Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ZAMIN ХАЛҚАРО ЖАМОАТЧИЛИК ФОНДИ КЎМАГИДА МАРҒИЛОН ШАҲРИНИ БМТНИНГ “ГЛОБАЛ АҲАМИЯТГА ЭГА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МЕРОСИ ТИЗИМЛАРИ” РЎЙХАТИГА КИРИТИШ УСТИДА ИШ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2024-07-15 16:05:20    358

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлигида БМТнинг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг “Глобал аҳамиятга эга қишлоқ хўжалиги мероси тизимлари” (GIAHS) дастури экспертлари билан ушрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азимжон Юлдашев, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Дилшоджон Фозилов иштирок этдилар.

Ҳозирги кунда БМТнинг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг “Глобал аҳамиятга эга қишлоқ хўжалиги мероси тизимлари” (GIAHS) дастури доирасида Ўзбекистонда GIAHS мақомини олиш учун танланган ҳудуд сифатида қаралиши мумкин бўлган ҳудудларнинг миллий рўйхати шакллантирилмоқда. Бундай тизимлар кўпинча ҳудудий ривожланишнинг асоси бўлган қишлоқ хўжалиги биохилма-хиллиги, барқарор экотизимлар ва қимматли маданий меросни ўзида мужассам этган ажойиб ландшафтларни ўз ичига олади.

Ушбу рўйхатга Марғилон шаҳри ҳам киритилиши кўзда тутилган бўлиб, айни пайтда FAO Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Zamin Халқаро жамоатчилик фонди кўмагида GIAHS объектлари учун қўйилган зарур мезонларга жавоб берадиган Марғилон ҳудудидаги ипакчилик тизими ва унга боғлиқ фаолиятни ўрганиш бўйича лойиҳани амалга оширишга киришди.

Шу мақсадда миллий экспертнинг вилоятимизга ташрифи ташкил этилиб, вилоят ҳокимлигининг ташкилий кўмагида мазкур қишлоқ хўжалиги тизимини янада чуқурроқ ўрганиш ва кейинчалик халқаро рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

Дастлабки материаллар асосида халқаро экспертлар ва FAO бош идораси ходимларининг 15-19 июль кунлари вилоятимизга ташрифи режалаштирилган бўлиб, лойиҳанинг маҳаллий иштирокчилари хабардорлигини ошириш мақсадида семинар ўтказилиши ҳам белгиланган.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда халқаро экспертлар ва ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш давомидаги амалга ошириладиган ишлар тақсимоти муҳокама қилинди.

GIAHS БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг 2015 йилда бошланган дастури бўлиб, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги учун биологик хилма-хиллик ва генетик ресурсларни сақлашга ҳисса қўшадиган анъанавий қишлоқ хўжалиги тизимларини тан олиш, қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш ҳамда уларни ҳурмат қилишга қаратилган. Шу билан бирга, тизим қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзини яхшилаш ва билимини ошириш, уларнинг маданияти ва қадриятларини сақлаб қолишга ҳам катта эътибор қаратади.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram