Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 355 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ТУРКИЯНИНГ TEK ENERJI КОМПАНИЯСИ РАИСИ ИБРАҲИМ ШАҲИНТАШ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ВАКИЛЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2024-10-07 22:42:01    4322

PDF юклаш
Чоп этиш


Учрашувда турк ишбилармонлари томонидан вилоятимизда энергетика соҳасидаги янги лойиҳаларга инвестиция киритиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари меҳмонларга ҳамкорликдан мамнун эканлигини билдириб, мамлакатимизда муқобил энергия манбаларини жорий этишга муҳим эътибор қаратилаётгани, бу йўналишда йирик лойиҳалар амалга оширилаётганини қайд этди.

Ибраҳим Шаҳинташ компания 20 йил давомида энергетика соҳасида фаолият олиб бораётганлиги, ушбу даврда 200 дан ошиқ лойиҳалар амалга оширилганлигини маълум қилди. Туркия билан бирга Европа ва Болқон давлатларида ҳам кўплаб лойиҳалар ишга туширилгани ва Марказий Осиёда илк бор Ўзбекистонда илк лойиҳа қурилаётганлиги ҳақида маълумот берилди. Асосий мақсад халқаро стандартлар асосида сифатли, рақобатбардош ва ҳавони ифлосланишини олдини олувчи лойиҳалар сонини кўпайтириш эканлиги қайд этилди. Фарғонада ҳам қуёш панелларини қуриш ва бошқа соҳаларда лойиҳаларни амалга ошириш истагини билдирди.

Шунингдек, ушбу компания томонидан Туркияда қилинган ишлар бўйича тақдимот ҳам ўтказилди.

Вилоят ҳокими турк инвесторларини лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб, ҳамкорликка тайёрлигини билдирди. Вилоятимизда ҳам хонадонлардан тортиб йирик корхоналарга қуёш панеллари ўрнатилаётганлиги ўз самарасини бераётганини айтиб ўтди. Сифатли ва мақбул нарх таклиф қилинса, ҳамкорлик қилиш маълум қилинди.

Меҳмонлар вилоятдаги ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар, жойлар билан танишиб чиқиб, ўз таклифларини билдиришга келишилди.

TEK Enerji электр тизимларининг таъминоти, таъмири, лойиҳалаштириш ва муҳандислик хизматлари билан шуғулланувчи Туркиядаги йирик компаниялардан бири ҳисобланади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram