Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 185 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-05-14 13:59:13    2143

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича республика ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ташкилий-таҳлил бошқармаси бошлиғи - штаб бошлиғи ўринбосари Хуршид Садиров, вилоят ҳокимининг ўринбосари Хожиқўзижон Исақов, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар, ўта муҳим ва тоифаланган объектлар раҳбарлари, шаҳар-туман ҳокимларининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Маълумки, жорий йил 14-23 май кунлари Республика ишчи гуруҳи томонидан Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш Давлат тизими Фарғона вилояти ҳудудий қуйи тизимининг аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва Фуқаро муҳофазаси шунингдек, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасида тайёргарлик ҳолатини комплекс текшириш ва услубий ёрдам кўрсатиш тадбирларини ўтказилиши белгиланган.

Бугунги йиғилишда ўтказиладиган комплекс текширувлар мазмун-моҳияти, текширув давомида ўрганиладиган саволлар, текширув ўтказиш тартиблари хақида атрофлича тушунтиришлар берилди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад вилоят ФВДТ хизматлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган тадбирларни ўрганиш, уларга холисона баҳо бериш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан асосланган таклифларни ишлаб чиқишдан иборат эканлигига тўхталиб ўтилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram