лойиҳани муваффақиятли амалга оширишга кўмак берилиши ва қўллаб-қувватланишини билдирди.

AHA компанияси инвестициялари ҳисобига Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида ташкил этилган корхонада ишлаб чиқарилаётган суюқ кристалли электрон доскалар Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига, жумладан, Ўзбекистонга ҳам экспорт қилинмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда бу маҳсулот турига бўлган талаб кун сайин ортиб бораётганига эътибор қаратган Хайрулло Бозоров, AHA компанияси бошқарув кенгаши раисига Фарғонада ҳам электрон доскалар ишлаб чиқаришни ташкил этишни таклиф қилди. Таклиф ижобий қабул қилинди ҳамда бу борадаги лойиҳа истиқболлари ўрганиб чиқиладиган бўлди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram