Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 185 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁШЛАР ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯСИГА БАРЧА МАСЪУЛДИР: МАРҒИЛОНДА ТАЪЛИМ СОҲАСИ МУТАСАДДИЛАРИ УЧУН БЕШ КУНЛИК ЎҚУВ СЕМИНАРИ БОШЛАНДИ

×

 2024-07-29 16:35:36    2313

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўқон тажрибаси сифатида ташкил этилган профессионал таълим, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбарлари фаолиятини тизимли ташкил этиш, муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар масалаларига бағишланган ўқув семинари Марғилон шаҳрида бошланди.

Шаҳардаги 10-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтаётган семинарда ёшларнинг таълим-тарбияси, таълим масканларида ўқитиш сифати ҳамда самарадорлик масаласи муҳокама этилмоқда. 

Ўқув семинарнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов мамлакатимизда таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритдилар. Ўқитувчининг жамиятдаги нуфузи ошганлиги, таълим-тарбияга барча масъуллиги, эндиликда таълим соҳасида тизимли ишлар йўлга қўйилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўз сўзида Марғилон азалдан маърифат, маданият маскани, илм маркази бўлганлигини қайд этиб, бугунги кунда таълим сифатини янги босқичга чиқариш масаласига тўхталди. Таълимда кўплаб ишлар амалга оширилаётган бўлсада, афсуски, шаҳарда таълим сифати ва самарадорлигида натижадорликка эришилмаётгани танқидий таҳлил қилинди. Таълим муассасаларида таълим ва тарбия уйғунлигига, ўқитувчиларнинг касбий маҳорати, ўз устида изланишига эътибор қаратиш, ёшларни касб-ҳунар ва тилга ўргатиш борасидаги вазифаларни ижросини таъминлаш лозимлиги таъкидланди. 

Давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида тарбияси оғир ёшларни тўғри йўлга солиш, адашган, мураккаб вазиятга тушиб қолган ёшларга ўз ўринини топишида ёрдам бериш, уларни маърифатга чорлаш, маънавиятини юксалтириш бўйича тажриба яратиш топшириғини берган эди. Қўқон ва Марғилон шаҳарларида мазкур топшириқ ижроси бўйича ишлар бошлаб юборилди. Албатта, бунда олий ва профессионал таълим, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбарлари зиммасига катта масъулият юкланмоқда. Мазкур семинардан кўзланган мақсад таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, тарбиявий ишларнинг натижадорлигига эришиш кабилардан иборатдир.

Беш кунлик семинар дастуридан профессорлар, соҳа мутахассисларининг таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни жорий этишнинг креатив технологиялари, миллий ғоя ва янги маънавий маконнинг баркамол авлод тарбиясидаги ўрни, китобхонлик каби мавзуларидаги долзарб маърузалар ўрин олган. Шунингдек, касб-ҳунар хоналарини ташкиллаш бўйича амалий машғулотлар ташкил этилади, мактаб директорларининг тақдимотлари ўтказилади. 

Мазкур семинар вилоят ҳокимлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram