Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 136 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОН ШАҲРИДАГИ ЭРКИН ВОҲИДОВ НОМИДАГИ ИЖОД МАКТАБИ ЮРТИМИЗДА ИСТЕЪДОДЛАР МАСКАНИ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛМОҚДА

×

 2024-10-15 21:40:50    399

PDF юклаш
Чоп этиш


Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби юртимизда истеъдодлар маскани сифатида эътироф этилмоқда. Айни кунларда бу ерда 235 нафар ўқувчи таҳсил олаётган бўлиб, улар учун барча шароитлар яратилган.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан мазкур ижод мактабида бўлиб, таълим даргоҳи фаолияти билан танишди.

Мазкур мактаб Президентимиз ташаббуси билан 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, она тили ва адабиёти фанини чуқур ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган. Ўтган давр мобайнида таълим маскани кўплаб ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Билимни баҳолаш агентлиги томонидан эълон қилинган 2023 йил битирувчиларининг ўз фанларидан тўплаган бали сарҳисоби бўйича Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби битирувчилари ўртача 159,7 балл билан республика бўйича иккинчи ўринни эгаллаган эди. Жорий йилда умумий натижаларга кўра, ижод мактаби ўртача балл кўрсаткичлари бўйича республикада 1-ўринни эгаллади. Албатта, бу таълим масканида ишлаётган ўқитувчилар меҳнатининг самарасидир.

Ўқувчилар республика миқёсида ташкил этилган турли танловларда фаол иштирок этиб, яхши натижаларни қўлга киритиб келмоқда. Мактабда “Ўзбегим” радиоси, “Ўзбегим” ойномаси, “Ўзбегим” кўрсатуви ва матбуот хизмати бўлими ташкил этилган. Ўқувчиларнинг дарсдан сўнг вақтларини унумли ва сермазмун ўтказиш мақсадида ижод мактабида тасвирий ва рақамли санъат, компьютер графикаси, аудиовизуал асарларни яратиш ва қайта ишлаш, веб-дизайн, телерадиожурналистика, актёрлик маҳорати каби замонавий тўгараклар фаолият олиб бормоқда.

Вилоят раҳбари мазкур тўгаракларнинг фаолиятини кўздан кечирди, ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Ижод мактаби ўқувчилари томонидан шоирларимизнинг шеърлари, қўшиқлар ижро этилди, жадидчилар сиймоси акс этган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Хайрулло Бозоров мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан учрашувда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган ижод мактаблари иқтидорли ёшлар учун катта имконият эшикларини очганлигини қайд этиб, Эркин Воҳидов ижод мактабининг фаолиятини юқори баҳолади. Бу ерда таҳсил олаётган ёшлар орасидан буюк шоир ва адибларимизга муносиб издошлар етишиб чиқишига умид билдириб, мактаб жамоасига муваффақиятлар тилади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram