Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР ГУРУҲИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2024-07-31 22:39:05    2137

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Ding Li group”, “Shandong develop new material”, “Zhejiang Yizhou Machinery Technology”, “Teeyer” компаниялари раҳбарлари ва вакилларидан иборат инвесторлар гуруҳини ҳамда уларнинг маҳаллий ҳамкори Нодиржон Рўзибоевни қабул қилди. 

Учрашувда вилоятимиз ҳудудида юқоридаги Хитой компаниялари томонидан амалга ошириш режалаштирилаётган инвестицион лойиҳалар муҳокама қилинди. Ушбу учрашув вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона делегациясининг жорий йил июнь ойида Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи давомида эришилган дастлабки келишувларнинг давоми сифатида ташкил этилди.

Мулоқот чоғида Фарғона вилояти бугунги кунда хитойлик инвесторлар учун энг жозибадор ҳудудлардан бирига айланиб бораётганини, вилоятда 150 тадан зиёд Хитой сармояси иштирокидаги корхоналар самарали фаолият олиб бораётганига эътибор қаратган вилоят ҳокими, Фарғонадаги кичик саноат зоналари ва “Қўқон” ЭИЗ ҳақида, эркин иқтисодий зонада хорижий инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳамда қонунчилик билан белгиланган имтиёзларга тўхталиб ўтди.

Хитойнинг машинасозлик соҳасида илғор компанияларидан бири бўлган “Zhejiang Yizhou Machinery Technology” компанияси раҳбари Жан Лихю, Фарғонада МДҲ давлатлари ҳамда араб мамлакатларига чиқиш учун қулай имконият мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда вилоятимиз ҳудудида қурилиш саноати учун ускуналар ишлаб чиқаришни режалаштираётганликларини маълум қилди. 

Хитойда газобетон блоклар ишлаб чиқариш саноатида 50 фоизга яқин улушга эга бўлган “Teeyer” компанияси вакиллари эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 15 млн. доллар атрофида инвестиция йўналтирган ҳолда ушбу қурилиш блокларини Фарғонада ишлаб чиқариш режаларини баён қилдилар. Ўзбекистонда қурилиш сектори жадал ривожланишда эканидан яхши хабардор эканликларини қайд этган “Teeyer” раҳбари, бу маҳсулотга бўлган талаб янада ошишини таъкидлади. 

Вилоят ҳокими, учрашувда муҳокама қилинган барча лойиҳалар вилоят иқтисодиёти учун муҳим эканини қайд этиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди. 

Учрашувда шунингдек вилоятда ташкил этилиши устида иш олиб борилаётган Хитой технопарки ҳудудига хитойлик тадбиркорларнинг лойиҳаларини жойлаштириш борасида ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди. 

Учрашувда вилоят ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳам иштирок этди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram