Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 160 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОЛТИАРИҚ ВА УЧКЎПРИК ТУМАНЛАРИДА ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИ ИСИТИШ ТИЗИМЛАРИНИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРЛАШ ДАРАЖАСИ КЕСКИН ТАНҚИД ҚИЛИНДИ, ҚАТОР ТУМАНЛАРДА ИШЛАРНИ ТЕЗЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН КЎРСАТМАЛАР БЕРИЛДИ

×

 2023-11-13 15:00:12    1494

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон туманидаги 49-умумтаълим мактабида вилоятимиздаги ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди. 

Йиғилишда вилоятимиздаги шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва секторлари раҳбарлари, масала билан алоқадор вилоят мутасадди ташкилотлари раҳбарлари, ижтимоий соҳа объектлари бўйича битим имзолаган хусусий шериклар иштирок этдилар. Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ва хусусий шерик –“Fergana Avtomat Raschot” МЧЖ ўртасида тузилган битим доирасида бу борада амалга оширилаётган ишлар намунали тарзда ташкил этилгани эътироф этилди. 

Йиғилишда Ўзбекистон Президентининг “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги ПҚ-118-сон Қарори ижроси доирасида вилоятдаги давлат ижтимоий соҳа объектларини кўмир ёқилғисига ўтказиш орқали куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, қозонхоналарни модернизация қилиш ҳамда муассасаларнинг иссиқлик тизимини таъмирлаш ва белгиланган меъёрларда ишлашини таъминлашни давлат-хусусий шериклик асосида хусусий сектор иштирокида жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Хожиқўзижон Исақов, вилоятнинг 19 та шаҳар ва туманларида жами 2455 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини ДХШ асосида модернизация қилиш белгиланганини маълум қилиб, ушбу объектларнинг эксплуатация харажатлари учун жами 176,2 млрд. сўм маблағ ажратилганини, лойиҳаларнинг модернизация қилиш қиймати 321,6 млрд. сўмни ташкил этиб, бунинг 141,2 млрд. сўм қисми давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиб берилганини маълум қилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, Президент қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар, шаҳар ва туманларда муассасаларни ички иситиш тизимларини таъмирлаш, радиаторлар ўрнатиш, янги замонавий тежамкор иситиш қозонларини ўрнатиш ҳамда кўмир жамғариш ишларининг бориши юзасидан ҳисобот берди.

Муҳокамаларда Олтиариқ ва Учкўприк туманларида ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш даражаси кескин танқид қилинди, ушбу туманлар ҳокимлари ва секторлари раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди, Риштон, Бувайда, Бешариқ, Тошлоқ, Данғара, Ёзёвон, Қува туманларида ишларни жадаллаштириш вазифаси белгиланди.

Барча раҳбарларга ва мутасаддиларга, хусусий шерикларга давлат ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича белгиланган муддатларда ва сифатда иш ташкил этиш юзасидан қатъий топшириқ берилди.

Хусусий шерикларга ўзларига бириктирилган ижтимоий объектларда фаолият олиб борадиган ишчиларни замонавий иситиш қозонлари билан ишлашни ўргатиш бўйича иш ташкил этиш, улар билан меҳнат шартномасини қонунчилик талаблари асосида расмийлаштириш юзасидан кўрсатма берилди.

Вилоят Давлат молиявий назорати бошқармасига бажарилаётган ишлар сифатини, давлат бюджети ҳисобидан ажратилган маблағлар тўғри сарфланишини назоратини кучайтириш топшириғи берилди.

20 ноябрь куни вилоятимиздаги давлат ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича якуний муҳокама йиғилиши ўтказилиши маълум қилиниб,барча масъулларга ушбу муддатга қадар белгиланган вазифаларни тўла якунлаш вазифаси юклатилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram