Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТИМИЗДАГИ КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИНАДИ
2024-04-08 15:53:01 6996
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) ҳамда БМТ Саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO) экспертлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда мазкур нуфузли ташкилотлар юртимизда амалга ошираётган лойиҳалар доирасида вилоятимиздаги саноат зоналари фаолиятини ривожлантириш, маҳаллий корхоналарда муносиб меҳнат ва барқарорлик тамойилларига асосланган ишлаб чиқариш тизимини жорий этиш, тадбиркорларга халқаро бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга кўмаклашиш каби масалаларда фикр алмашилди.
Нуриддин Мамажонов меҳмонларга Фарғонанинг иқтисодий салоҳияти ҳамда вилоятимиздаги саноат зоналари имкониятлари ҳақида маълумотлар берди.
Республикамизнинг қатор вилоятларида 2 ҳафтадан бери ўрганишлар олиб боришаётганини, бу жараёнда Фарғонадаги саноат зоналарининг салоҳиёти юқори эканини қайд этган UNIDO вакили Дик ван Бирс, танлаб олинадиган саноат зоналари билан ҳамкорлик қилиш бўйича аниқ таклифлар тақдим этилишини билдирди.
Меҳмонлар бугун “Қўқон” ЭИЗ, Қувасой шаҳридаги “Пакана” кичик саноат зонасига ташриф буюриб, жойлаштирилган инвестицион лойиҳалар билан яқиндан танишадилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram