Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА РАҚАМЛАШТИРИШ ВА ЭЛЕКТРОН САВДОНИНГ АҲАМИЯТИ

×

 2024-04-06 20:47:40    7784

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда IT Park Фарғона филиали ҳамкорлигида Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида “Тадбиркорликни ривожлантиришда рақамлаштириш ва электрон савдонинг аҳамияти” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда ҳозирги кунда тадбиркорликнинг турли йўналишларида фаолият кўрсатиб келаётган ишбилармонлар ҳамда ўз тадбиркорлигини бошлаш истагидаги фуқаролар иштирок этишди.

Ўқув-семинарни Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азимжон Юлдашев кириш сўзи билан очиб, рақамли технологиялар асри бўлган бугунги даврда тадбиркорликни ривожлантиришда рақамлаштириш ва электрон савдонинг аҳамияти ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг “Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш” АЖ Фарғона вилояти вакили Сардорбек Толипов сўз олиб давлат активлари, ижарага берилаётган давлат мулклари, деҳқон хўжалигига мўлжалланган ерлар, ер участкалари ва аукционда иштирок этиш тартиби ҳақида йиғилганларга тўлиқ маълумот бериб ўтди.

Семинар якунида мавзу юзасидан тадбиркорларни қизиқтирган савол ва таклифларга атрофлича жавоб берилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram