Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРЛАР ҲАМДА УЛАРНИНГ ФАРҒОНАЛИК ҲАМКОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2024-10-28 09:40:50    2061

PDF юклаш
Чоп этиш


Мулоқот чоғида Фарғона шаҳрида хитойликлар томонидан ташкил этилиши режалаштирилаётган меҳмонхона, кўп қаватли турар жой комплекси, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари лойиҳаси муҳокама қилинди.

Фарғона вилояти бугунги кунда инвесторлар учун энг жозибадор ҳудудлардан бирига айланиб бораётгани, туризм, шаҳарсозлик тармоқлари ҳам жадал ривожланиб бораётганлигини қайд этган хитойлик инвесторлар, амалга оширилган йирик лойиҳалари тақдимоти билан таништириб, вилоят ҳудудида ҳам янги лойиҳаларга инвестиция киритиш ниятида эканликларини маълум қилиб, ўз бизнес режаларини тақдим этдилар.

Вилоятимизда бугунги кунда Хитой инвестицияси билан ташкил этилган 200 га яқин корхона фаолият олиб бораётганини қайд этган вилоят ҳокими, кўзда тутилган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканлигини билдирди.

Лойиҳани тайёрлаш ишлари тўлиқ якунлаб олингач, амалга оширишнинг навбатдаги босқичига ўтиш борасида келишиб олинди.