Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 156 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ЯЙПАНДАГИ ЯНГИДАН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛГАН “НУРОНИЙЛАР МАСКАНИ” БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2023-11-03 09:57:05    5725

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон туманида бўлган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров шу йили туман марказида янгидан фойдаланишга топширилган “Нуронийлар маскани” билан танишди.

1980 йилларда барпо этилиб, сўнгги вақтларда таъмирталаб аҳволга келиб қолган маскан шу йили “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида ҳамда туман ҳокимлиги ташаббуси билан мукаммал таъмирланиб, Хотира ва қадрлаш куни арафасида фойдаланишга топширилди.

Хайрулло Бозоров ва вилоят сектор раҳбарлари бу ерда кексалар учун янгидан яратилган муносиб шароитларни кўздан кечирдилар. Оқсоқоллар билан суҳбатлашилди.

Масканда нуронийларнинг мазмунли дам олиб, вақтларини чоғ ўтказиши учун барча қулайликлар яратилган. Кутубхона, чойхона, маънавият, тиббиёт хоналари, спорт-соғломлаштириш зали замонавий жиҳозланган. Бино атрофида ҳам кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилиб, янги ва кўркам кўринишга эга мажмуа ташкил этилди.

Мулоқотларда пиру-бадавлатларнинг ибратли ҳаёт йўли, турли жабҳалардаги фидокорона фаолияти ёш авлодни она-Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат, умрбоқий анъана ҳамда қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга бўлаётганлиги ҳақида сўз борди.

Туман нуронийлари ҳам юртимиздаги тинчлик ҳамда осойишталикка шукрона айтиб, яратилаётган бундай қулайлик ва имкониятлар учун Давлатимиз раҳбаридан беҳад мамнунликларини изҳор этдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram