Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА КОРЕЙС ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ САНОАТ ТЕХНОПАРКИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
2023-04-26 22:05:08 437
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонада ўз инвестицион лойиҳасини амалга оширишни режалаштираётган 15 нафардан иборат кореялик ишбилармонларнинг катта гуруҳини қабул қилди.
Вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегациянинг жорий йил 27-30 март кунлари Корея Республикасига ташрифи давомида Сеулда корейс тадбиркорлари билан давра суҳбати ташкил этилиб, вилоятнинг инвестициявий салоҳияти тақдимоти ўтказилганди. Олиб борилган музокаралар натижасида “Incense Korea”, “Herbtherapy” (хушбўй атирлар), “Juno cosmetics”, “Samhee” (косметика), “Techon System” (сенсорли қурилмалар), “Korea Electric Lighting” (автоном лампалар), Yeowoon (заргарлик буюмлари), “Daeha Solutech” (кабель ишлаб чиқариш), “Juil” (ёнғинга қарши ҳимоя воситалари) ва бошқа компанияларнинг ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича ҳамкорлик битимлари имзоланганди.
Бугунги учрашувда ушбу компаниялар раҳбарлари ҳамда бошқа қатор сармоядорлар иштирок этдилар.
Кореялик тадбиркорлар кун давомида вилоятнинг потенциали ҳақида етарли маълумотга эга бўлишганини қайд этиб, ўз лойиҳаларини амалга ошириш бўйича амалий ишга киришишга тайёр эканликларини маълум қилишди. Фарғона шаҳридаги Экошаҳар мажмуасининг тегишли кичик саноат зонаси ҳудудида “Корейс ишлаб чиқарувчилари Саноат Технопарки” ташкил этиш бўйича Сеулдаги музокараларда эришилган келишувни ҳаётга тадбиқ этиш ҳамда аниқ инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқишга киришишларини билдирдилар.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram