Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ АҚШНИНГ SILK ROAD PROFESSIONALS ҲАМДА PINNACLE TEACHING SOLUTIONS КОМПАНИЯСИ РАҲБАРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2024-10-16 15:41:27    201

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров АҚШнинг Silk Road Professionals ҳамда Pinnacle teaching solutions компанияси раҳбарларини қабул қилди. Унда ҳамкорликда дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда инглиз тилини ўргатишни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари мамлакатимизда IT соҳасида амалга оширилаётган ишлар, вилоятда бу борада яратилган шароитларга тўхталиб, IT парк ташкил этилганлиги, ёшлар ўртасида дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қизиқиш кучайиб бораётганлигини таъкидлади. Шу билан биргаликда таълим муассасаларида хорижий тилларни ўргатишда янги технологиялар қўлланилиб, хорижий давлатлар билан бу йўналишда ҳамкорлик йўлга қўйилаётгани билдирилди.

Silk Road Professionals компанияси раҳбари Жеймс Вагнер фаолияти ҳақида маълумот бериб, илк бор Фарғонада компаниянинг филиалини очиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Маҳаллий дастурчилар билан ҳамкорликда дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳам экспортини амалга ошириш борасида таклифлар билдирилди.

Pinnacle teaching solutions компанияси раҳбари Вэстал Доналд Грей инглиз тилини ўргатишда катта тажрибага эга эканлиги, 2020 йилдан Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиб келаётганлигини қайд этиб, вилоятимиздаги таълим муассасаларида ҳам малакали инглиз тили ўқитувчиларни жалб этган ҳолда ўқитишни йўлга қўйишни айтиб ўтди. Шу билан биргаликда дастурчилар учун ҳам инглиз тилини ўргатиш зарурлигини таъкидлади.

Вилоят раҳбари уларнинг таклифларини қўллаб-қувватлаб, ҳамкорлик учун тайёрлигини билдирди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram