Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ ЗАМОНАВИЙ ТИББИЙ ЖИҲОЗЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА

×

 2024-10-25 15:26:35    1755

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятидаги тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмоқда. 

Вилоятимиздаги сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг гемодиализ хизматига бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда қулайлик яратиш мақсадида ҳудудлар гемодиализ аппаратлари билан таъминланяпти.

Жорий йилнинг 24 октябрь куни "Alpha medical" МЧЖ томонидан 6 дона умумий нархи 1 млрд. 476 млн. сўм бўлган (Марғилон шаҳрига 3 дона, Қўқон шаҳри, Бағдод ва Ёзёвон тумани тиббиёт бирлашмаларига 1 донадан) гемодиализ аппаратлари етказиб берилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram