Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 246 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДАГИ “ШАКАРОБОД” МАҲАЛЛАСИ ОБОД ВА КЎРКАМ ҚИЁФА КАСБ ЭТДИ

×

 2023-11-13 16:08:08    1207

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда секторлари раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон туманидаги “Шакаробод” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича олиб борилган кенг кўламдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Эътиборлиси, ушбу ишлар бевосита туман ҳокимлиги ташаббуси билан, ички имкониятлардан келиб чиқиб, ҳомийлик ва ҳашар йўли билан, шунингдек манзилли дастурлар ва “Ташаббусли бюджет” каби лойиҳалар асосида уюшқоқликда амалга оширилди. Бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига жами 4 млрд. 700 млн. сўмдан зиёд маблағ сарфланди. 

Маҳаллани намунали ҳудудга айлантириш борасида белгиланган комплекс чора-тадбирлар ижроси доирасида ундаги мавжуд 14 та кўча ва уларда жойлашган 520 та хонадон, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа инфратузилмалар янгича қиёфа касб этди.

Туман ҳокимлиги, соҳавий ташкилотлар вакиллари, сектор ва маҳалладаги “бешлик”дан иборат ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида ҳар бир хонадон хатловдан ўтказилиб, мавжуд муаммолар уйма-уй юриб ўрганилди. Аҳолининг турли масалалардаги мурожаатларини ҳал этиш чоралари кўрилди. 

Хусусан, мурожаатлар асосида 42 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланиб, 4 нафар ишсиз фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилди. Ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, ишчи ўринлари яратилишини кенгайтириш мақсадида 2 та янги хўжалик юритувчи субъект ташкил этилди. Ўрганишлар давомида 470 га яқин хонадонда ободлик ишлари бажарилиб, эҳтиёжмандлиги бўлган 10 га яқин хонадонлар ҳомийлик йўли билан таъмирлаб берилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram