Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Avgust 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОНДА ЭРОН СТАРТАП КОМПАНИЯЛАРИ ИШТИРОКИДА ТЕХНОПАРК ҲАМДА САВДО МАЖМУАСИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЛОЙИҲАСИ ЖАДАЛЛАШТИРИЛАДИ

×

 2024-08-05 12:46:34    192

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Марғилон шаҳридаги “Mr. fish company” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси муассиси, эронлик ишбилармон Шафи Ғулом Ризо ҳамда инвестор Катаюн Беҳзадини қабул қилди.

Учрашувда корхона томонидан Марғилонда амалга оширилаётган Эрон стартап компаниялари иштирокида Технопарк ҳамда савдо мажмуаси ташкил этиш лойиҳасини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди.

Шаҳарнинг Йўрмадўз МФЙ ҳудудидаги собиқ тўқимачилик комбинати биносида, умумий 10 гектар майдонда, 6 гектар бино иншоотда фаолият олиб бораётган “Mr. fish company” корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми ҳамда яратилган иш ўринлари объект ҳажмига номутаносиб эканига эътибор қаратилганди. Бундан келиб чиққан ҳолда қиймати 5 млн. доллар бўлган инвестицион лойиҳа доирасида ташкил этилаётган Технопарк ҳамда савдо мажмуасида жами 500 дан зиёд доимий иш ўринлари яратилаётгани Шафи Ғулом Ризо томонидан маълум қилинди.

Эрондаги кичик ва ўрта бизнеснинг инновацион компаниялари бу лойиҳага катта қизиқиш билдираётганини қайд этган ишбилармон, компаниялар ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан бирга ўз маҳсулотларини сотиш имкониятига ҳам эга бўлишларини билдирди.

Тошкентда очилиши устида иш олиб борилаётган Эроннинг Шариф Технологиялар университетининг амалиёт бўлимини ҳам Марғилонда ташкил этилаётган Технопаркда жойлаштириш ҳамда муҳандислар тайёрлашда Фарғона политехника университети билан ҳамкорлик ўрнатиш масаласи ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Вилоят ҳокими ушбу лойиҳаларни маъқуллаб, уларни муваффақиятли амалга ошиши учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасидан ушбу лойиҳани жадаллаштириш ҳамда мувофиқлаштириш учун маъсул ходим бириктирилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram