Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ РОССИЯНИНГ ЭНГ ЙИРИК САВДО КОМПАНИЯСИ – СИМА-ЛЕНД ПЛАТФОРМАСИ ОРҚАЛИ КЕНГ СОТУВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ, КОМПАНИЯ ФАРҒОНАДА ЎЗ ОФИСИНИ ОЧАДИ

×

 2024-05-25 10:01:17    1374

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегация, Россия Федерациясига амалий ташриф давомида Свердловск вилоятида ҳам бўлиб, вилоятимиз учун манфааатли қатор учрашувлар ўтказди.

Екатеринбург шаҳрида жойлашган, ҳам онлайн, ҳам офлайн савдо билан шуғулланувчи Россиянинг энг йирик савдо компанияси – Сима-Ленд фаолияти билан танишув ҳамда ўтказилган музокаралар ҳам шулар жумласидан бўлди. Ушбу компания биносидаги ўзига хос ёрқин дизайн, самимий иш муҳити эътиборни тортди.

Улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи Сима-Ленд компанияси, ўзининг 200 дан брендлари остида турли маиший товарлар ҳам ишлаб чиқаради. Компанияда жами 13 мингдан зиёд ходимлар фаолият кўрсатиб, бир пайтнинг ўзида 5 минг нафар махсус операторлар ёрдамида онлайн савдони амалга оширади. Сима-Ленд Россиядан ташқари Хитой ва Ҳиндистон бозорларида фаол ишлайди.

Сима-Лэнд таъсисчиси Андрей Симановский нафақат Фарғона вилояти, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ўзи яратган савдо тизими орқали халқаро бозорда кенг сотишга кўмаклашга тайёрлигини билдириб, вилоятимизда ўз офисини очишини маълум қилди. Фарғона ва Свердловск ўртасида сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётган ҳудудлараро ҳамкорликнинг натижаси ўлароқ, вилоятимизда ишлаб чиқарилган текстиль маҳсулотларини компания каталогидан ўрин олиб улгургани, Риштон кулолчилик маҳсулотлари бўйича ҳам иш олиб борилаётгани қайд этилди.

Сима-Ленд мутахассислари томонидан вилоятимиз ишлаб чиқарувчилари учун халқаро бозор талабларига мос товарлар дизайнлари яратилишига ҳам келишиб олинди.

Компанияга ташриф давомида Сима-Ленд билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирган вилоятимизнинг қатор салоҳиятли компаниялари иштирокида музокаралар ўтказилди, дастлабки келишувларга эришилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram